Воскресенье, 24-05-05, 20:19

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 5 » BBC хабари
13:44
BBC хабари
Роҳат Алиев  -   Би-би-си меҳмони 
 
BBCuzbek.com ўқувчиларининг саволларига Қозоғистоннинг Австрия ва Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотидаги собиқ элчиси Роҳат Алиев жавоб беради.

47 ёшли Роҳат Алиев 2007 йилга қадар Қозоғистон Миллий хавфсизлик тизими ва Ташқи ишлар вазирлигида юқори лавозимларда ишлаб келган.

Аммо зиддиятли шахс сифатида билинган жаноб Алиев Қозоғистон ва ташқарисида, энг аввало, Президент Нурсултон Назарбоевнинг собиқ тўнғич куёви сифатида машҳур.

У яқинда чоп этилган "Чўқинтирган ота" номли китобида собиқ қайнотаси, Қозоғистонда шаклланган бошқарув тизими, коррупция ва сиёсий қотилликлар ҳақида сўз юритади.

Китоб Қозоғистонда таъқиқланган ва Роҳат Алиевнинг ўзи одам ўғирлаш ва зўравонликларда айбдор, деб топилиб, сиртдан йигирма йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Қозоғистон Президентининг 2008 йил 20 апрелдаги фармони билан давлат мукофотлари, "генерал-майор" ҳарбий унвони ва барча дипломатик даражалардан маҳрум қилинган.

Ҳозирда Австрияда сиёсий бошпана топган жаноб Алиевнинг асли касби шифокор, тиббиёт фанлари доктори.

Собиқ рафиқаси Дариға Назарбоева билан турмушидан икки ўғил ва бир қизи бор.

Би-би-си: Испаниядан Акбар "Президентлардан кўра амалдорларнинг коррупцияси халқнинг аҳволини кўпроқ оғирлаштирмоқда, деган фикрга қандай қарайсиз?," деб сўрабди.

Роҳат Алиев: Мен бу фикрга унчалик қўшилмайман. Энг аввало, давлат раҳбари конституциянинг кафолати, ўз халқи ҳуқуқларининг кафолати ҳисобланади. У шундай ўйин қоидасини яратиши керакки, токи коррупциянинг йўлига тўсиқ қўйилсин. Қонун устиворлиги таъминланиши керак, пора олган одам, мансабидан қатъий назар, жавобгарликка тортилиши лозим. Афсуски, масалан Қозоғистонда бунинг имкони йўқ. Ҳатто 2007 йилдаги парламент сайловларида ҳам Президент маъмурияти ҳукуматпараст партияни молиялаш учун бюджетдан ташқаридаги фондларни тузишга мажбурлашди. Бу ҳолатда тизимнинг ўзи пора олиш ва беришни рағбатлантиради. Бундан кейин ишбилармонлар ва тадбиркорларга ҳокимият ишлаб чиққан ўйин қоидаларига мувофиқ ўйнашдан бошқа чора қолмайди.

Би-би-си: Швецариядан Пўлат Алемдар "сизни қайнотангизнинг ҳокимиятидан ажратган асосий сабаб нима?",- деб сўраган.

Роҳат Алиев: Бу саволга жавоб бериш бир томондан осон, иккинчи томондан қийинроқ. Нурсултон Абишевич Назарбоев билан ўртамиздаги келишмовчилик,биринчи навбатда, Қозоғистондаги сиёсий тизим борасида қарашларга асосланган. Мен узоқ йиллар Оврўпода ишлаб, шундай хулосага келдимки, сиёсий тизим фақат ҳокимият бўғинлари ўртасида мувозанатни сақлаш йўли билангина яшаб қола олади. Аммо афсуски, Қозоғистонда ҳам, минтақанинг бошқа давлатларида бўлгани каби, авторитар тбошқарув қарор топган. 2005 йилдаги президент сайловларида Назарбоев 91 фоиз овоз олиб турган пайт, яна нима ҳақида гапириш мумкин?. Бу бориб турган сохтагарчилик эди. Ёки парламент 100 фоиз президентпараст партия аъзоларидан ташкил топса. Бу парламент эмас, балки президент маъмуриятининг бир бўлими, холос. Бизда парламент бюджетнинг харажатлар қисмини назорат қила олмайди, мустақил тингловлар ўтказиш, мустақил комиссиялар тузиш имконига эга эмас. Буни фақат Президент назорат қила олади. Худди шу масалада мен билан Назарбоев ўртасида келишмовчилик бор эди. Муносабатларимиздаги бурилиш нуқтаси Қозоғистондаги режим ўзининг сиёсий мухолифларини ўлдиришни бошлаган пайт юз берди. Албатта, мен айни пайтда Президент Назарбоевнинг собиқ куёвиман ва уни 25 йилдан буён билган одам сифатида келишмовчилигимиз фақат сиёсий, деб айтишим, балки муносабатларимизни тўлиқ акс эттира олмас. Инсоний нуқтаи назардан, ташкилотчилик нуқтаи назаридан Нурсултон Абишевичнинг жуда кўп ижобий сифатлари бор. Бошида у Қозоғистоннинг мустақил давлатчилик тамалларини қўйишда кўпгина яхши ишларни қилди. Аммо афсуски, кейинроқ ҳаммаси яккаҳокимликка олиб келди.

Би-би-си: Саволнинг давоми: "Назарбоев ва Каримов ўртасидаги муносабатлар ва Марказий Осиёдаги интеграцион жараёнлар ҳақидаги фикрингиз..."

Роҳат Алиев: Менга Қозоғистоннинг вакили сифатида Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақида гапириш, эҳтимол унчалик тўғри бўлмас. Аммо иккинчи томондан, Президент Назарбоевнинг атрофида бўлган одам сифатида мен Ўзбекистон раҳбарининг фаолиятини яқиндан кузатганман. Менимча, ҳар икки раҳбар мисолида ҳам либерализм ҳақида гапириш мумкин эмас. Уларнинг иккаласи ҳам ўз давлатларини қаттиққўллик билан бошқариб келишаяпти. Мен буни Сталинча усул деб айтган бўлардим. Бу икки раҳбар собиқ шўро ҳудудида Совет Иттифоқининг қулаши ортидан ҳокимиятда қолган икки динозаврлардир. Бу икки раҳбар орасида, мен айтишим мумкин, Президент Назарбоевда Президент Каримовга нисбатан қандайдир бир рашк ҳисси бор. Уларнинг ўртасида рақобат бор. Улар Марказий Осиёда ҳамма соҳада, иқтисодий, ҳарбий соҳада лидерлик учун мусобақалашади. Каримов ва Назарбоев бир-бирларини яхши қабул қилишади, яқин дўст сифатида тақдим этадилар, аммо шу билан бирга, бир-бирларини алдашга ҳам ҳаракат қиладилар. Марказий Осиёдаги интеграцион жараёнларга келсак, тарихий жиҳатдан бу минтақа ягона ҳудуд, ягона давлат-Туркистон бўлган. Ҳозирда алоҳида-алоҳида давлатлар сифатидаги алоқалар, савдо, сиёсий ва иқтисодий муносабатлар ана шу яхлитликдан келиб чиқиши керак. Аммо масалан, Қозоғистонда биз Ўзбекистон ёки Туркманистондан либералроқмиз, дейишади ва бошқа минтақалар, дейлик Шарқий Оврўпо билан рақобатлашиш ўрнига, бир-бирлари билан рақобатга киришиб кетишган. Менимча, минтақадаги барча давлатлар бирлашиб, жаҳондаги бошқа ҳудудлар билан рақобатлашиши керак.

Би-би-си: Қўшма Штатлардан Ойбек Мирзо рафиқангизнинг сиз билан Президент Назарбоев ўртасидаги зиддият ҳақида қандай фикрда эканини сўраган. Болаларингиз ва оилангиз билан алоқаларингиз борми?

Роҳат Алиев: Бу мен учун жуда мураккаб савол. Мен бу ҳақда ўзимнинг "Чўқинтирган ота" китобимда ҳам ёзганман. 2007 йилда Президент Назарбоев бизни Қозоғистон маҳкамаси орқали ажраштирган пайт, икки вояга етмаган фарзандларимиз бор эди. Мени амалда битта факс билан ажратишди. Афсуски, мен ҳозир фарзандларим билан алоқа қила олмайман. Бу мен учун энг оғир масала. Собиқ рафиқамга ҳам мен билан алоқа қилиш таъқиқланган. Аммо ўйлайманки, болаларни отасидан ажратиш имконсиз ва келажакда ҳаммаси изга тушади. Бу ҳам Қозоғистонда ҳеч қандай адолатли қонунларнинг амал қилмаслигини кўрсатади. Ҳатто туман ҳакамларини ҳам Президентнинг ўзи тайинлайди. Шундай экан, қайси маҳкама ундан мустақил ҳукм чиқара оларди?.

Би-би-си: АҚШдан Бек исмли тингловчимиз "қандай қилиб шифокор бўлгансиз ва ҳозир ҳам бу касб билан шуғулланасизми?",- деб сўрабди.

Роҳат Алиев: Афсуски, мен ҳозир шифокорлик фаолияти билан шуғулланмайман. Мен шифокорлар оиласида туғилиб, вояга етганим учун, ҳақиқатан ҳам, ота касбини эгаллаш масаласи менинг олдимда бўлган. Совет Иттифоқи парчаланган пайт мен тиббиёт фанлари номзоди эдим. Аммо маошга кун кечириш қийин эди. Мен бизнес билан шуғулланишга қарор қилдим. Аммо отам менга қатъий шарт қўйган эди, "шифокорликдан кетсанг, ишингни охирига етказиб кет" дея. Мен Москвада докторлик диссертациясини ёқладим ва бизнес билан шуғулланишни бошладим. Уч -тўрт йил бизнес соҳасида ишлаганимдан сўнг, Президент Назарбоев ислоҳотлар ўтказиш мақсадида бир қатор ёш ишбилармонлар қаторида мени ҳам ҳукуматга таклиф этди. Мен аввал солиқ хизматида ишладим, кейин солиқ полициясини ташкил қилдим. Қисқа муддатда биз Қозоғистонда йирик ислоҳотларни амалга оширишга муваффақ бўлдик.

 Каримов ва Назарбоев ўз давлатларини қаттиққўллик билан бошқариб келишаяпти. Мен буни Сталинча усул деб айтган бўлардим
 
Роҳат Алиев

Би-би-си: Яна Америкадан Акром "сиз амалдорнинг қизини олаётганингизда ичкуёв бўлиб, мутеъ бўлиб юришни бўйнингизга олгансиз, шунинг учун ҳам қайнотангиз сизга юқори лавозимларни берган. Мутеълик жонингизга текканидан қайнотангизга қарши чиқдингизми?" деб сўрабди.

Роҳат Алиев: Ҳақиқатан ҳам жуда қизиқ савол. "Соя" масаласида шундай деб айтса ҳам бўлади, айтмаса ҳам. Қайнотамнинг соясида бўлиш менинг жонимга теккани йўқ. Ҳаммамиз шарқликмиз, биламиз, қайнотанинг, айниқса, шундай қайнотанинг соясида бўлиш,бир томондан жуда ҳам яхши ва асосийси, жуда даромадли. Аммо 2007 йилда Қозоғистондан Президенти парламентдан ўзига бир умр президент бўлиш ҳуқуқини берадиган қонунни ўтказганидан сўнг, мен унинг соясидан чиқишга қарор қилдим...

Би-би-си: Тошкентдан Абдулазиз: "Қозоғистоннинг амалдаги ҳокимиятига мухолиф сифатида Ватанга қайтиш ниятингиз борми?".

Роҳат Алиев: Бу ҳам қизиқ савол. Бизнинг мамлакатларимизда расмий нуқтаи назардан фарқли, ўзгача қарашга эга бўлиш жуда ҳам ҳалокатли. Менинг ҳолатимда одам мухолифат намояндаси сифатида ватанига қайтиб бориши учун қандайдир ўз жонига қасд қилишга мойил бўлиши керак. Назарбоев режими менга нисбатан ёпиқ ҳарбий маҳкамада қарийб қирқ йиллик қамоқ жазосини тайинлаган ва мен қайтиб боришнинг оқибатини жуда яхши англайман.

Би-би-си: Абдурашид исмли веб саҳифамиз ўқувчиси "мана, Каримовнинг қизлари ҳам ажрашган, президентлар қизларининг оиласи бузилиб кетишига сабаб нима?", қабилида савол йўллабди.

Роҳат Алиев: Бир нарса дейиш қийин. Президент Каримовнинг қизлари ҳақида гапирадиган бўлсам, мен улар билан шахсан таниш эмасман. Аммо мавжуд ахборотлардан хулоса қилишим мумкинки, Президент Каримовнинг яккаҳокимлиги оилавий муносабатларга ҳам таъсир кўрсатмай қолмаган. Бундай ҳолатларда президентларнинг қизлари билан оилада тенг муносабатлар, умуминсоний қадриятларни ўрнатиш қийин, имконсиз, деб ўйлайман. Чунки бундай раҳбарлар ҳаётдан мутлақо узилиб қолишган. Улар бошқа дунёда, саройларда яшашади. Улар оддий одамга ўхшаб, ҳаёт кечира олмайдилар. Ва эҳтимол, уларнинг фоижаси ҳам шунда бўлса керак.

Би-би-си: Қоҳирадан Жаннат Асқар қизи "Назарбоевга куёв бўлмаганингизда ҳам шу даражага эришардим, деб ўйлайсизми?" деб сўраяпти. Марҳамат

Роҳат Алиев: Албаттаки, мен фақат ўзим бўлдим, деб айтолмайман. Президент Назарбоев мени қўллаб -қувватлади, мансаб пиллапояларидан юқорига кўтарди. Аммо шу билан бирга айтишим керакки, мен фақат Назарбоевга ишлаганим йўқ. Мен биринчи навбатда мамлакатимга, Қозоғистон халқига ишладим. Сир эмас, Қозоғистоннинг Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиш ғоясини мен илгари сурган эдим. Бу ташкилотда вакил сифатида бунинг учун қўлимдан келган ҳамма ишни қилдим. Мақсад Қозоғистоннинг қонунчилигини халқаро қонунларга мувофиқлаштириш эди. Бундан ташқари, 2002 йилдан буён Қозоғистон УЕФАга аъзо. Бунинг учун ўзбекистонлик футбол мухлислари, эҳтимол, менга бир нави рашк билан ҳам қарашар. Мен Футбол федерациясининг Прездиенти сифатида Қозоғистоннинг Оврўпо футбол оиласига 56-аъзо бўлиб кириш ғоясини илгари сурган ва бунга эришганман. Яъни бу ерда, таъбир жоиз бўлса, "элликка эллик". Ҳа Назарбоев мени қўллаб-қувватлаган, аммо шу билан бирга, мендан талаб ҳам катта бўлган.

Би-би-си: Брюсселдан Дилшод Тиллахўжаев сиз Марказий Осиё мухолифатини дикатураларга қарши курашда бирлаштира олган бўлардингиз, деб фикр билдирибди. Cиз бу ғояга қандай қарайсиз?

Роҳат Алиев: Менимча бу жуда ҳам хам яхши савол. Биз эртами-кечми, шу фикрга келамиз. Андижон воқеаларидан сўнг минтақадаги тузумлар бирлашиб, одамларнинг ўз фикрларини эркин изҳор қилишларига қарши, занжирли инқилобларнинг олдини олиш йўлида қаттиқроқ чораларни кўра бошладилар. Марказий Осиёни ташқи дунёдан янада мустаҳкамроқ ихоталаш йўлида қадамлар қадамлар қўйилди ва қўйилмоқда. Мен минтақа мухолифатларини бирлаштириш ғояси ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Аммо ҳақиқатан ҳам биргаликда ҳаракат килиш, айниқса, ахборот соҳасида, минтақадаги режимлар ҳақидаги ҳақиқатни бизнинг халқларимизга етказиш мақсадга мувофиқ бўлур эди.

Би-би-си: Техасдан Ўзбек деб исм қўйган ўқувчимиз Ўзбекистоннинг яқин келажаги ҳақидаги башоратларингиз билан қизиққан.

Роҳат Алиев: Мен Қозоғистон махсус хизматлари раҳбарларидан бири ва Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб юрган пайтларимда қўлимда бўлган ахборотлар асосида баъзи хулосаларни қилишим мумкин, аммо умумият-ла, башорат қилиш жуда қийин. Айниқса, бизнинг ён қўшнимиз ҳақида. Айтишим мумкин бўлган нарса, дунёдаги молиявий инқироз, жумладан, Ўзбекистондаги қашшоқ қатламларнинг аҳволини янада оғирлаштиради. Қолаверса, Ўзбекистонда аҳоли сони тез ўсмоқда, айниқса, Фарғона водийсида. Ҳамма нарса, Ўзбекистон ҳукуматининг бу муаммоларни қанлдай ҳал қилиишга боғлиқ бўлади. Албатта, мен Ўзбекистоннинг ташқи дунёга кўпроқ очилишини истаган бўлардим. Одамлар кўпроқ ахборот олиш, эркин савдо билан шуғулланиш имконига эга бўлишсин. Аммо иккинчи томондан, мана, масалан, Эрондаги воқеаларни ҳеч ким олдиндан башорат қилмаган эди. Жамият кескин қутблашиб кетди. Ва бундай ҳолатлар кўпинча сайлов жараёнларида юз беради. Бунинг учун мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги мухолифат бирлашиб, айнан қонуний, демократик чорчўбада ҳаракат килиши керак.

Би-би-си: АҚШдан Бедор Аллақов "Сиз ҳокимиятда экан, ҳеч жиноят қилмаганмисиз, наҳотки?" деб сўраяпти. Яна Қўшма Штатлардан Баҳодир Усмон ҳам шу қабилда савол йўллаган. "Қозоғистондаги тизим шунчалик ёмон экан, нима учун эртароқ бу тизимдан чиқиб кетмадингиз ёки уни тузатишга ҳаракат қилмадингиз, нима учун энди ёмонлаяпсиз?". Марҳамат

Роҳат Алиев: Яхши савол. Мен бу ўқувчингизга ўзимнинг китобимни ўқишни тавсия қилган бўлардим. Мен Марказий Осиёдаги амалдорларнинг ҳаммаси "жиноятчилар" деган фикрга қўшилмаган бўлардим. Дунёдаги ҳеч қайси давлат коррупцияни таг-туги билан йўқота олган эмас. Мен амалдорларни ҳимоя қилмоқчи эмасман, аммо шу билан бирга, уларнинг ҳаммасига қора чапламаган бўлардим. Иккинчидан, "балиқ бошидан сасийди" деган гап бор. Марказий Осиёдаги биронта ҳам давлат раҳбари эркин ва адолатли сайловларда сайланмаган. Буни барча халқаро кузатувчилар тасдиқлашади. Менинг ўзимга келадиган бўлсак, мен ўзимни 20 йил давомида боғлаб турган нарсалардан ажратмайман. Мен давлат хизматига келган пайтим, ўзига тўқ ишбилармон эдим. Давлат хизматчисининг маоши мени қизиқтирмас эди. Мени кўпроқ ислоҳотлар қизиқтирарди. Албатта, хатолар бўлган. Аммо агар бизнинг давлатларимиз очиқ бўлса, ҳокимият бўғинлари ўртасидаги мувозанат таъминланса, одамларда ҳам "ҳамма амалдорлар порахўр ва жиноятчи" деган тасаввур пайдо бўлмас эди.

Просмотров: 1178 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz