Воскресенье, 24-05-05, 18:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 2 » ВВС хабари
09:32
ВВС хабари
Бишкек ва Ўзганда 'янги махсус амалиётлар'
 
Қирғизистон харитаси

Қирғизистон махсус кучлари пойтахт Бишкек ва Ўш вилоятининг Ўзган туманида исломий жангариларга қарши янги амалиётлар амалга оширгани ҳақида хабар берганлар.

Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик қўмитасига кўра, Бишкек шаҳрида уч шахс ҳибсга олинган.

Улар Ўзгандаги махсус амалиёт пайтида ўлдирилган қуроллиларнинг шериги дея гумон этилмоқда.

Ўзгандаги Қўшқўрғон қишлоғи атрофида эса яна бир жангари ўлдирилгани ҳақида хабар қилишган Қирғизистон Ички ишлар вазирлигидан.

Матбуот хизматига кўра, Бишкек шаҳрида асли Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси ҳибсга олинган, унинг ёнида жанговор граната ва экстремистик мазмундаги аудио ёзувлар топилган.

"У Қирғизистон жанубида олдинроқ йўқ қилинган қуроллиларнинг шериги ва халқаро террористик ташкилотнинг аъзоси бўлиши мумкин"лигини айтган Давлат Миллий Хавфсизлик қўмитаси.

Қўлга олинган шахснинг Покистонда ҳарбий тайёргарликдан ўтгани ва Қирғизистонга халқаро терорчилик гуруҳининг бошқа аъзолари учун шароит яратиш ва ҳужжатлар тайёрлаш мақсадида келгани айтилган.

Хавфсизлик қўмитаси яна икки шахснинг ҳибсга олингани ҳақида маълум қилган, улардан бирининг "халқаро террорчилик гуруҳи аъзоларини хориждан мамлакатга олиб кириш" билан шуғуллангани, иккинчиси уларни сохта Қирғизистон паспортлари билан таъминлагани ҳақида айтилган.

Давлат Миллий Хавфсизлик қўмитаси ушбу ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатган.

Ҳибсга олинганларнинг шахсияти тергов манфаатлари учун дея эълон қилинмаган.

Мамлакат жанубидаги Ўш вилояти Ички ишлар идораси эса Ўзган тумани Қўшқўрғон қишлоғи атрофидаги кунгабоқар даласида яна бир жангари ўлдирилгани ҳақида хабар берганлар.

Милиция ходимлари бир кун илгари ўлдирилган уч жангари дастакловчилари ҳақида маълумот тўплаш мақсадида қишлоқ атрофини текшириб юришганида қуролли шахс уларга қарата ўт очишни бошлагани, граната ирғитгани хабар қилинмоқда.

Бир зобит яраланган, отишмада қуролли ўлдирилган.

Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик қўмитаси 27 июн куни Қўшқўрғон қишлоғидаги эгасиз уйлардан бирида жойлашиб олгани айтилган уч нафар қуроллининг ўлдирилганини айтган эди.

Расмийларга кўра, жангарилар таслим бўлишдан бош тортишлари ортидан махсус амалиёт бошланган.

Ўлдирилган жангариларнинг "Исломий Жиҳод" гуруҳига мансуб экани даъво қилинган.

Просмотров: 1237 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz