Воскресенье, 24-05-05, 10:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 2 » ВВС хабари
09:34
ВВС хабари
Қирғизистон жанубида нималар содир бўлмоқда?
Қирғизистон махсус кучлари исломий жангариларни йўқ қилганлари ҳақида хабар бермоқдалар

Қирғизистон расмийлари хавфсизлик кучлари Ўш вилоятида жангари деб гумон қилинган яна бир шахсни отиб ўлдирганини маълум килишган.

Ҳодиса 27 июн куни уч жангари ўлдирилган тўқнашувлар юз берган Ўзган туманининг Қўшқўрғон қишлоғи яқинида содир бўлган.

Ички ишлар вазирлигига кўра, гумондор отиб ўлдирилишидан аввал хавфсизлик зобитига қарата граната улоқтиришга уринган.

Қирғиз хавфсизлик кучлари ва жангарилар экани айтилаётган шахслар ўртасида бот-бот юз бераётган тўқнашувлар ҳақидаги хабарлар Покистон ва Афғонистондаги Толибонга алоқадор жангариларнинг Марказий Осиёга ўтиш хавфи борасидаги хавотирларни пайдо қилган.

Ўтган ҳафта Қозоғистонда бўлган НАТО Бош котиби Яап де Хооп Схеффер НАТО жангариларнинг Марказий Осиёга сизиб ўтишини тўхтатиб қололмаслигини айтган.

Хўш, минтақа, хусусан, ўзбек-қирғиз чегараси яқинида содир бўлаётган воқеалар ниманинг даракчиси бўлиши мумкин? Би-би-си ушбу саволни россиялик журналист, минтақа бўйича таҳлилчи Аркадий Дубновга берди.

Аркадий Дубнов: Менда Қирғизистон жануби, Ўзбекистон билан чегара яқинида юз бераётган ҳодисалардан хавотир ҳисси бор. Аммо бу ҳодисалар, тўқнашувлар, махсус амалиётларнинг келиб чиқиши, нимадан бошлангани менга унчалик тушунарли эмас. Яъни, бу қирғиз махсус хизматларининг аввалдан режаланган амалиётимиди, бу жангариларни қандай қилиб аниқлашди? Ўзлари аниқлашдими, ҳужум қилганларнинг ўзи ким, мақсади нима эди ва ҳоказо. Бизга ҳозиргача келган ахборотдан бу саволларга жавоб топиш мумкин эмас. Аммо аҳамиятли фактлардан бири - куни кеча Ўшда Қирғизистон ва Ўзбекистон куч тизимлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтган. Анча юқори даражада. Менга ўзбек томонидан Миллий Хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятовнинг иштирок этгани маълум. Бу бежиз эмас. Менимча, илгарида каттароқ аксилтеррор амалиётлари, ўзбек-қирғиз қўшма амалиётларини ҳам кўришимиз мумкин.

Би-би-си: Сиз 1999-2000 йиллардаги Боткен воқеаларида бўлгани каби жангариларнинг сизиб кириш эҳтимолини назарда тутаяпсизми?

Аркадий Дубнов: Бу ерда воқеаларнинг бир неча йўналишда ривожланишини тахмин қилиш мумкин. Биринчидан, мен ҳозирги жангарилар билан тўқнашув дейилаётган ҳодисалар билан 1999-2000-йиллардаги Боткен воқеалари ўртасида ўхшашлик кўрмаяпман. У пайт жангарилар очиқдан-очиқ бостириб киришган, қуролли рейдлар уюштирганлар, одамларни гаровга олганлар ва ўз мақсадлари ҳақида бир нарсаларни гапиришган. Уларнинг жойлашган жойлари, қаерга қараб боришлари ҳаммага маълум эди. Улар маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилишга уринган эдилар. Ҳозир эса бири-биридан алоҳида бир неча ҳодисалар содир бўлаяпти. Ҳали 26 майда Ўзбекистоннинг Хонободида нималар юз бергани тўла тушунарли эмас. Ундан кейинги ҳодисаларда эса куч тизимлари билан қандайдир жангарилар ўртасида тўқнашувлар юз бераяпти ва Қирғизистон расмийлари уларнинг "Исломий жиҳод" ташкилотига аъзолиги борасида баёнот беришга шошилаяптилар.

Би-би-си: Дарвоқе, "Исломий жиҳод" ҳақида. Бу гуруҳ минтақада қанчалик фаол, деб айта оласиз?

Аркадий Дубнов: Охирги ҳодисаларга "Исломий жиҳод" ташкилотининг алоқаси борасида Қирғизистон куч тизимлари ҳозиргача биронта аниқ далилни намойиш этганлари йўқ. Бу ҳақдаги баёнотлар анча тушунарсиз. Назаримда, куч тизимлари, Қирғизистон, эҳтимолий Ўзбекистон куч тизимларининг ҳамкорлигида қандайдир жангариларнинг сизиб кириши ёки каттароқ амалларга қўл уришининг олдини олишга қаратилган бир нави аксилтеррор амалиётини режалаган ёки режалаётгандек. Аммо сўнгги ҳодисалардан бу каби амалиет режаси ҳали яхши пишмаган, деган хулосага бориш мумкин.

Би-би-си: Ғарбдаги таҳлилчилар жангариларнинг Марказий Осиёда пайдо бўлиши Покистоннинг Вазиристон минтақасидаги амалиётлар натижаси ҳам бўлиши мумкинлигини айтишаяпти. Ҳақиқатан ҳам жангарилар чорасизликдан уйларига, ватанларига қайтаётган бўлишлари мумкинми?

Аркадий Дубнов: Улар Покистоннинг Сват водийсидан сиқиб чиқарилган жангарилар экани ҳақидаги тахминлар, назаримда жиддий асосга эга эмас. Агар улар Сват водийсидан ўтиб келишганида, яна қаердадир пайдо бўлишлари керак эди. Албатта, улар Покистондан келмаган, деб қатъий уқтира олмаймиз. Аммо Покистондан келганининг ҳам ҳозирча далили йўқ
Просмотров: 1119 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz