Сизларнинг ораларингда яхшиликка
чақирадиган, Маъруфга буюриб, ёмонлиқдан қайтарадиган бир жамоа бўлсин. Бас ана
ўшалар нажот топгувчилардир. Оли Имрон сураси 104 оят.
Пайғамбаримиз САВ марҳамат қилиб
айтадилар.
Сизлардан кимки бир мункарни
(ёмон, ноҳақ бир ишни) кўрса қўли билан қайтарсин. Агар бунга қодир бўлмаса
тили билан қайтарсин. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса қалбида ёмон кўрсин. Аммо бу
имонни заифлигидандир.
Бухори ва муслим ривояти.
Демак,ҳар бир қавмни ичида
шундай яхшиликка чақирувчи ёмонликдан қайтарувчи жамоа бўлиши лозим экан.Чунки
ёмонлик агар қайтарилмаса охири бориб жамият ҳалок бўлади.Ўзбекистонда Зулм
зўравонлик мана неча йиллардан бери давом этаяпди.
Зулмни қўлимиз билан
тўсаолмаяпмиз. Бунга қодирмасмиз. Демак тил билан тўсиш ёки ҳеч бўлмаганда жим
турсак ҳам қалбимиз билан золимларни ёмон кўриб туришимиз керак экан. Аммо бу
жим турганлар имони энг заиф мўминлар бўлар экан.
Бугунги кунда зулмни дунёга фош қилиш
вожиб амалдир. Чунки шу билан Золимларни зулмдан тийилишига эришиш мумкин.
Бу ишни эса ҳозирги кунда қайсидир
жиҳатдан бажараётганлардан бири, айнан шу Озодлик радиоси ўзбек хизмати
ходимлари деб биламан. Буни исботини эса радиони сайтига кириб турадиганлар
яхши биладилар.
Ҳозирги кунда Озодлик радиоси
ўзбек хизмати ходимлари атрофида бўлаётган турли хил гап сўзларга муносабат
сифатида мен ҳам ўз фикримни билдиришни лозим топдим.
Аввало шуни айтишим керакки мен
бу радиони 1993 дан 1995 йиллар давомида узлуксизэшитганман. У пайтларда радиода Ёдгор Обид одамлардан
келган хатлар ва шеърларни ўқирди.Ва Ўша пайтларда энди чет элга чиқиб кетган Мухолифат вакиллари ва Дин
пешволари ҳам чиқиб туришарди.Ўша пайтларда
мен ҳам Масжидимизни ёпиб қўйишганини хатда ёзиб Ёдгор акага Масквага
жўнатгандим.
Хуллас бу радио ўша пайтлардаёқ
диндорларни ихлосини қозонаолган эди.
Абдували Қорини тошкент
Аэропортидан ўғирлаб кетилганини ҳам шу радиодан эшитганман.Туғрида бундай
хабарни бошқа қаердан эшитиш мумкин?! 1995йили бизни шаҳарга 20 километр жойда
бир машина тўла мактаб болалари пахта териш учун олиб
кетилаётганда боғёп каналига қулаб 35таси бола ва ўқитувчиси ҳалок бўлди. Мен
шуни ҳам радиодан эшитиб билдим.
Бундай хабарларни ёнида туриб ҳам
билишни иложи йўқ эдида. Хуллас, кейин ўн йил ичида радио
эшитолмадим.Чунки қамоқда бўлдим. Аммо озодликка чиққач Қозоғистонга
бориб ишлаётганимда баъзи мусулмон биродарлар билан танишиб гаплашганимда улар
менга Озодликдан эшитган баъзи хабарларни айтиб, ўша маълумотлар асосида
Ўзбекистоннинг ҳозирги воқеълигига ва келажагига доир фикрларини билдиришди. Шунда
мен бу радиони ҳали ҳам мусулмонлар орасида анча таъсири борлигини ва одамлар
шу радио маълумотлари асосида фикрлари шаклланаётганини англадим. Хуллас кўп
ўтмай ўзим ҳам Ўзбекистонда яна милиция томонидан излаб бошлашганидан хабар
топиб, Қозоғистондан Русияга қочиб келиб, яшириниб юрдим. Аммо барибир Русияда
ўзбек МХХ ходимлари томонидан қўлга олиниб қамалдим. Кейин УВКБ ООН ходимлари
бошқа ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар аралашиб Ўзбекистонга қайтариб
юборилмай турмада бир йилча қолиб кетдим. Ўша пайтдан бошлаб мени бу радио
билан бевосита алоқам бошланди.Ўшанда
радиони ходимаси Барно Исҳақова мендан интервю олиб эфирга узатган
эди.Турмадаги одамдан интервю олиш эса,ўйлайманки жуда оз сонли журналистлар қилаолган иш
бўлса керак.Хуллас мени турмадан чиққанимдан кейин ҳам,яна депорт қилишга ҳаракатлар бўлди.
Ҳар сафар мен билан боғлиқ воқеалар
радиодан эфирга узатилиб турилган. Ўзбекистон, Қозоғистон, Русиядаги мени
танийдиган ўнлаб, юзлаб биродарларим яқинларим мени ҳол аҳволимни шу радио орқали
эшитиб билиб турганлар. Мени ҳаётимни оғир кунларидаги баъзи воқеаларни эслаб,
бу радио ходимларини балки буни ўзлари ҳам билмаган ҳолда, менга беихтиёр руҳий
маънавий далда берганликларини айтмоқчиман. Ва нафақат менга, балки ўнлаб ва
юзлаб менга ўхшаган ватандошларга ҳам шундай қилишган албатта. Хуллас, Ўзбекистоннинг
ҳозирги кунини, халқнинг аянчли аҳволини очиб бераётган ва айнан мусулмонларга
нисбатан қилинаётган зулму зўравонликларни фош этаётган радиолар бармоқ билан
саноқлидир. Озодлик эса фикримча ўшаларни энг олдинги сафида деб ҳисоблайман. Ҳар
ҳолда бошқа радиолар ҳали турмадаги маҳбуслардан интервю олиб эфирга узатганини
мен билмайман. Шундан бери мен бу радиони доимо эшитиб бораман. Ва шу нарсани ҳам
билдимки авваллари бор бўлган Диний эшиттиришлар ва Ёдгор Обиднинг мактубларни
ўқиши каби дастурлар ҳозирда йўқ қилинибди. Менимча шеърият учун ҳафтасига бир
соат бўлсада вақт ажратилса яхши бўларди. Энди бу радиога нима учун бу
Бирдамлик деган тоифалар бунча қарши чиқишига одам ҳайрон бўлади?! Бу радиони
очиб қўйган одамлар, қайси йўналишда қандай фаолият олиб боришини ҳам кўрсатиб қўйишгандир
ахир?! Ўша бирдамликчилар Ўзлари радио ташкил қилиб хоҳлаганча гапиравермайдиларми?!
Бунга имкониятлари йўқ бўлса, бировларни
радиосини очлик эълон қилиб тортиб олишлари керакми?! Бу иш на бир мантиққа на
бир қонунга тўғри келмаса керак?! Бир нача марта Бойкот эълон қилишди. Аммо бу
билан нима бўлди? Ўзларини бебурд қилиб қўйишди халос. Чунки улар эшитмасалар ҳам
миллионлаб Ўзбеклар эшитаяпдиларку?! Ўзи шу Озодлик ва Би Би Си каби бир иккита
радиодан бошқа нима ҳам бор бугунги кунда Ўзбекистонликлар учун?! Улар нимага
бундай фитналар қилаяпдилар ва бундан кимга нима фойда шуниси тушунарсиз ноаниқ?!
Радиони улар олганда бундан ўзбек халқига нима фойда бўлади Худо билади?!
Сўзимни охиридамен шу радио ходимларига
яна бир марта менга қилган беминнат ёрдамлари учун ва бутун ватандошларга,
Ўзбекистон халқига, ўз ҳаётларини ва яқинларини хавф остига қўйиб, қилаётган
хизматлари учун миннатдорчилик билдираман. Ва уларга Аллоҳу Роббил Оламиндан
рушди ҳидоят, дунё ва охиратда саодатли ҳаёт, хайрли ишларида омадлар тилаб қоламан.