Воскресенье, 24-05-05, 21:06

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 2 » ВВС хабари
23:51
ВВС хабари
Эрон ҳайъати Шимон Переснинг чиқишини бойқот қилди
 

Анжуман ўтаётган Остона, Президент Назарбоевга кўра, диний бағрикенглик рамзига айланган
Қозоғистонда бошланган Динлараро халқаро анжуманда Эрон ҳайъати Исроил Президенти Шимон Переснинг чиқишини бойқот қилган.

Эронликлар ушбу қадамларини жаноб Переснинг дин пешвоси эмас, балки яҳудий давлатининг сиёсий раҳбари экани билан изоҳлашган.

Исроил Президенти анжуманга фахрий меҳмон сифатида таклиф этилганди.

Анжуман арафасида Эрон Исроил президентининг анжуманга таклиф этилганидан норозилик билдириб, Остонадаги нуфузли халқаро конференцияда қатнашмаслик билан таҳдид этгани хақида хабарлар олинган.

Хабарларга кўра, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Эрон ҳайъатидан Исроил раҳбарининг чиқишига қулоқ тутишни сўраган.

Аммо эронликлар мезбоннинг илтимосига қарамай, Шимон Переснинг нутқи бошида анжуман ўтаётган зални тарк этганлар.

Ўз чиқишида Исроил Президенти радикализм ва динлар ҳамда маданиятлар орасига мафкуравий низо солиш ҳаракатларига қарши туришга чақирган.

Жаноб Перес дин ва террор ўртасида аниқ чегара ўрнатиш кераклигини айтган.

Исроил раҳбари, шунингдек, Саудия Қироли Абдуллоҳга мурожаат этиб, кўп томонлама мулоқотни бошлашга чақирган.

Жаноб Перес Саудия Қиролини Қуддуси Шарифга таклиф этган.

У шунингдек, Саудия Арабистонининг Яқин Шарқ тинчлик режасини Қозоғистонда муҳокама этишга тайёрлигини ҳам изҳор қилган.

Жаноб Перес анжуман арафасида Қозоғистонга расмий ташриф билан келган эди.

Динлараро мулоқот

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг шахсий ташаббуси билан пойтахт Остонада учинчи бор ўтказилаётган халқаро анжуманга жаҳондаги анъанавий динлар раҳбарлари ва кўзга кўринган сиёсатчилар таклиф этилган.

Унда 60дан ортиқ давлатдан 400 дан зиёд вакиллар қатнашмоқда.

Анжуман иштирокчиларига ўзларининг сиёсий қарашларини бир четга қўйиб, динлар ва маданиятлараро мулоқотга киришиш таклиф этилади.

Анжуманда нутқ сўзлаган Қозоғистон Президенти "Диний раҳбарлар кенгаши"ни тузиш таклифи билан чиққан.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг динлараро тотувлик борасидаги тажрибаси бошқа давлатларга ўрнак бўлиши мумкин.

Анжуман доирасида Қозоғистон Президентининг дунё динлари раҳбарлари ва Форумнинг фахрий меҳмонлари билан учрашувлари режаланган
Просмотров: 1046 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz