Воскресенье, 24-05-05, 11:52

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 2 » Янги дунё хабари
00:34
Янги дунё хабари

Демократман деганлар диндорларни тушунишини истардим…

“Янги Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига 10 савол билан мурожаат қилди.

Бизнинг суҳбатдошимиз - таниқли диний таҳлилчи Муҳаммадсолиҳ Абутов.

Қисқача ўзим ҳақимда:

Бисмиллоҳирроҳманирроҳим.

1969 йил Қорақолпоғистоннинг Тўрткўл шаҳрида туғилганман.1985 йил ўрта мактабни битирдим.1987 -1989 йиллар Совет Армияси сафида Москва яқинида ҳарбий хизматни ўтадим. 1992 Андижон шаҳридаги Абдували қори Жомеъ масжидидаги ҳужрага ўқишга кетдим.

1994 -1996 йиллар Тўрткўл шаҳридаги “Аламли Бобо”масжидида имомлик қилиб, кейин ваҳҳобийликда айбланиб 1996дан 2004 гача турмада ўтирдим..2007дан 2008 яна “Экстремист- террорист”ликда айбланиб Москва қамоқхонасида ўтирдим. 2009 феврал ойидан бери Швецияда яшаяпман.

Юсуф Расул: -Ўзбекистондаги мухолифат тарихи ҳақида нималарни биласиз? Бурунги замонларда ҳам бизда мухолифат бўлганми?

Муҳаммадсолиҳ Абутов: -Мени эсимни таниб бошлаган пайтимда динга қаттиқ қаршилик кўрсатилаётган даврлар эди.Мен диний оилада ўсганим учун, Аллоҳ раҳмат этсин Ота - Онам намозхон диндор бўлганлари учун ёшлигимдан коммунистларга нисбатан нафрат уйғонган эди. Ота - Онам ўзларини ёшлик пайтларида Сталин қатағонлари даврида отилиб кетган Ислом уламолари бўлган ота – боболари ҳақида кўп ҳикоя қилиб беришар эди. Менимча ўша даврлардаги мусулмонлар ўзини даврини мухолифатчилари бўлишган.У пайтларда ҳеч ким даҳрийларга қарши ўз фикрини очиқ - ойдин айтолган эмас, албатта.Ҳозиргидек чет элга ҳам чиқиб кетолмаганлар.

Улар давлатга норозилик сифатида ўз фарзандларини имон- ислом билан тарбия қилиб, шу билан ўша куфр тузумига ўз норозилигини билдириб кетишган. Аллоҳ рози бўлсин улардан. Бу фикримни далили шуки Горбачевни ошкоралик даври бошланганда минглаб одамлар кўчага чиқиб ўз норозилигини ошкора айта бошлагани ўша имонли отахонлару онахонларни меҳнатининг самарасидир албатта. Диндор мухолифатчилар ҳам сиёсий мухолифатчилар ҳам ўша тоза булоқдан суғорилган одамлар эди. Чунки даҳрийлар даҳрийларга қарши чиқмайдида.


Ю.Р.: -Ўзбек мухолифатини пайдо бўлиши ва шаклланиш жараёнини 1989 йилда “Бирлик” ҳаракати ташкил топиши билан боғлайдилар. Сизнингча, Ўзбекистонда мухолифат ва мухолифатдаги сиёсий ҳаракатларни пайдо бўлиши сабаблари нималар билан боғлиқ эди?

М.А.: -Аслида бу саволга ҳам юқорида қисман жавоб берилди. Аммо сиёсий ҳаракатларнинг пайдо бўлишига келсак, ҳар қандай жамиятни тузимни бошланиши ва камолоти ва заволи бўлади.Бу табиий жараён. Илоҳий низом. Бу нарса ҳар қандай жамиятга ва давлатга тегишлидир. Тарихларни қаранг қанчадан қанча давлатлар пайдо бўлиб, йўқ бўлган. Бу емрилиш ва тикланиш жараёнини Аллоҳни Ўзигина бошқаради. Буни на олдини олиш мумкин ва на тезлатиш мумкин?!Аммо барибир ҳар бири ўз мантиқий якунига етиб келади. Русия АҚШ каби неча асрлардан бери жаҳон саҳнасидаги мавжуд давлатлар ҳам бир пайтлар мавжуд бўлган эмас. Ва бир пайтлар яна йўқ бўлиши ҳеч ақлга зид ҳам эмас. Шунингдек Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳам ўз табиий ривожида давом этаяпди. Халқ 70 йиллик даҳрийлик даврини бошидан кечириб бир оз эркинлик берилганда қанча шов - шувлар юз берди?! У пайтларда ҳали халқ ҳозиргидек оч ҳам эмасди.Энди яна 20 йиллик ҳам моддий ҳам маънавий диктатура зулми кўтарилса, бу халқ яна бир вулқонга ўхшаб кўтарилади ИншаАллоҳ. Аммо ўша пайтда шу халқни кучини халқни орзу умидларини рўёбга чиқарувчи йўналишга йўналтираоладиган Адолатли ҳукумат ва Раҳбар лозим бўлади. Акс ҳолда яна ўша мухолифатчилар ва бир - бири билан тортишиб халққа ҳеч қандай фойда келтирмайдиган тоифалар саҳнага чиқади.

Ю.Р.: -90 -йиллар бошида пайдо бўлган ўзбек мухолифати мамлакат ва халқ учун асосан қандай кўзга кўринарли, тарих учун эслаш мумкин бўлган ишларни амалга оширди?

М.А.: -Бу мухолиф кучларни бир нарсасига тушуна олмайман. Дейлик ҳаммаси демократликни иддао қилади. Бир - биридан нимаси билан ажралиб туради?!Масалан, Эрк билан “Бирлик”ни эътиқодида, маслагида нима фарқи бор?! Ёки “Бирдамлик”ни бу иковидан нима фарқи бор?! Агар ҳаммаси демократик партия бўлса, битта қилиб қўйса бўлмайдими?! Чунки, принципал жиҳатдан бир - биридан ҳеч фарқи йўқ буларни.. Яна уларда, яъни демпартияларда ўзлари суянадиган бир асос манба йўқ. Яъни, демократик ақида баён этилган бир китоб йўқ. Яъни, бошқа халқлар турмуш тарзи ўлчов мезони ҳисобланади халос.Шунинг учун уларни ўзаро ихтилофи ҳам асоссиз бўлгани каби бирлашиши ҳам шунингдек асоссиз бўлиши мумкин.Чунки, бирлаштирадиган асос -ақида йўқда. Яна бир жиҳати демократик қадриятлар одамларни орасида ўзаро бирдамликни сақлаб турадиган Муқаддас Илоҳий ақида ҳам эмасда. Оқибатни қарангки Каримов ҳам ўзини демократман дейди.

Шундай экан бу тутуриқи йўқ мажҳулликни бартараф қилиш аввалги вазифа бўлиши керак.

Энди бу мухолифатни 20 йил давомида қилган ишларига келсак. Аслида бу ҳаракатни 20 йил олдинги озодлик даврида майдонга келтирган куч ҳам Динимиз Исломдир. Чунки, одамлар миллат сифатида ўзлигини таний бошлади. Ва ўз ўзидан миллий урф одатларга, анъаналарга қайтиш шиори билан чиқдилар. Айни дамда бизни миллий ўзлигимиз Ислом билан ўзаро уйғунлиги миллий ва диний туйғулар бирлашган ҳолда намоён бўлди. Ўзбек тилига давлат тили мақомини беришни талаб қилиб чиқишлик, ёки жума кунини дам олиш куни қилишга уриниш, ёки рамазон ва қурбон ҳайит байрамларини дам олиш куни қилиш, Исломга алоқаси бўлмасада Наврўз кунини байрам сифатида нишонлаш ва ҳаказолар ўша давр шиорлари эди. Ва буларни баъзилари ҳаётда жорий бўлди. Ўзи аслида миллийликка урғу бериш, шуни давлат мафкураси сифатида ўртага ташлаш айни хато ишдир. Худди шунингдек ўша пайтлардаги баъзи бир “Ўзбекистонда Ислом давлати қурамиз” каби шиорлар ҳам мусулмон ёшларни катта хатоси эди. Бу иш ўша пайтларда исломни тушунмаганимиз туфайли кун тартибига тушиб қолган шиор эди.

Ю.Р.: - Сизнингча ўзбек мухолифатини ўша пайтда йўл қўйган энг катта хато ва камчиликлари нималардан иборат эди - мухолифат нималарга эришди-ю, нималарни бой берди?

М.А.: -Диний мухолифат ҳам сиёсий мухолифат ҳам бугунги кунда кўп нарсани тушуниб қолган албатта. Бугунги мухолифат сафида мен энди профессионал стратег сиёсатчилар бор деб биламан. Чунки, орадан 20 йил ўтди. Бу муддат эса оз эмас.Ўзбекистондаги даврида бу сиёсатчилар нисбатан ҳали хом эдилар. Шунингдек Каримов ҳам. Воқеъликлар ривожи шундай бўлдики, Каримов режими яшаб қолаолди. Халқ оч яланғоч, аммо тузим мустаҳкам турибди. АҚШга БУШни президент бўлиши ва уни “Терроризмга қарши курашга” бутун жаҳон ҳамжамиятини чақириши Каримовни ҳам ўз тузимини сақлашига ва мусулмонларга қарши ва сиёсий мухолифатга қарши тазйиқ сиёсатини оқлашига йўл очиб берди. Бу албатта мухолифатни айби билан бўлгани йўқ. Мухолифатни Ўзбекистон ичидаги бирорта хатоси туфайли айблаб бўлмайди назаримда. Чунки энди шаклланаётган партия катта бир тузумга қарши чиқаётган эди.Албатта хатолар бўлиши табиий. Улар ўша пайтларда нима қилаолиши мумкин бўлсалар қилган деб ўйлайман. Чунки диктатура ҳеч нарсага имкон қолдирмаган эдида.

Мисол учун Қозоғистонни олайлик. У ерда нисбатан эркинлик. Аммо қозоқ мухолифати ҳам ҳеч иш қилаолмади.Ўлжас Сулаймонни Муҳаммад Солиҳдан бирор ортиқ ё кам жойи бор деб билмайман. Фарқи шуки у ватанида ўтирибди. Яна Президентни ўзи уни мукофотлар бериб турибди. Бу эса чет элда қочиб сарсон бўлиб, ҳали ҳам ўз кураш йўлидан қайтган эмас. Қирғизистонни олайлик у ерда ҳам нисбатан эркинлик бор эди. Аммо Асқар Акаевни демократияси охир ўзини бошига етди. Каримов буни яхши билади. Агар у ҳам сал эркинлик берса кейин ўзи ҳам жойида ўтираолмайди. Халқ ҳам безор бўлган бу одамдан. Уни ўзи буни билмайди дейиш ғирт соддалик бўларди. У охирги дамигача курсида ўтиришни мақсад қилган. Бунинг эса фақат битта йўли бор.. У ҳам бўлса Диктатура.

Аммо мухолифатни бугунги хатоси, менимча энг катта хатоси ҳам шу бўлса керак, ўзаро тарқоқлигидир. Агар булар ҳозир фурсатни ғанимат билиб бирлашаолсалар эртага яна бир диктатор келишини олдини олишса яхши бўларди. Ҳамммаси бирлашиб бирга ҳаракат қилишса кўп иш қилиш мумкин деб ўйлайман.


Ю.Р.:-Каримов ҳукуматини мухолифатга қарши аёвсиз кураши сизнингча нималарга асосланган эди ва бу ҳаракатлар қанчалик ўзини оқлайди?

М.А. :-Каримов ҳукумати юқорида айтганимдек “Ислом Омили”дан яхши фойдаланди. Яъни жаҳон афкор оммасини “терроризмга қарши кураш”га чақириб у ер бу ерда бомба портлатиб, минг минглаб одамларни қамоққа олди. Қувғин қилди. Ўлдириб йўқ қилди. Бу билан у халққа ҳеч қандай яхшилик қилгани йўқ албатта. Бу билан у ўзини ва ўз тўдасини сақлаб қолаолди. Аммо бу ҳам аслида катта ютуқ эмас. Каримов Ўзбекистон таърихида ўзбек халқини ва мусулмонларни душмани сифатида таърихда қолди. Бу зулмини ҳали жазосини тортиши аниқ. Аллоҳу Таъоло яратиб қўйган ҳаёт қонуниятларидан бири шуки буни касофати ҳали уни қизларию невараларига ҳам етади. Сталинни ўғли ва қизини қисматини эсланг. Брежневни, ёки яна бошқа кўплаб шунга ўхшаганларни эсланг. Уни қизлари ҳали чучварани хом санаяпдилар бу масалада..Улар халқни бурда нонга зор қилиб қўйган золим отасини соясида топган мол дунёлари уларга бахтли ҳаётни таъминлайди деб хомтаъма бўлмай қўяқолсинлар. Мен Аллоҳу Таъолонинг адолатли ва ҳикматли зот эканини билиб тушуниб ва кўп золимларни ҳаётларини ўрганиб кўриб айтаяпман.


Ю.Р.:- Ўзбек мухолифатини хорижда туриб амалга оширган ишлари ўзини оқлайдими? Хориждаги фаоллашув мамлакат ички ҳаётига оз бўлсада ўз таъсирини ўтказа олдими?

М.А.: -Ҳам гап шундада. Шу хориждаги мухолифатчилар ўзаро гина кудуратни йиғиштириб қўйиб бирлашаолсалар, албатта жуда кўп ишларни қилишга имкониятлар очилар эди иншаАллоҳ! Мен шунга ишонаман. Мана алҳамдулиллоҳ, ҳозир шу бирлашувга бир қадам босилди. Эрк партияси билан “Андижон - Адолат ва Тикланиш” ташкилотини бирлашуви ҳам шу йўлдаги дастлабки қадамдир. Бу иттифоқ ҳали ўз сафига бошқа ташкилот ва партияларни бирлаштиради деб ўйлайман.

Шуни билингки бу иттифоқ ташқарида ўзи шаклланиб бутун бир сиёсий кучга айлана олса, ўз фаолиятини Ўзбекистонга қайтишга имконият бўлганда юртга бориб юритиши мумкин. Ўзбекистонда эса бу иттифоқни миллионлаб тарафдорлари борлигига мен шубҳа қилмайман. Бу гапни айтишимга ҳам маълум бир асослар бор.

Ю.Р.: -Бугун мухолифатни бир қаноти диндорлар билан ўз фаолиятини кучайтиришга урунмоқда. Дунёвий мухолифатни исломлашиши мамлакат ва халқимиз келажагига қандай таъсир этиши мумкин?

М.А. :-Энди бу саволни ўзи бу тарзда берилиши тўғримас. Диндорлар ҳам шу халқни фарзандлари. Давлатни тепасига ким келсада бу билан ҳисоблашиши керак. Ё Каримовга ўхшаб уларни отиб чопиб террор қилади. Ёки улар билан ўзаро тил топишиб шу халқни манфаати йўлида биргалашиб фаолият қилади.Шуни яхши билиш керакки Ўзбекистонда халқ 90 фоиз мусулмон. Шундай экан мусулмонларга доимий душманлик кайфиятида бўлишлик ҳар қандай сиёсатчини узоқни кўраолмайдиган одам эканини билдиради. Мусулмонларни ҳукуматга яқинлаштирмай доимо уларни уриб, қамаб, отиб ўлдириб яшай оламиз деганлар қаттиқ адашадилар. Бунга Каримов тузими кўп одамни қонини тўкиб эришди. Аммо бу узоқ давом этадиган жараён эмас. Буни Каримов ҳам яхши билади. Шунинг учун чегараларда хандак кавлаб ўзини ҳимоялаяпди. Кейин ким келса ҳам бу ишни эплаёлмайди.ИншаАллоҳ!

Ю.Р. :- Халқимиз қарийб 18 йилдирки деярли мухолифат фаолиятидан бехабар ҳолда яшамоқда. Мамлакат ичида янги мухолифат пайдо бўлишига қандайдир сабаблар, белгилар ёки асослар бор деб ўйлайсизми? Агар янги мухолифат пайдо бўлса, у 90 йиллардаги мухолифатни қайси хато ва камчиликларини такрорламаслигини истардингиз?

М.А.: -Халқимиз чет элда сиёсатчилар диндорлар борлигини яхши билади. Кўпчилик одамлар “Озодлик”радиосини эшитиб воқеъалардан хабардор бўлиб туришибди. Мен шу радиони эшитадиган жуда кўп диндорларни биламан. Шунингдек, мен ҳали яхши эслайман 1998 йил Товоқсой Зонасига ташқаридан “ЭРК” партиясини газетаси кириб келган эди. Шунда мен ўқиб ҳайрон бўлгандим. Демак, чет элда юриб шундай газета чоп қилиб Ўзбекистонга олиб бора олган бўлсалар, булар ҳам ҳазилкам одамлар эмас экан деб ўйлаб қолгандим. Шунинг учун ҳам ичкарида жуда кўп одамлар ташқаридаги мухолифат барибир бир куни келади, деган фикрда яшаяпдилар. Мен ҳам Аллоҳдан умид қиламанки шу кунларга етказсин.

Энди ичкаридаги мухолифат масаласига келсак, бу энди бир кулгули гап. Каримовга мухолиф бўлиб бўладими?! Бундай мухолифат нимаям қилаоларди?! Бу нарса энди аниқ равшан бўлса керак?!


Ю.Р.: -Сизнингча, ўзбек мухолифатини бугун амалга ошириши зарур бўлган муҳим ишлари нималардан иборат бўлиши керак?

М.А.: -Агар мухолиф кучлар, ҳаммаси - диндорию бошқаси, вақтни ғанимат билиб ўзаро бирлаша олсалар айни муддао бўларди. Шу яхши мақсад сари, шу янги тузилган Иттифоқ ҳаракат қилиш ниятида. Энди бошқалар ҳам шу сафга бирлашишга ўзларида бир куч топаолсалар яхши бўларди. Бу ишни ҳозир ҳали Каримов тириклигида қилиш керак. Яна бир янги диктатор келиб тахтга ўтириб олмасидан олдин қилиниши керак.

Ю.Р.: -Сиз ўз ҳаётингизни кўп қисмини мухолифатга бағишлаганингиздан мамнунмисиз ёки афсусдамисиз?

М.А.: -Мен ҳаётимни динга бағишлаганман. Аслида бу ҳам бир тури мухолифат бўлса керак. Чунки, Исломни қанчалик билган сари ўз яшаётган ҳаётимни, атроф- муҳитни қанчалик динга хилофлигини билиб борардим. Бу энди табиий. Шу билан ўша муаммоларга ечим излаб, ўша ечим исломда экан деган хулосага келиб, Одамларга исломий дунёқарашни тарғиб қилишга киришганман. Бу эса айни дамда давлат тузумига душманлик деб ҳисобланиб қолган. Худди ҳозир диний мавзуда гаплашсак биз демократлармиз деб бизга қарши чиқувчилар ўша Каримовдан фарқи йўқ аслида. Агар қўлларида амали бўлганда, бу ердаям бизга жазо берардилар балким?!

Бундай қарамаслик керак. Биз мусулмонмиз ва исломни айни адолатга тўғри саодатли ҳаётга чақирувчи дин деб биламиз.Шунинг учун демократман деяётганлар диндорларни ҳам тушунишга, уларни ҳам тинглашга ҳаракат қилишларини истардим. Менга ҳаётимни шу ислом йўлида озми кўпми хизмат қилишни насиб этган, яъни шунга тавфиқ берган Аллоҳу Роббил Оламинга ҳамдлар айтаман. Ва бу амалларимни ҳабата қилиб қўймасдан Ўзини ҳузурига олиб боришни насиб этишини сўрайман. Ва бугунги яхши ниятлар билан қилаётган амалларимизни охирини бир яхши натижали самарали қилишини ҳам Роббимдан сўраб дуою илтижо қиламан.

Суҳбатдош: Юсуф Расул.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1456 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz