Воскресенье, 24-05-05, 15:10

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 5 » Баъзи бир фикрлар юзасидан жавоблар
23:31
Баъзи бир фикрлар юзасидан жавоблар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Менинг “Ўзбекистон 20 йил давомида” мақоламга келган баъзи фикрларга жавоб бериш ниятида эдим. Аммо вақт етишмаслиги ва пулнинг чатоқлиги (нафақа деярли 25 кунга кечикиб келди) туфайли ўз вақтида ёза олмаганим учун узр. Қуйида фикр билдирган сайт ўқувчиларига жавобларимни ҳавола қиламан. Ноқис фикрларим учун яна олдиндан узр.

1).Мазлум ўзбекка! Мени тушуниб, билдирган фикрингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

2).Муҳаммадсолиҳ Абутовга! “...Албатта ўз эътиқодингиздан келиб чиқиб ёзяпсиз...” Жигаргинам! Сизнинг эътиқодингиз қанақалигини билмадиму, аммо бунда сиз мутлақ тўғри фикрдасиз. Мен фақат 30 пора Қуръони Мажиднинг 114 та сурасининг 6666 та оятининг барчасини ҳам назарий, ҳам амалий томондан хаётга татбиқ этиш лозимлигига амал қилган ҳолда ўз эътиқодимдан келиб чиқиб ёзаман ва сўзлайман. Яъни мен ҳаётимда содир этиладиган (авваллари Худосизлар жамиятида яшаган давримда ҳам, ҳақ йўлдан адашмасликкка, адолатни талаб қилиб, масъулиятни унутмаган ҳолда яшар эдим) барча воқеликни, айнан Аллоҳнинг каломидан топганим учун ҳам унинг бир ҳарфини ҳам тушуриб қолдирмай, амалиётда бажаришга ҳаракат қиламан. Чунки 114 та суранинг барча оятлари бир бирини тўлдириши билан бирга, бир бири билан узвий равишда боғлиқ ва у то қиёматгача давом этадиган барча воқеалар, турмуш тарзи, борлиқнинг ибтидоси ва интиҳосини мукаммал баён этган ҚОНУНИЯТДИР. Ундан чекинган ва баъзилар фақат замонга (Замон жойида турибди бир сонияга у ўзгармайди ,аммо одамлар ўзгарди ) мослаштириб, ўз шахсиятига тааллуқли қисмларни Аллоҳнинг каломидан юлиб олиб, ҳаётига тадбиқ этсалар, бу ҳар бир инсонни шахсий иши ва Аллоҳ олдида қиёматда жавоб бергучидир.

Аммо афсус ва надоматлар бўлсинки, динни бузувчилар айнан АЛЛОҲНИНГ баён этганларини, сиз ва бизга мукаммал ҚОНУНИЯТ қилиб юборган буйруқларини бузиб, юлиб-юлқиш билан динни тушунтириш эса, ИСЛОМНИ тушунмаган ёки энди боши саждага текканлар кўнглида мен кабиларга нисбатан душманлик кайфиятини туғдириш осон кечади.

Чунки бу “уламою, отинчаларимиз” Исломда йўқ бидъатларни (ҳозир номини ўзгартириб, “эҳсон” деб атайдилар) аввалгидан ҳам 1000 чандон ошириб юбориб, очиқ савдога (Қуръонни сотиш - бир калима тиловат, бизда 200дан 500 АҚШ доллари туради) қўйишларига қарши чиқсангиз, сиз ё “жинни”, ё “мутаассиб, замон билан бирга қадам ташламаётган”, ёки Ўз.ЖК нинг 159 моддаси асосида “Конституциявий ҳукуматга қарши” шахс сифатида баҳоланасиз (мен бундай баҳоларга тупурганман, чунки эшита бериб, этим ҳам бетим ҳам қотиб қолган, шунинг учун барча нарсани ва кимсани ўз номи блан аташга мажбурман).

Аммо, жигаргинам, сизнинг эътиқодингиз қандайлиги мен учун янада мавҳум бўлиб қолди. Чунки бизда ҳозир “расмий” (традицион) диндорлар (ҳукуматга хизмат қилаётган ва ҳам ғўрани, ҳам шўрани , қолаберса, юлдузни ҳам бенарвон ураётган) ҳам, “ваҳҳобий”, “Ҳизбут-таҳрир”, “акромий”, “таблиғ”, “нурчилар”, мана энди “исломий жиҳод” номи остидаги мусулмонларимиз ҳам (ҳукумат ва расмий ва норасмий уламоларимиз томонидан бичиб тўқилган номлар) барчалари ўзларини (гаплашганингизда) АҲЛИ СУННА ва ЖАМОАТ”дан деб, даъво қиладилар. Савол бериб кўрингчи, “Ҳўш, шундай экан, сиз Ханбалий мазхабининг қайси томонига, Моликийни қайси томонига, Шофиъийни қайси томонига,ва алал оқибат Имоми Аъзам - ханафий мазхабини қайси томонига риоя қиласиз” деб сўрасангиз, “мен Имоми Аъзам мазхабидаман” деган қуруқ жавобни оласиз. Агар шундай бўлса, шу мазҳабни тушунтириб беринг” деган саволингизга “қўйингей ,сиз блан бу ҳақда гаплашиб бўлмас экан”, ёки “динда чуқур кетманг, гуноҳга ботасиз” деган беъмани жавоб билан сизни мот қилмоқчи бўладилар.
Чунки буларнинг бирортасини тузук қуруқ билмайдилар ва “кўр тутганини ,кар эшитганини қўймайди” деганларидек боболаримиз, сизни “андишасиз, мутаассиб, ҳатто Ислом душманигача чиқаришлари ҳам мумкин”. Чунки оддий ақоидни рисоладек тушунмайдиган кўрқорилар қандай қилиб фиқҳ илмини ( ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий қонунларни) қандай қилиб тушунсинлар ва оммага етказа олсинлар?! Ана шундан келиб чиқиб, сиз ҳам менинг фикримга “...ИСЛОМ нуқтаи назаридан қараганда...” қўшила олмайдиган фикрлар кўп. “Жумладан .....Сталин шахси...”.Демак, Росули Акрамга (с.а.в.) ваҳий келиб, 13 йил давомида бор-йўғи 53та инсонни (мушрикни) ИСЛОМга киришларига эришганларидан кейинги ўз амакилари Абу Лахаб бошчилигидаги Макка мушрикларининг зулмлари кучайганда, саҳобаларни ҳаётларини сақлаб қолиш учун Ҳабашистонга юбормасликлари лозим бўлган эканда?! Чунки Нажоший ҳам барча дунё халқлари каби кофир қавмни бошқараётган кофир эдику. Нима учун Росули Акрам (с.а.в.) Ироқни (Месопотамия) эмас,Фаластинни эмас, Мисрни эмас (барча қабила ва халқлар деярли бир тилда сўзлашар ёки бир бирларини тушунар эдилар), ҳеч бўлмаса Эронни эмас, айнан Ҳабашистонни танлаганлар???!!!(Ақл чарахлаш учун ).

Мен Сталин даврининг боласи, ўсмири эдим. Биз ёмонлик кўрмадик, аксинча, эркин эмин яшадик, чунки у камбағалпарвар бўлган экан. Ўзи оддий этикдўз оиладан чиққан, руҳонийлар (Григоран) Олий семинариясини тугатган инсон бўлган. Ўла ўлгунча ўз шахсий ишини, ҳатто йиртилган этигини ҳам ўзи ямаб кийган (бу архив далиллари). Унинг худосизлиги (ҳозирги Каримовнинг “мусулмон”лиги ёки Путиннинг насронийлиги қотилликларни уюштиришга халақит бермаётганидек) уни оддий халққа нисбатан бўлган ғамхўрлигини йўққа чиқармаган. Шунингдек, Нажошийни ҳам кофирлиги бир нечта оддий, янги дин вакиллари Макка мусулмонларини ўз паноҳига олишига тўсқинлик қилмаганидек. Чунки инсоф, адолат фақат иймон блан ўлчанмас экан, бу аччиқ ҳақиқатни ҳар лаҳзада ҳозирги Ўзбекистон аталмиш дошқозонда қайнаб, ҳаётимизда синамоқдамиз. Худди шунингдек, Сталиннинг “атеистлиги” ҳам бизларни тўлиқ илм олишимизга, илмни тажрибада синашимизга ва ҳаётимизга тадбиқ этиб, жамиятга фойда келтиришда синаб кўрганимиз учун ҳам Сталинни ёд этишга мажбурмиз. Агар бундан кўз юмиб, “...Аллоҳнинг душманини душман тутиш керак” каби бир ҳовуч, ўша даврдаги қаттол, порахўр, динпурушларнинг ҳозирги авлодлари ташвиқоти билан чегаралансак, қиёматда
Аллоҳ ҳузурида бунга ҳам жавоб беришимизга тўғри келади. Аллоҳ ўзи бундан асрасин. У ҳам Аллоҳнинг яратган бандаси, худди Нажоший каби. Шунинг учун “... фикрларингизни ўзгартиришингиз лозим бўлади” каби насиҳат менга тегишли бўлмаса керак деган умиддаман. Фикримни ўзгаритраолмаганим учун узр. Омон бўлинг!

Дилмурод Худойқулга! “....Туркистонга ўрис бостириб киргунча Туркистонда шариат тузуми бўлган...” Кечирасиз, бўталоғим! Аввало тарихни ким бузиб ўрганди ёки ўргатди экан шундан бошлайлик.

а). 15 аср. Темур амирлиги даври. Ислом дунёси шундай ҳам парчаланган ва халифаликка анчагина путур етган давр! Темур ўз шахсий манфаатидан келиб чиқиб, бир томондан Мовароуннаҳрдаги майдаланган хонликларни бирлаштиришга уринган бўлса, иккинчи томондан Оврўпога кириб бориши билан Ислом халифалигини бошқараётган Усмонли Турк султони Боязидга қақшатгич зарба беради, учинчидан Русияни ишғол этиши билан
Тўхтамишдан Русияни тортиб олиб, ўрисларга эркинлик бериши, шундай ҳам таназзулда бўлган ИСЛОМ халифалигига катта зарба берди (бу анча кенг ёритиладиган мавзу).
Темурнинг кофир дунёга кўрсатган олиймақом хизматининг ҳосили ўрмон ваҳшийси қиёфасида яшаган ўрис халқи княз Александр Невский бошчилигида оёққа туриб олади, Иван Грозний эса барча мусулмон тоторларни Итил (Волга) да сувга қаҳратон қишда тушириб, чўқинтиради ва Исломдан воз кечишга мажбурлайди.

Демак,ўрис, тўсатдан сизнинг Туркистонингизга (бизнингча Ислом дунёсига) бостириб кириб¸ шариат ҳукмини йўқ қилган эмас, шариат ҳукмини (ҳозир ҳам шариат “ҳукми” бизда “ишламоқда”) сароб бўлишида аввало маҳаллий ( сизнингча Туркистондаги хонликлар) тахт эгалари, қолаверса, уларга лаганбардорлик қилган динпурушлар оёқ ости қилганлар, қилдилар ва оёқ ости қилишда бардовом бўлиб келмоқдалар.

“....1880 йилдан 1990 йилгача...”. Биродари азиз! Бу ерда ҳам бироз тарихни бузиб кўрсатиш давом этмоқдами дейман-а?! Ҳа, бўзчи билганини тўқийдида!

Чунки, 1790 йилдаёқ миллати швед–немис бўлмиш “Улуғ” Петр 1 Туркистонга эмас (яна миллатчилик, тожик қани?!!!) Ўрта Осиё - Мовароуннаҳрга кўз тиккан эди. Унинг шведлар (ўз қондоши ) билан олиб борган яккаҳокимлик уруши туфайли бу диёр вақтинча унинг назаридан четда турди. Унинг ўлимидан сўнг Елизавета ўз назарини яна биз томонларга қартди, аммо Қовқоз деган муҳим минтақа кўпроқ уни қизиқдирди. Аммо у ҳам ўз ички маънавиятсиз ҳаёти туфайли бу ишни амалга ошира олмади ва ўзига тахт вориси сифатида қариндоши немис князи Ангальт Цербертскийнинг 10 яшар қизчаси София Августа Федерике (Фуке) ни Петербургга олиб келиб тарбиялайди ва бу фоҳиша Елизаветадан кейин Екатерина II номи билан Русия тахтини эгаллайди. Ҳақиқатдан ҳам бу маънавий бузуқ аёл ақлли бўлиши билан бирга, унинг асосий ишбилармони ўрис князи Григорий Потемкин ва ака-ука Орловлар бўлиб, Екатеринани оламга танитдилар. Ман шу ерда сиз бўталоғимни, шариат ҳукмини, айнан мусулмонларни ўзлари оёқ ости қилинганига яна кичик бир мисол сифатида, Потемкин ўзаро қирпичоқ бўлиб ётган Қрим хонларидан бутунлай Қрим ва Қора денгиз қирғоқларини сотиб олиши, унутманг, сотиб олиши ҳақидаги маълумотни ташлаб ўтишга мажбурман. Бу эса Екатеринани ўтмишдаги тахтдошлари етиша олмаган мавқега етаклаш билан бирга, кейинги режаси Ўрта Осиё эканлигини ҳам унитмаган эди.

Аммо у ҳам бу режани амалга ошира олмай фожиали ўлим топади. Уни кейинги тахт ворисларидан бўлган Александр 1 Қримни қўл остида ушлаши баробарида ҳар томонлама заифлашган Усмонли Турк халифалигига қарши урушни бошлайди ва Болқон ярим оролидаги Усмонли Турк ерларини босиб олади. Кейинги рус императори (унутманг Русияни кучайишида, Усмонли Турк султонлигини заифлашишида Темурнинг ҳиссаси жуда катта), Александр 2 унинг ишини давом эттиради ва Мовароуннаҳрни босиб олиш режасидан воз кечмайди ва Қозоғистон ерларига кириб кела бошлайди ва асосан савдо-сотиқ, сайёҳлик ишлари блан машғул одамларни (жосусларини) юбориб, халқни диний, дунёвий қарашлари, ҳукуматга нисбатан фикрини ўрганишни топширади (Н. Вернадский, В.Бартольд,Х.Вамбери, Филлип Назаров,А.Семенов-Тяншанский, Б.Греков, А.Якубовский ва х. к.).

Николай 2 эса янги тахт вориси сифатида 1854 йилдан бошлаб, Ўрта Осиёга очиқчасига қадам ранжида қила бошлайди ва 1865 йилда Хоразм, Бухоро хонликларини (Сирдарёни ўрта оқимигача бўлган ерларни босиб олади ва кейинги режаси Қўқон хонлиги бўлади. 1876 йилда Қўқон хонлиги ҳам Русия истилосига учрайди ва Черняев ва Романовский бошчилигидаги Русия босқинчиларига қарши курашган Тошкент халқи узоқ вақт қамалда қолади ва сотқин Юнусхўжабой (Шайҳонтоҳур дахасининг ҳокими) томонидан шу даха дарвозаси очиб берилгач (Юнусхўжабой барча қарши курашаётган дахалар ҳокимлари ва курашчилар раҳбарларидан яширинча Романовский билан учрашиб, сулҳ тузади ва Ўрда кўпригидан шарқда ётган барча ерларни ўрисларга тортиқ қилади), Қўқон хонлиги ҳам маҳкум этилади. Натижада Русия қўшинлари таркибида бўлган арманилар бешикдаги чақалоқдан, то тўшакдаги чол кампиргача қиличдан ўтказиб, халқ қонини дарё қилиб оқизадилар. Бунга ким сабаб???!!!

Қаранг-а! Сиз бир яҳудийни ( Е.Бунични) “Партиянинг олтинлари” билан қизиқибсизку, асосий масалани ўрганмабсизда, ҳа ўзбеклигимиз ҳеч қачон қолмайди. Бир нарсани маҳкам ушласак ўшани тўғри деб, туриб оламиз ,таҳлил қилиб таббур этишга эса эринчоқлигимиз туфайли, уриниб ҳам кўрмаймиз. Жигаргинам, мен ҳам асосан ўша сиз ўқиганингиздек, ўрис ва ажнабий муаллифлардан бу маълумотларни йиққанман аммо уни мен солиштириб, таҳлил этиб сўнг бир хулосага келганман. Чунки бизнинг ўзбекона лаганбардорлигимиз бошимизга етиб, тарихни ҳам ўрисларга ёқадиган қилиб ёзганмиз ва эндиликда бу қотил босқинчи яхудга ёқадиган қилиб бичиб тўқимоқдамиз.

Шунингдек Сталин, Совет ва унинг даври ҳақида ҳам, айнан унинг танқидчилари, ундан зулм кўрганларни эсдаликларидан ўрганганман. Аммо бирортаси Сталин ҳақида сиз ва сиз кабилар хулоса чиқарганларидек хулоса чиқармай,унинг ижобий томонлари, салбий томонларига нисбатан кўпроқ эканини эътироф ҳам қилганлар.

“....мусулмон киши учун... “ҳа яхши эди”....” Кечирасиз, жигаргинам! Мен ҳам ижобий, ҳам салбий томонларини қисқа бўлса-да, ёритганман. Тузум ёмон эмас эди, аммо уни бузганлар, айнан Каримов кабилар эди. Яна қайта ёзаман, тузум ХУДОСИЗ эди, аммо ШАРИАТНИНГ 70-75%ҳукми ҚОНУНИЯТГА киритилган экан. Чунки, аввалги чиқишларимда ёзганимдек, фоҳишаларни кўчада кўрмас эдингиз, дарров йўқотилар эдилар, халқни 2 тийинига хиёнат қилган кассир 2 йилга қамалар эди. Пора олган қатори пора берган ҳам жиноятчи саналар эди ва жазони икки томон ҳам баробар тортар эди. Бу қонунлар 70-нчи йилларни ўрталаригача давом этди, унгача 5- 7 йил коррупция яширин содир этилгани ҳақида миш мишлар юрар эди.

“...Хулоса; хонликлар....” Кечирасиз, айнан шу хонликлар ИСЛОМНИ завол топишига сабабчи бўлганлар. Босқинчига қарши курашган қўрбошилар эса “босмачи” номи остида шу дамгача қораланадилар,

Жигаргинам, Каримовни ўтганлар билан таққослаш эса, кўзойнакли илонни(кобра) сув илони блан таққослаш кабидир. Ҳар ҳолда сув илони кобрачалик заҳарли эмас, илон илонлигини қилса-да, кобрага тенг кела олмайди.

Демак, тарихга назар ташласак, ИСЛОМНИ завол топишига асос солган шахс бу Амир Темур бўлса, ўрисларни Ўрта Осиёни тўлиқ босиб олганига 130 йил эмас, (1990 йилни ҳам киритганимизда) 150 йил бўлган экан. Ундан кейинги 20 йиллик ўзбек халқининг умри бутунлай мустаҳкам қулликда ўтмоқда. Қалай , бироз бўлса-да тарихдан хабарим бор эканми ёки худосизлар каби ёлғон маълумот бермоқдаманми? Унутманг, мен ҳам (сиз бунични ўқибсиз холос) барча маълумотларни айнан босқинчиларнинг ўзларидан олганман. Уни таҳлил қилиб, бир бири билан таққослаб, тадаббур этиш эса менинг бурчим эди. Кўр тутганини, кар эшитганини маҳкам ушлар қабилида иш қилиб ўрганмаганман. Омон бўлинг¸ жигарим Дилмурод!

Мусулмонга! “... касали бўлмасайди... ўзини мард ва хақ.....!” Кечирасиз, сизни танимадим! Шу ернинг ўзида ҳам ўзингиз ўзингизга қарши гап айтмоқдасиз.
Биринчидан, барча нарсаларда фақат ва фақат барчамизни йўқдан бор қилган бутун кўринар кўринмас оламларнинг Эгаси Аллоҳгина ҲАҚДИР! Ҳақликка даъво қилишлик ҳеч кимга муносиб эмас. Чунки, барчамиз хом сут эмган, гуноҳкор бандалармиз, жумладан мен ҳам. Менинг айбларим, гуноҳларим барчаникидан ҳам кўпдир, буни Яратган Эгам сарҳисоб қилгувчидир ва ожиз бандаларига ҳечқандай ҳуқуқ берилмаган!.
Иккинчидан мардлик ҳақидаги иддаоингизга келсак, шу ерда ҳам ўзингизни фош этмоқдасиз. Айтингчи¸ сиз мардмисиз? Мард бўлсангиз, нега исмингизни яширасиз? Адолатни топиш учун мардлик керак. Сиз эса мавҳум ном остида (ким билади, мусулмон номи остида мушрик, мунофиқ, кофир, жосус, қаллоб бир шахс сайтга
чиқаётгандир) менга ҳамла қилиш билан яна мардлик ҳақида сафсата сотишингиз ножоиздир. Дадахонни бунчалик ҳақоратлаш ҳам номардликнинг бир кўриниши, ҳар ким ўз мислича иш қилишга лойиқ. Бу бечорани ҳақоратлаш эмас, унга раҳм қилиш керак, ҳарҳолда ўзимизнинг ўзбегимиз. У кибрга кетгани учун ҳам синди.

Мен олқиш учун эмас, балки инсонларга наф тегса ажаб эмас деган умидда ноқис фикрларимни қоғозга тушириб, мамлакат ичида халққа, мана сайтларга кира бошлагач, сизларга ҳам ҳавола қилмоқдаман, у хох рус сайтлари бўлсин, хох ўзбек сайтлари. Мен кўпроқ рус сайтларига, айниқса менинг севимли сайтим “Центразияга” кўпроқ ёзаман, чунки қанчалик тилим аччиқ бўлишидан, фикрларим ҳақоратли бўлишидан қатъий назар,барчаси шу заҳотиёқ босилади, Айниқса терроризмга, Эронга тааллуқли мақолаларга юборадиган фикрларим.

Мен жуда инсофли аёлман, бунга ҳам шукронлар бўлсин, шу тилакни ҳам раво кўрганингиз учун. Омон бўлинг, ким бўлсангиз ҳам.

5.Биродарга! Мен жавоб ёздим ,аммо Юсуф Расулни Отаназар ака ҳақидаги мақоласини топа олмай, Отаназар акадан сўрадим, улар тасдиқладилар. Аммо мақолани ўзим ўқишим керак эди,афсус. Бўлса, юборинг. Эл. почтамни “Пона”дан олинг. Омон бўлинг.
Барчангизга Аллоҳдан сиҳат саломатлик ва ҳидоят тилаб
Мўътабар опа Аҳмедова
Тошкент
01.07.009й.

Просмотров: 1429 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz