Воскресенье, 24-05-05, 19:24

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 2 » ВВС хабари
23:55
ВВС хабари
Россия: Шимолий Қафқосда янги зўравонликлар
 
Зўравонликлар бутун Шимолий Қафқос бўйлаб ёйилмоқда
Доғистон жумҳуриятида ички ишлар идорасига уюштирилган ҳужумда камида бир милиция ходими ҳалок бўлган, ўн икки киши яраланган.

Ҳужум Озарбайжон билан чегара яқинидаги Дарбанд шаҳрида содир бўлган.

Сўнгги ойларда Россиянинг мусулмонлар яшайдиган жанубий минтақасида жангариларнинг ҳужумлари кучайган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қўшни Ингушетиядаги вазиятни "эълон қилинмаган фуқаролар уруши" дея тасвирлаганлар.

Нотинч минтақа

Икки ой муқаддам Москва Чеченистонда ўн йил давом этган урушнинг тугагани ва "ноқонуний қуролли гуруҳлар" устидан ғалабага эришилганини эълон қилган эди.

Би-би-сининг Москвадаги мухбири Руперт Уингфилд Хейсга кўра, бунга жавобан Москванинг бошқарувига қарши бўлган радикал исломий гуруҳлар Шимолий Қафқос бўйлаб ҳужумларни кучайтиришган.

Охирги ҳужум чоршанба куни ярим тундан сўнг содир бўлган.

Милиция идорасига ҳужум қилган қуроллилар бинони автоматлардан ўққа тутганлар, натижада камида бир милиция ходими зобити ҳалок бўлган, ўндан ортиқ одам яраланган.

Ўтган ҳафта қўшни Ингушетия Президенти Юнус-Бек Ёвқуров суиқасддан омон қолган эди.

Ҳануз шифохонада қолаётган жаноб Ёвқуровнинг аҳволи жиддий экани айтилмоқда.

Суиқасддан икки ҳафта муқаддам юз берган жангарилар ҳужумида Доғистон Ички ишлар вазири ўлдирилган.

У тўйда иштирок этаётган пайт снайпердан отиб, ўлдирилган.

Москва Чеченистондаги урушда ғалаба қозонганини даъво қилади, аммо ҳозирда Кремл Чеченистонга қўшни икки жумҳуриятда кенг миқёсдаги исёнчиликка юз тутмоқда.

Қонунсиз ҳокимият

Айни пайтда "Халқаро Амнистия" инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россиянинг Шимолий Қафқосидаги "қонунсиз ҳокимиятни" қоралаган.

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, минтақадаги кўп сонли инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳоллари вазиятнинг нормаллашаётгани ҳақида гапиришга имкон бермайди.

Amnesty International нинг ҳисоботида Чеченистон, Ингушетия, Доғистон ва Қабардин-Болқордаги қийноқлар ва қотилликларга эътибор қаратилади.

Ташкилотнинг айтишича, ноқонуний равишда ушланган фуқаролар махфий қамоқхоналарда сақланади ва уларнинг яқинлари қўрқитилади.

"Халқаро Амнистия" бу борада қурбонлар ва шоҳидларнинг ҳикояларини келтирган.

Ташкилот Россия ҳукуматини Шимолий Қафқосда қонун устуворлиги ва очиқликни таъминлашга чақирган
Просмотров: 1017 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz