Воскресенье, 24-05-05, 14:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 2 » ВВС хабари
09:31
ВВС хабари
Хитой: хан ва уйғурлар орасида тўқнашув бўлган
 

Хитойлик меҳнат муҳожирлари
Хитойда иш топиш мушкуллиги кўп кишиларни меҳнат муҳожирлигига мажбур қилади
Хитой расмийларининг хабар қилишларича, мамлакат жанубидаги Шаогуан шаҳрида маҳаллий хан миллати вакиллари ва уйғурлар ўртасида тўқнашув юз берган, камида икки инсон нобуд бўлган.

Расмийларга кўра, тўқнашув келиб чиқишига уйғурларнинг қизларни жинсий зўрлагани ҳақидаги хабар пайдо бўлиши туртки берган.

Хитой полицияси мамлакат жанубидаги ўйинчоқ фабрикасида этник тўқнашув юзага келишига сабаб бўлган шахс ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатган.

Хитойнинг расмий "Синхуа" ахборот агентлиги ёзишича, қўлга олинган шахс маҳаллий веб саҳифалардан бирида "икки бегуноҳ қизнинг жинсий зўрлангани" ҳақидаги хабарни қолдирган.

Полициядан билдиришларича, интернетдаги ушбу ёлғон хабар маҳаллий хан миллати вакилларини ғазабга солган ва улар Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор вилоятидан Гуангдонг фабрикасида ишлашлари учун кўчириб олиб борилган уйғурларга ҳужум қилганлар.

Ханлар ва уйғурлар ўртасидаги муштлашувда юзлаб кишилар иштирок этгани хабар қилинган.

Гувоҳлар ҳар икки томон вакиллари қўлларидаги узун темир парчалари билан бир-бирига ташланишганини кўрганларини айтганлар.

Оқибатда икки уйғур ҳаётдан кўз юмган, 118 инсон жароҳатланган.

Расмийлар яраланган инсонларнинг ярми шифохонага ётқизилганини маълум қилганлар.

60 киши жиддий жароҳатлари туфайли даволанмоқда, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.

Иш топиш мушкулоти

Хитой жанубидаги Шаогуан шаҳрида барпо этилган ўйинчоқ фабрикаси Early Light International ширкатига тегишли бўлиб, ширкат соҳиби хонконглик корчалон ҳисобланади.

Ҳукумат тарқатган расмий хабарга кўра, бир ой илгари ўйинчоқ фабрикасига Шинжондан 800 меҳнат муҳожири кўчириб олиб борилган.

Улар Қашқардаги иш билан таъминлаш идорасидан юборилган.

Уйғурларнинг 600 нафари фабрика ташқарисидаги вақтинча яшаш жойларида истиқомат қилмоқдалар.

Расмийларга кўра, уйғурларнинг ўзларининг яшаш жойларидан кўчирилишидан кўзланган мақсад, Хитойнинг турли минтақаларида истиқомат қиладиган аҳоли даромадлари ўртасидаги кескин фарқларни йўқотишдир.

Даромади кам уйғурларни Гуангдонг вилоятига кўчиришга қарор қилингани айтилган.

"Синхуа" ахборот агентлигига кўра, Жу исмли ўйинчоқ фабрикасининг собиқ ишчиси ўз ишини йўқотганидан кейин янги иш тополмаган ва интернетда ёлғон хабар тарқатган.

Хитойдаги экспортга йўналтирилган саноат корхоналарининг аксари малакат шарқидаги денгиз соҳилларида барпо этилган ва бу ҳудудларда иш жойлари мамлакатнинг бошқа жойларига нисбатан кўплиги айтилади.

Ушбу қирғоқ ҳудудларида эса асосан хан миллати вакиллари истиқомат қиладилар.

Ханлар 1 миллиард 300 миллиондан зиёд Хитой аҳолисининг 92 фоизини ташкил этиши айтилади.

Просмотров: 1363 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz