Воскресенье, 24-05-05, 19:37

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 5 » Муҳаммадсолиҳ Абутовнинг Гулнора Каримовага очиқ хати
14:27
Муҳаммадсолиҳ Абутовнинг Гулнора Каримовага очиқ хати

Гулнора Каримовага очиқ хат

ГУЛНОРА КАРИМОВА сизни сайтингизга кириб танишиб чиқиб ҳайрону лол қолдим. Бизни Ўзбекистонда шундай фавқулодда истеъдод соҳиби, “Буюк даҳо” аёл борлигини билмаган эканман. Отангизни “Доно”эканлигини, жаҳонда тенги йўқ Даҳо эканини Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Академиги, Миср Ислом Университети Профессори унвони соҳиби, яна ўнлаб илм даргоҳлари ва мукофотлар нишондори, хуллас ҳар минг йилда бир туғиладиган “Буюк зот” эканини 20 йил бўлди эшитиб келаяпмиз. Аммо ўша одамни қизини ҳам “Буюк”ликда отасидан қолишмаслигини энди билдим.

Ва сизни кимлигингизни ҳали яхши билмайдиган одамларга ҳам кўрсатиб қўйиш учун сайтингиздаги таржимаи ҳолни ҳам кўчириб қўймоқдаман.

Таржимаи ҳол

Гулнора Каримова

1972 йил 8 июль куни Фарғонада таваллуд топган, Тошкент шаҳрида вояга етган.
Икки фарзанднинг онаси.

МАЪЛУМОТИ

1988
Ёшлар математика академияси, Тошкент шаҳри.

1989 — 1994
Тошкент давлат университети, Тошкент шаҳри бакалавр илмий даражаси (фалсафа-иқтисодиёт факультетининг халқаро иқтисодиёт бўлими).

1992

Нью-Йорк университети NYU, LC даражаси, Нью-Йорк модалар технологияси институти (FIT), АҚШ

Сент.1994 — март 1996
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Иқтисодиёт институти, Тошкент шаҳри, Магистратура

Сент.1998 — июнь 2000
Гарвард университети, Санъат ва илм-фан факультети, Дэвис Маркази, АҚШ, магистр илмий даражаси (минтақавий тадқиқотлар).

Дек.1999 — сент. 2001

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент шаҳри, сиёсий фанлар доктори

2003 — 2006
Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳри, телекоммуникация соҳаси бакалаври

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1987
Ўзбекистон Статистика Бош боқармаси (девонхона)

1990
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (таржимон)

Июнь 1994 — июль 1995
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Тошкент шаҳри), сиёсатшунослик кафедраси, ўқитувчи

Июнь 1995 — июнь 1996
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Сиёсий таҳлил ва истиқболни белгилаш бошқармаси. Президент Девони ва Хавфсизлик Кенгаши учун таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш

Июнь 1996 — сент. 1997

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Вазир маслаҳатчиси. 1997 йилда Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд ташкил этиш ғоясининг институционаллаштирилишида катта аҳамиятга эга бўлган «Марказий Осиё - Ядро қуролидан ҳоли ҳудуд» Тошкент халқаро конференциясини ташкил этиш ва ўтказилишида фаол иштирок этган, ушбу анжуман натижаси бўйича қабул қилинган Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг Тошкент баённомаси лойиҳаси, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари томонидан БМТ Бош ассамблеясининг Биринчи қўмитасида тақдим этилган тегишли хужжатни тайёрлаш борасида иш олиб борган (“Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд ташкил этиш” сарлавҳаси остидаги 52/38S рақамли хужжат). Мазкур хужжат асосида минтақада ЯҚХҲ ташкил этиш борасида дастлабки қарор қабул қилинган.

Апр. 1998 — авг. 1998

Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонаси, Маслаҳатчи, Нью-Йорк, АҚШ

Сент. 1998 — июнь 2000

Академик таътил

Сент. 2000 — сент. 2003

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Вазир маслаҳатчиси. (Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд ташкил этиш тўғрисидаги Битимни имзолаш устида иш олиб борган, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган)

Сент. 2003 — апр. 2005

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси, Маслаҳатчи вакил

2005 — 2008
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Вазир маслаҳатчиси

Февр. 2008 — сент. 2008

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Маданий ва гуманитар алоқалар масалалари бўйича вазир ўринбосари

Cент. 2008 — ҳ.в.қ
Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили, Фавқулодда ва Мухтор Элчи

Йирик жамоат ташаббуслари

1993
Амалий санъат музейи базасида Миллий санъат марказини ташкил этди. Марказ илк маротаба жамоатчилик ҳукмига чармдаги миниатюра, локли миниатюра, наққошлик, “риштон” ва “ғиждувон” кулолчилиги сингари санъатнинг анъанавий турларини тақдим этган қатор кўргазма ва ижодий лойиҳаларни ўтказган, шунингдек, Япония, Россия ҳамда Европанинг қатор давлатларида халқаро кўргазмалар ташкил этилган.

Март 2004

“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” (www.fondforum.uz) жамғармасини ташкил этди. Айни дамда Васийлик Кенгаши раиси сифатида уни бошқармоқда. Бугунги кунга келиб Фонд Форум фаол халқаро фаолият юритиб келаётган Ўзбекистондаги энг йирик, кўпқиррали жамоат ташкилоти ҳисобланади. Фонднинг офислари Тошкент, Москва, Пекин, Токио, Париж, Женева, Венада мавжуд. Россия, Египет, ХХР, Япония, Франция, Люксембург, Бельгия, Австрия, Германия, Швейцария ва бошқа давлатлар билан маданий алоқалар ўрнатилган. Англашув ва ҳамкорлик меморандуми ЮНЕСКО, Британия Кенгаши, Швейцария ҳамкорлик бюроси, Хитойнинг Сун Цинлинь фонди, Австрия пенсионерлари уюшмаси, Корея Миллий музейи билан имзоланган. Ўзининг фаолияти давомида Фонд Форум 2,3 миллион нафар иштирокчиларни қамраб олган.

2004

“Янги авлод” Болалар ижодиёти фестивалининг ташаббускори бўлган. Ушбу фестиваль кейинчалик давлат мақомини олган бўлиб, бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳар йили Фонд Форум бошчилигида ўтказилади.

Июль 2004

“Меҳр нури”ҳайрия жамғармасига асос солган (www.mehrnuri.uz). Айни дамда жамғармани Жамоатчилик Кенгаши раиси сифатида бошқариб келмоқда. Ўз фаолияти мобайнида жамғарма 430 мингга яқин инсонлар тақдири билан туташ келган.

Февр. 2005

“Аёллар Кенгаши” Жамоат бирлашмасига асос солган (www.women.uz). Айни дамда бирлашмани Ташкилий Кенгаш қўмитаси раиси сифатида бошқармоқда. Мазкур жамоат бирлашмаси базасида Кўкрак сути бези саратони муаммоси мавжуд аёллар уюшмасини ташкил этиш ғояси билан чиққан. Бирлашма фаолияти мобайнида 70 минг нафар лойиҳа иштирокчиларини қамраб олган.

Апр. 2005

Сиёсий тадқиқотлар марказини бир тизимга солиб, унинг фаолиятини ривожлантирди. Маҳаллий таҳлилий сиёсатшуносликнинг илк шаклланиши пиллапоясида турар экан, у Ўзбекистондаги биринчи мустақил “сиёсат асоси” ни ташкил этиб, унинг доирасида мутлақо янги ахборот ва таҳлилий фаолият тизимини яратдики, у Европа, Осиё ва АҚШнинг етакчи илмий институтлари ҳамда таҳлил марказлари билан ҳамкорлик қила бошлади. Маҳаллий энергетика ва транзит муаммолари бўйича йирик халқаро анжуманлар ва давра суҳбатлари уюштиришни ташкил этди. СТМ томонидан нашр этилувчи «Uzbekistan & Central Asia» ахборот-таҳлилий журналининг бош муҳаррири ҳисобланади.

2005

“Келажак овози” республика иқтидорли ёшлар танловининг ташаббускорига айланди. Танлов орадан икки йил ўтиб, давлат мақомига эга бўлди ҳамда Ўз.Рнинг Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказиладиган бўлди. 2008 йили «Келажак овози»да 60 мингга яқин иштирокчи қатнашди.

2005

«Guli» дизайнерлик брендини яратди, унинг доирасида заргарлик буюмлари ва либосларнинг муаллифлик тўпламини тақдим этди. Шунингдек, Chopard заргарлик уйи билан ҳамкорликда ҳайрия мақсадида тўплам яратди.

2006 г.

“Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари марказини ташкил этиш ғояси билан чиқди. Марказ Таълим грантлари дастури, Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мамлакатимиздаги энг йирик лойиҳа “Келажак овози” танлови сингари Фонд Форумнинг ёшларга мўлжалланган турли лойиҳалари ғолибларини бирлаштиради. Бугунги кунга келиб ЁТМ бутун мамлакатимиз бўйлаб ўз-ўзини бошқарувчи бўлимларига эга бўлиб, уларда тўрт йўналиш бўйича ёшларни ривожлантириш соҳасида таълим лойиҳалари амалга оширилади. Марказ шу вақтга қадар 100 мингдан ортиқ иштирокчиларни қамраб олган.

2006 г.

Ўзбекистоннинг йиллик art-лойиҳаси - Style.Uz Мода ва дизайн ҳафталигини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди. Унга бутун жаҳондан меҳмонлар таклиф этилади, жумладан, Dsquared2, Guy Laroche, Pascal Morabito, Inès de la Fressange Fashion Houses, Takada Kenzo сингари мода уйлари ва фахрий меҳмонларни айтиб ўтиш мумкин.

Октябрь 2006 - ҳ.в.қ

Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚҚФ) (www.sisf.uz)ни ташкил этди. Унда айни дамда Васийлик Кенгаши раиси сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. ИТҚҚФ доирасида маҳаллий ва халқаро ННТ, бизнес ва давлат тузилмалари вакилларини бирлаштирди. Айни кунларгача ташкилот соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий кўмак, ижтимоий инфратузилма ҳамда экология соҳалари бўйича йирик ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, “Инклюзив таълим” лойиҳаси 6000 нафар имконияти чекланган болаларга оддий умумтаълим мактабларида тахсил олиш имконини берди. Ёки, «Тоза сув» лойиҳаси экологик носоғлом Орол бўйи ҳудудида амалга оширилди. Ушбу фондни ташкил этиш фуқаролик жамиятини қуришни жадаллаштиришдаги муҳим қадамлардан бири саналади. ИТҚҚФ ўз фаолияти мобайнида 105 минг нафар инсонларга кўмак берган.

2006 йилдан бошлаб

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси базасида қатор лойиҳаларни амалга оширган: 2007 й. – ноёб медиалойиҳа «Ёшлар телестудиялари» нинг муаллифига айланди. Унинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида бутун мамлакат бўйлаб махсус телестудиялар ташкил этилган бўлиб, уларда ёшлар (аний дамда 300 нафар ёшлар) таълим олади, шунингдек, ўз лойиҳаларини тайёрлайди. 2007 йилдан бошлаб ушбу нодавлат телестанцияларга грантлар ажратилган. 2008 йили бутун мамлакат бўйлаб 11 та ёшлар радиостанцияларини ташкил этди. 2006 йилдан ҳозирги пайтгача мамлакатда ижтимоий фаол журналистика йўналишини ривожлантирмоқда.

Дек. 2007

Ўзбекистонда 45 иштирокчидан иборат Муаллифлар ва ижрочилар гильдиясини ташкил этиш ғояси билан чиқди. Муаллифлар ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг мулкий ҳуқуқларини жамоа тарзида ҳимоя қилиш бўйича илк ташкилотдир. Ушбу ташкилот бевосита муаллифлар, бастакор ва ижрочилар томонидан тузилган.

Қизиқишлари

Бир қанча нуфузли ўқув юртлари (жумладан ғарбда)да тахсил олган Гулнора (турли мутахассислик: сиёсий ва ижтимоий фанлар, ахборот технологиялари, халқаро муносабатлар, аксессуарлар ҳамда заргарлик буюмлари дизайнери), ўзининг шахсий ижодий лойиҳалари билан танилган: Guli бренди яратувчиси, шеър ва қўшиқлар муаллифи, шунингдек, фото- ва тасвирий санъат-дизайнери.

Гулнора Каримованинг унвонлари

— Cercle Diplomatique de Geneve Фаҳрий аъзоси унвони
— ЖРДИХУ Фаҳрий профессори унвони
— Россия Ижтимоий Фанлар Академияси академиги унвони
— Маданиятни ривожлантириш, ижод аҳлига кўрсатаётган доимий кўмак ҳамда халқаро маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссаси учун Пушкин номидаги олтин медаль.
Сўнгги уч йил давомида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда 20га яқин лойиҳалар амалга оширилди.

“Тошкент – бир шаҳар тарихи” китоби нашрга чикмоқда
Ижтимоий фанлар тадқиқотларига бағишланган ва реал мисоллар билан баён этилган муаллифлик иши нашрга тайёрланмоқда

*****

Хуллас сиздай “доно” серқирра истеъдод соҳибасига менда қатор саволлар пайдо бўлди.
Сиз бу саволларга қимматли вақтингизни ажратиб жавоб берарсиз деган умиддаман.


САВОЛЛАР

1. Гулнора Каримова сиз қандай қилиб бир вақтни ўзида ҳам Тошкентда ҳам АҚШда ўқиб ҳам иккита жойда ишлашга улгургансиз?!Агар сайтингиздаги маълумотларни ўқиб кўрган бўлсангиз албатта жавоб берарсиз?!
Сайтдан иқтибос.

“маълумоти
1989 — 1994
Тошкент давлат университети, Тошкент шаҳри бакалавр илмий даражаси (фалсафа-иқтисодиёт факультетининг халқаро иқтисодиёт бўлими)
1992
Нью-Йорк университети NYU, LC даражаси, Нью-Йорк модалар технологияси институти (FIT)”, АҚШ?!

“МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1987
Ўзбекистон Статистика Бош боқармаси (девонхона)?!
1990
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (таржимон)”?!
Бу албатта сизни “юксак истеъдодингиз серқирра талантингиз” натижаси бўлса керак?!

2.Бу ердаям Магистратурада ўқиб,айни дамда Сиёсатшунослик кафедрасида ўқитувчилик қилишга улгурибсиз?!Ёки бу автобиографияни ёзганлар
ўқиш билан иш жараёнини аралашиб кетганини билмаганмилар?!
Сайтдан иқтибос.

“маълумоти
Сент.1994 — март 1996
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Иқтисодиёт институти, Тошкент шаҳри, Магистратура”

Меҳнат фаолияти.
.Июнь 1994 — июль 1995
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Тошкент шаҳри), сиёсатшунослик кафедраси, ўқитувчи

3.Яна ўша Гарвард университетида ўқиётиб,айни дамда Тошкентда сиёсат фани доктори бўлибсиз?!Яна бир пайтни ўзида Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонасига, Маслаҳатчи,бўлишгаям улгурибсиз?!
Сайтдан иқтибос.

Меҳнат фаолияти.

Июнь 1996 — сент. 1997
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Вазир маслаҳатчиси.
Сент.1998 — июнь 2000
Гарвард университети, Санъат ва илм-фан факультети, Дэвис Маркази, АҚШ, магистр илмий даражаси (минтақавий тадқиқотлар

Маълумоти

Дек.1999 — сент. 2001

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент шаҳри, сиёсий фанлар доктори
Апр. 1998 — авг. 1998 Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий ваколатхонаси, Маслаҳатчи, Нью-Йорк, АҚШ

4.Тошкентда телекоммуникация соҳасида ўқиб,айни дамда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасига, Маслаҳатчи вакил
бўлибсиз?!

Сайтдан иқтибос.
Маълумоти.
2003 — 2006

Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳри, телекоммуникация соҳаси бакалаври

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

Сент. 2003 — апр. 2005
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси, Маслаҳатчи вакил

5.Сайтдан иқтибос.

.”Бир қанча нуфузли ўқув юртлари (жумладан ғарбда)да тахсил олган Гулнора (турли мутахассислик: сиёсий ва ижтимоий фанлар, ахборот технологиялари, халқаро муносабатлар, аксессуарлар ҳамда заргарлик буюмлари дизайнери), ўзининг шахсий ижодий лойиҳалари билан танилган: Guli бренди яратувчиси, шеър ва қўшиқлар муаллифи, шунингдек, фото- ва тасвирий санъат-дизайнери.”

.Хуллас бу сайтда сизни математик,сиёсат фан доктори, иқтисодчи, дипломат, таржимон, шоира, ёзувчи, ихтирочи, тадбиркор, хонанда, санъат ва маданият арбоби, ва телекоммуникация Бакалаври эканингизни билдик. Хўп қандай қилиб ЖРДИХУ Фаҳрий профессори унвонига эга бўлақолгансиз? Россия Ижтимоий Фанлар Академияси академиги унвонигачи?! Хўп академик, профессор, доктор хоним сайтда иккита фарзандни онаси дейилгану, уларни отаси кимлиги айтилмабди?! Улар билан боғлиқ халқ орасида юрган ҳар хил гап сўзларни айтмаганда, сайтингизга кирган одам бу ҳақда ҳеч нарса билолмайди?!

6.Сайтдан иқтибос.

“Cент. 2008 — ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили, Фавқулодда ва Мухтор Элчи”

Женевада доимий вакиллигингизни билдик, аммо бошқа халқаро ташкилотларда ҳам доимий вакил экансиз. Булар қандай ташкилот ва сиз буларни барчасида вакиллик қилишга улгураётганингиз албатта диққатга сазовордир. Қандай сиз буларни барчасига улгураяпсиз?! Ва сизни АҚШ ҳукумати жиноятчи сифатида эълон бериб қўйганини эшитганмиз. Бу аҳволда сиз қандай қилиб АҚШга бемалол бориб юрибсиз?! Ёки “қарға қарғани кўзини чўқимайди”дегани шумикан?!

7. Сайтингизда қилган ва қилаётган оламшумул ишларингиз барчаси ёзилган экану, аммо сизни қандай қилиб тадбиркорлик билан муваффақиятли шуғулланаётганингизни ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган экан. Сизни олтин билан нефт ва яна уяли телефон, туризм ва ҳаказо каби турли йўналишда савдогарлик қилаётганингиз ҳақида гап сўзлар юради. Ўзбекистонда ва чет элларда сизга тегишли ўнлаб завод фабрикалар борлигини айтишади.

Қандай қилиб сиз давлат масъул лавозимида ишлаб туриб айни дамда шахсий бизнес билан шуғулланаяпсиз?! Ва расмий ҳукумат вакиллари ичида бошқа шахслар сиздек очиқчасига “савдогар” лик қилишга ҳали журъати етгани йўқ.?!

8. Москвада ва дунёни бошқа кўплаб мамлакатларида сизга тегишли қимматбаҳо заргарлик буюмлари дўконлари сотаётган олтин буюмларни қайси заводда сизга ишлаб беришган?! Ва сиз бунча безак учун зарур хомашё олтинни қаердан оласиз?! Бу сизни ишлаб олган ойлигингиз ҳисобиданми?! Ёки сизга бошқа қаердан олтин етказиб беришади?! Бу халқни мулки бўлган Зарафшон кон заводини маҳсулоти эмасми?!

9. Москва аэропортида Русия чегара хизмати ходимлари сизга тегишли бўлган 5,8.тонна олтинни олиб қўйгани воқеъаси анча шов шув бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Илтимос иложи бўлса шу олтинни қаердан келгани, қаерга кетаётгани ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсангиз. Чунки халқ хонавайрон бўлиб бораётган пайтда бунча катта қийматли метал нима учун халқ манфаатига хизмат қилмай бошқа ёққа кетаётгани ҳаммани қизиқтириши табиий албатта.

10. Сизни ва синглингиз Лолани дунёни қайсидир банкларида миллионлаб пулларингиз борлиги ҳақидаги афсоналар ҳам бежиз бўлмаса керак?! Бу гапларга нима дейсиз?! Агар фавқулодда талант соҳибаси бўлсангиз халқни пулини ўмармай ўз ҳалол меҳнатингиз билан топганингизни исботланг. Очиқ ойдин қанча маблағингиз бор ва қаердан топганингизни халққа ошкор этинг. Сиз сайр қилиб юрадиган Европа амалдорлари ҳамма мулкини халққа ошкор этиб туришларини сиз яхши билсангиз керак. Шундай экан Ўзбекистон фуқаролари ҳам сиздан ва албатта отангиздан ҳам шахсий мулки қанчалигини ҳисоботини талаб қилишга ҳақлидир. Сизни топган пулларингиз Ўзбек халқининг оч яланғоч қилиш эвазига бўлмаганини исботланг!! Сизни синглингизни ва отангизни кўнгилхушлиги миллионлаган заҳматкаш халқнинг ҳисобидан эмасмикан?!

11. Сизни яқинда Билл Клинтонга 50 минг ёки 500 минг евро хайрия қилганингизни яқинда гапиришди. Агар Ўзбекистонда камбағал одам қолмаган бўлса, сиз Клинтонни муҳтож деб ҳисоблаётган бўлсангиз эҳтимол. Аммо бу пул сизни шахсий пулингизми, ёки халқни бойлигини бойлиги ҳисобидан “саховат” қилаяпсизми Хоним?!

Сизда кўп илмий унвонлар бор экан. Майли,аммо ҳали еб қўймаган бўлсангиз Виждон ҳам бордир?! Олим бўлма одам бўл! деган мақол бор. Агар виждонингиз тоза бўлса, Отангизни халқни қонини ичиб топаётган бойликларини еб ичиб, дунё кезиб юришга виждонингиз қийналмайдими?! Имкони борида озгина инсофга келинг! Буни ҳали охиратда ҳисоби албатта бўлади!  Балки шу дунёда ҳам ҳисоби беришингиз эҳтимоли йўқ эмас?!

12. Сиз Ўзбекистоннинг БМТни Женева бўлимидаги доимий вакилисиз. Сиз АҚШни, Русияни, керагича кезиб чиқишга улгуриб энди Европага келибсиз. Бу албатта Отангизни ёрдами эмас ўз билим ва истеъдодингиз туфайлидир?! Сиз Европа Иттифоқига Андижонда отиб ўлдирилган минглаб одамларни ҳақиқатда террористлар эканини исботладингиз шекилли, чунки ўша воқеа муносабати билан, ўнлаб инсон ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Халқаро ташкилотларнинг эътирозларига қарамай, Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг баъзи амалдорларига нисбатан эълон қилган дипломатик эмбаргони бекор қилдилар?! Бу ҳам сизни дипломатия соҳасидаги маҳоратингиз ва беҳисоб бойликларингизни эвазига Европалик амалдорларни кўнглига йўл топаётганингиз самарасидир албатта?!

13. Нимага Ўзбекистон халқи оч, ишсиз миллионлаб йигитлар мардикорлик учун дунё бўйлаб дайдиб юришибди?! Нимага уйларида қолган хотинлари бола чақалари эрталабдан кечгача пахта даласида арзимаган чақа учун меҳнат қилишади?! Нимага Ўзбек халқининг уйларида суткасига икки соатгина чироқ ёнади?! Нимага қишу ёзда халқни қозон қайнатишга гази йўқ?! Айни дамда Ўзбекистон четга газ сотади?! Чет элларда сизни Фирмангиз томонидан фоҳишабозлик учун олиб келиниб сотиб юборилган қизларни ҳақида қанча маълумотлар тарқатилганди?!Сиз нимага жимсиз?!

Нимага фермерларнинг ерларини тортиб олинди?! Сизга тегишли бўлмаган бирорта завод фабрика қолганми ҳозир Ўзбекистонда?! Ўзбекистон мамлакати ва халқи Қонхўр Отангизни ва сизни шахсий мулкингизми?! Ёки қулларингизми?! МХХ ва ИИВ халқни ё Давлатни эмас, фақат Отангизни ва Сизни ҳимоя қилувчи Органларми?!

14. Нимага Золим Отангиз халқни норозилигига ва конституцияга зидлигига қарамасдан яна учунчи марта Президентликга сайланди?! Конституцияни бузаётган ким?! Сизни оилангизми ёки бечора халқми?! Нима учун минглаб диндорлар мусулмонлар йиллаб турмаларда азоб чекиб ётишибди?! Нимага конституцияга зид равишда судсиз терговсиз одамлари ўғирлаб йўқ қилишаяпди?! Нима учун минглаб одамлар Андижонда ўққа тутилди?! Нима учун минглаб болалар етимликда бурда нонга зор бўлиб ўсаяпди?! Нима учун минглаб аёллар бева қолди?! Ёки йиллаб эрини кутиб яшашяпди?! Имонли инсофли мусулмон бўлгани учунми фақат?! Сиз шундай Олийжаноб экансиз, кўп хайрия ишларини қилаётган экансиз, бу саволларга ҳам жавобингиз бордир?! Ёки сиз Ўзбекистонда мутлақ адолат қарор топган деб ҳисоблайсизми?! Халқ тўкин - сочин, фаравон деб биласизми?! Отангиз нимаики қилса фақат тўғри қилаяпдими?!

15. Сиз ва Отангиз шундай “Даҳо”иқтисодчи бўлсангиз, халқ нимага оч яланғоч?! Ёки сизлар фақат ўзларингни бойитишни биласизларми?! Қачонгача бу ҳолат давом этади?! Сиз Отангизни “Тахти”га тайёрланаётганингиз кўриниб турибди. Энди бу аҳволда бу халқ яна сизни диктатурангиз остида хонавайрон бўлиши кутиляпдими?! Сиз бу саволларга жавоб беришингизни жуда жуда истардим.

Сиз ўзингизни шунчалик даҳо эканингизни сайтингизда эълон қилибсиз. Шунингдек айни кунда мен яшаган шаҳримда- Тўрткўлда 50 тага яқин намозхон биродарлар ва шу жумладан укам Саидкамол ҳам бир йилдан ошдики МХХ томонидан ҳибсга олиниб Нукусни турмасида ётибдилар. Яна ноҳақ туҳматлар яна қама -қама зулм зўравонлик давом этаяпди?! Бу ўша сизни қонхўр Отангиз ва уни режимини сақлаб туришга хизмат қилаётган МХХ, ИИВ, Суд ва Прокуратуранинг  навбатдаги жиноятидир. Бу мени Ўзбекистонга қайтариб ололмагани учун қасдан қилаётган ноҳақ зулмдир!!! Сиз бу каби минглаб воқеъаларни эшитган бўлсангиз керак албатта?! Айнан шу ноҳақликлар зулму зўравонликлар эвазига сиз ва Отангиз ва қонхўр тузим ҳали ҳануз яшаяпди?! Сиз Қонхўр жаллод сифатида тарихда қолиши муқаррар бўлган Золим Отангизни ўрнига ўтириб ўша зулмни давом эттираоламан деб ўйлаяпсизми?!

16.Шу халқнинг фарзандлари бўлган минглаб диндорлар сиёсатчилар дунё бўйлаб тарқалиб кетган. Сиз бу одамларни ичида сиздан ва қонхўр отангиздан минг марта афзалроқ одамлар сиёсатчилар борлигини биласизми?! Сиз Ўзбек халқини қонини ичиб топган мол давлатингизни, сизга бахтли ҳаётни таъминлайди деб ўйлаяпсизми?! Қонхўр отангизни ўлими яқин. иншаАллоҳ! Сиз кейин ҳам шу “Даҳо” истеъдод эгаси эканингизни исботлаб, яна шундай фаровон ҳаёт кечираоласизми?! Сиз одамлари ёки ҳеч бўлмаса Худонинг ғазабидан қўрқмайсизми?! Сизга Сталинни қизи Светланани ҳаёти ибрат бўлиши керак эди. Энди яқин кунлар ичида сизни ҳаётингиз ҳам кимлар учундир “ибрат” бўлади ИншаАллоҳ!!!

Мен сиздан шу саволларимга жавоб беришингизни кутиб қоламан. Ва ўйлайманки бу саволларни жавоблари 27 миллион ўзбек халқини ҳам қизиқтиради. Шунингдек мени саволларимни ўз жавобларингиз билан сайтингизга қўйсангиз айни муддао бўларди. Бу сизни оддий халқ вакиллари билан мулоқотга киришишга қанчалик лаёқатли эканингизни кўрсатар эди. Ва албатта сизни бу саволларга берадиган асосли, ҳаққоний жавобингиз, сизни халқ олдида обрўйингизни ошишига хизмат қилади фақат. Саволларни сизни сайтингизга юбориш билан бирга яна бошқа сайтларда ҳам эълон қилиш мақсадимни айтиб ўтмоқчиман. Албатта агар жавобингизни сайтингизда чиқарсангиз уни ҳам ўша сайтларга кўчириб қўйиш мақсадимизни ҳам билдириб ўтаман.

Жавобингизни кутиб қолувчи Муҳаммадсолиҳ Абутов.

Просмотров: 1830 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz