Воскресенье, 24-05-05, 21:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 2 » ВВС хабари
23:45
ВВС хабари
"яккаҳоким тузумлар кўпаймоқда"
 
АҚШда жойлашган Freedom House ташкилоти ўзининг йиллик ҳисоботида 1995 йилдан буён илк бор Россия ва Қирғизистонда яккаҳоким тузумлар қарор топганини айтган.

Шундай қилиб, ташкилотнинг ишонишича, 1990-йиллар бошида демократик ислоҳотлар йўлини танлаган Россия ва Қирғизистон собиқ шўро ҳудудидаги Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларус сингари давлатлар қаторига қўшилган.

Ҳисобот Шарқий Оврўподан Ороосиёга қадар демократик жараёнларда орқага кетиш бўлганини қайд этган.

Ташкилотга кўра, энг кўп орқага кетиш фуқаро жамиятига чекловлар ва адлия тизими мустақиллигининг заифлашишида кузатилган.

"2008 йил минтақа, хусусан, собиқ Шўролар Иттифоқидаги демократия учун қоронғу йил бўлди", -деб айтган "Фридом Хауз"нинг Оврўпо бўйича директори Владимир Школьников.

Унинг фикрича, иқтисодий шароитларнинг ёмонлашиши манзарасида авторитар тузумларнинг ислоҳотлардан кўра, кўпроқ репрессияларга қўл уриши эҳтимоли катта.

"Фридом Хауз" ҳисоботида Россияда демократияни заифлаштирган бир неча ҳолатларга эътибор қаратилади.

Жумладан, "Владимир Путиннинг ҳокимиятни ўзи танлаб олган меросхўр-Дмитрий Медведевга топширишини таъминлаган рақобатга дош бермайдиган сайловлар".

Ҳисоботда шунингдек, Россиянинг мустақил адлия, эркин матбуот ва фаол фуқаролик жамияти мавжуд бўлмаган муҳитда коррупция қарши курашга лаёқатсизлиги ҳам таъкидланади.

Аммо АҚШнинг нодавлат инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Россия минтақада демократиядан чекинган ягона давлат эмас.

Демократиянинг тушиши Оврўпо Иттифоқининг янги аъзолари бўлган 10 давлатдан 7 таси ҳамда "рангли инқилоблар" юз берган Қирғизистон, Украина ва Гуржистонда ҳам кузатилган.

"Фридом Хауз"нинг хулоса қилишича, Россия каби Қирғизистон ҳам минтақадаги бошқа авторитар давлатлар сафига қўшилган.

Ўзбекистон

"Фридом Хауз" га кўра, 2008 йилда Ўзбекистоннинг ғарб билан муносабатларида илиқлишув кузатилган, бунга асосан, Афғонистондаги хавфсизлик вазиятининг ёмонлашишиши сабаб, деб кўрсатилади.

Ҳисоботда Ғарбнинг Афғонистонга транзит йўллари борасида Ўзбекистонга қарамлиги алоҳида таъкидланган.

2008 йил апрелида НАТОнинг Бухарестдаги саммитида Президент Каримов Шимолий Иттифоқнинг ноҳарбий юкларига йўлак очиб беришни таклиф этган, аммо ғарб нодавлат ташкилотларининг Ўзбекистонга қайтиши масаласи ҳозирга қадар муҳокама этилмаган.

"Фридом Хауз" ғарбнинг 2008 йил январида Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинишини олқишлагани ҳолда, худди шу ойда Президент Каримовнинг учинчи, "аксилконституциявий" муддатини бошлаганини кўрмасликка олгани ҳақида ёзади.

Ҳисоботда айтилишича, ғарб давлатлари Ўзбекистоннинг Оврўпо Иттифоқи билан учрашувлар олдидан қамоқдаги журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини озод этишини бирваракайига мамнуният билан қайд этганлар.

"Гарчи орадан кўп ўтмай қамоқларни бошқа мустақил журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари тўлдиришган бўлса ҳам",-дейди "Фридом Хауз".

Ташкилот Ўзбекистоннинг Оврўпо Иттифоқи қўйган шартларнинг ҳаммасини бажармаганига қарамай, 2008 йил 13 октябрда расмий Тошкентга нисбатан виза чекловининг бекор қилингани ва "ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган" қурол-яроғ эмбаргосининг кучда қолдирилганини айтган.

"Орадан 10 кун ўтиб, Оврўпога сафар қилиши тақиқланганлар рўйхатида бўлган Миллий Хавфсизлик Хизмати раҳбари Олмонияга сафар қилди",-дейилади ҳисоботда.

"Фридом Хауз" айни муносабат билан яна бир инсон ҳуқуқлари ташкилоти-Хьюман Райтс Вотч чиқарган баёнотдан иқтибос келтиради.

"Рустам Иноятов Олмонияга учиб кетган куни ўзбек маҳкамаси таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Турғуновни сиёсий айблар билан 10 йилга маҳкум этди", деб ёзган эди Хьюман Райтс Вотч.

"Фридом Хауз" 2008 йилда Ўзбекистонда фуқаро жамияти ва мустақил матбуотга ҳужумларнинг кучайгани, мамлакатда коррупциянинг янада авж олганини қайд этган.

Ташкилотга кўра, Ислом Каримов ҳокимиятда қолар экан, 2009 йилда Ўзбекистонда сезиларли ўзгаришлар бўлади, деб ишониш қийин.

Просмотров: 1075 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz