Воскресенье, 24-05-05, 11:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 2 » ВВС хабари
09:36
ВВС хабари
Ўзбекистон-АҚШ муносабатларида янгича ёндашув юзага келадими?
 
АҚШ конгрессмени Эни Фалеомаваега
Жаноб Фалеомаваеганинг сўзларига кўра, Америка Ўзбекистонга нисбатан ошиқча насиҳатгўйликка йўл қўйган
Душанба куни Ўзбекистонга ташрифини якунлаган нуфузли АҚШ конгрессмени Эни Фалеомаваега Вашингтон томонидан Марказий Осиёнинг бу муҳим мамлакатидаги вазиятни тўла тушунмаслик юз бергани ва шу аснода ошиқча “насиҳатгўйликка” йўл қўйилганини айтган.

Маълумотларга кўра, ташриф якунида кам сонли журналистлар билан учрашган конгрессмен Ғарб шу пайтгача мамлакатдаги вазиятни тўла ҳис қилмагани ва шу туфайли Ўзбек ҳукумати амалга ошираётган ишлар эътирофсиз қолганини айтган.

Аввалда муҳим иттифоқчилик алоқаларига эга бўлган АҚШ ва Ўзбекистон муносабатлари 2005 йилги Андижон воқеалари ортидан совуқлаша борган ва Тошкент Хонободдаги АҚШ базасини ёпган эди. Эндиликда АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистонга янги транзит йўли очар экан, Ўзбекистон яна муҳим ҳамкор сифатида чиқа бошлаган.

Ҳозирда АҚШнинг ҳарбий бўлмаган юклари Ўзбекистон орқали ўтмоқда ва Навоий аэропортидан фойдаланишга ҳам рухсат берилган. Айни пайтда эса қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ғарбнинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аҳволдан кўз юмаётганини айтмоқда.

“Инсон ҳуқуқлари борасида музокара ўтказиш ҳамиша қийин масала бўлган. Шу маънода бизнинг мамлакатга ҳам африка-америкаликларнинг ҳуқуқларини тўла тиклаш учун 150 йил керак бўлган... Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликка эришганига эса атиги 17-18 йил бўлди,” деган конгрессмен.

Ўзбекистонда юздан зиёд миллат вакиллари яшаши, уларнинг ҳамжиҳатлигини таъминлаш ва иқтисодий ривожланишни тиклаш ўта муҳим масала эканини таъкидлаган конгрессмен бу каби жараёнлар вақт талаб қилишини айтди.

“Назаримда, биз баъзан ўзимиз тўла тушунмаган масалаларда насиҳатгўйликка берилиб кетдик. Аслида Ўзбекистон ўта муҳим бўлган фундаментал масалалар, жумладан ҳукумат тизими ва иқтисодни барқарорлаштириш билан банд эди,” деган Фалеомаваега жаноблари.

Конгрессмен жанобларига кўра, агарда бу масалалар бирламчи навбатда ҳал қилинманганда жамиятда нотинчлик бошланган бўларди. Унга кўра, инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари ҳукуматнинг бунга тайёрлиги ва жамиятнинг хоҳишига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Қолаверса, бу мамлакат дуч келаётган муаммолар Америка ва бошқа мамлакатлардагидан кескин фарқ қилади, деган у.

Айрим ўзбек кузатувчиларига кўра, конгрессменнинг сўзлари Американинг Ўзбекистонга муносабатида бошланган янги жараёндан дарак бериши мумкин. Уларга кўра, бу янгилик бўлмай, кейинги йилларда бу каби муносабатни бир қатор Ғарб дипломатларидан ҳам эшитиш мумкин бўлган.

Бироқ кузатувчиларга кўра, конгрессмен айтган инсон ҳуқуқлари масаласида “ошиқча насиҳатгўйликка берилиш” Ғарб мулозими томонидан қилинган илк эътирофдир ва бу расмий Тошкент мавқеи тобора мустаҳкам тус олаётганидан дарак беради.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси баёнотига кўра, конгрессмен Эни Фалеомаваега икки кун давомида Ўзбек мулозимлари, жумладан бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар вазири ва сенат аъзолари билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни яхшилаш масаласини муҳокама этган.

Ташрифдан кўзланган яна бир мақсад - АҚШ Конгрессида минтақа ва унинг муҳим геосиёсий ўрни ҳақидаги маълумотни ошириш бўлган.

Фалеомаваега жаноблари Ўзбекистонга тўрт йил давомида илк марта келган Америка конгрессмени эди.

Аввалроқ Ўзбекистон билан инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқот ўтказган Оврўпо Иттифоқи мулозимлари ҳам қийинчилик билан бўлсада, музокараларда олға силжиш борлигини айтган эдилар. Яъни, музокаралар юз беришининг ўзи муваффақият сифатида кўрилган.

Просмотров: 1065 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz