Среда, 24-05-08, 22:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июнь » 27 » Дилмурод Худойқул:Ўзбек исломини маҳкам тутганда
17:21
Дилмурод Худойқул:Ўзбек исломини маҳкам тутганда
Ўзбек исломини маҳкам тутганда
Биродарлар, мустабид Каримов режими ўз сиёсатини зўравонлик билан ўзбек халқига мана неча йилки ўтказиб келмоқда. Каримов ҳукумати юртимиз моддий бойликларини аёвсиз таламоқда, миллий маънавиятимизни атайлаб бузмоқда. Ўзбекларни жаҳолат ботқоғига ботирмоқда. Бу ҳақда қанча кўп ёзсак шунча кам, биродарлар. Зиёлиларимиздан анчаси Каримов зулм сиёсати қўрқуви сабабли, бу сиёсатга ички нафрат билан бўлсада, хизмат қилиб келмоқдалар. Қанчадан қанча юксак қобилият эгалари, истедодли шоир ва ёзувчиларимиз Каримовнинг зулм сиёсати, сохта мафкураси тарғиботчиларига айланганлар.

Нега ўзбеклар ўз юртини миллатининг тайини бўлмаган золим Каримов ва каримовчиларга бериб қўйган? Ўзбекистонда ўзбекларнинг ҳайвонча қадри қолмаган. Нима учун халқимиз ўз хақ-хуқуқи учун, ўз-юртини Каримов режимидан, босқинидан озод қилиш учун курашмайди? Эй ўзбеклар! Қачонгача қуллик занжирини бўйнингизга тақиб юрийсиз?. Сиз Каримов ва каримовчилардан қўрқманг. Улар оз сонли, биз эса миллионлаб кишилармиз. Биз ўзбеклар бирлашиб, қулдек тиз чўктирилган юртимизни Каримов ҳукумати қўлидан тортиб олишимиз керак. Курашмайдиган инсонлар қул табиатли кишилардир. Замон инқилоб замонидир. Жим турадиган вақт эмас.

Шавкатли Ислом динимиз бўлса, Аллоҳнинг каломи Қурони карим бўлса, нега ўзбеклар бунчалик хор? Бизлар ўз вақтида Исломни маҳкам ушлаганимизда мана қандай халқ эдик: (бу шеър "islom.uz”дан олинди)

Миллат

Қоп-қора булутлар парчаланганди
Бизнинг диёрларга ислом етганда
Дунё бир бошқача ҳолга тушганди
Ўзбек исломини маҳкам тутганда!

Икки дарё аро дин елдек елди,
Бу дунё бир холис келганин билди.
Миллатлар рўйхатин бошқарган эди
Ўзбек исломини маҳкам тутганда!

Дунё Термизийни тополмас энди,
Дунё Бухорийни тополмас энди,
Бу бир маҳаллага оддий иш эди
Ўзбек исломини маҳкам тутганда!

Диннинг маркази деб сайланмиш воҳа,
Гўзал ҳазорага айланмиш воҳа,
Бормикан қўл тегмай қолган бир соҳа
Ўзбек исломини маҳкам тутганда!

Болалар йўргакда билган ўқишни,
Эмаклаганида ҳанжар суқишни...
Оналар касб қилмиш олим туғишни
Ўзбек исломини маҳкам тутганда!

Бир муддат муғулнинг байрами бўлди,
Кейин бир зот чиқди, мотами бўлди:
Темурга бу дунё бир ҳовли эди
Ўзбек исломини маҳкам тутганда!

Дунё илмин барча дин деб биларди ,
Саводсиз устидан ҳамма куларди,
Улуғбек юлдузлар сонин биларди
Ўзбек исломини маҳкам тутганда!

Бугун бу миллатдан кимки бўлса қарз,
Ҳаммаси саодат давригадир ҳос.
Навоий дунёга берар эди дарс
Ўзбек исломини маҳкам тутганда!

Юртига сиғмаган Бобурни кўринг,
Ҳиндистон зорламиш этолмай ғиринг.
Нималар рўй берди, ортга юз буринг
Ўзбек исломини маҳкам тутганда!

... Ўзбек исломини маҳкам тутганда
Ундан дунё фойда кўрибди фақат.
Эй дунё, ўтинчим, қилмайин ҳанда
Бу буюк миллатга яна бер фурсат.

Америкалик Драбер «Европа аклий тараққиёти тарихи» китобида «Европанинг бугунги улуғ зиёси мусулмонлар ёққан шамъ ва чироқларнинг ёғдусидан майдонга келгандир», деб ёзган.

Исломга қарши курашганлар икки дунёда ҳам хор бўлишларини ҳаёт кўз ўнгимизда исботлаб келмоқда. Ўрис босқини ҳисобланган собиқ "ссср"ни олинг. Исломни йўқотаман деб миллионлаб одамларни, дин пешволарини ўлдирди, миллиардлаб маблағ сарфлади. Ядро қуролларию, ракеталари билан нима қилаолди?. Аллоҳ таоло ахири ўрис салтанати "ссср"ни ер юзидан супуриб ташлади. Энди қолганлари, Каримовчиларга ўхшаганлар чираниб нима ҳам қилаоларди?

Англаганингиздек, биз динизмиздан узоқлашганимиз боис ҳозир оғир жараёнларни бошимиздан кечирмоқдамиз. Биродарлар, динизни маҳкам ушлашимиз лозим. Ислом динимиз бир илоҳий қонундир, икки дунё саодатига етказгувчидир. Динимизни ўқиб, ўрганиб уни амалда қўллашимиз керак. Юртимиз Ўзбекистон (Туркистон) озодлиги учун сиз билан биз қайғурмасак, ким қайғуриши керак? Динимиздан куч-қувват олиб, ўзбеклар устидан қатағон сиёсатини юритаётган қонхўр Каримов режимини устимиздан улоқтириб ташлайлик.

Дилмурод Худойқул
ponauz.com

Просмотров: 1423 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz