Воскресенье, 24-05-05, 16:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 6 » kаримов Наманганга борди
01:57
kаримов Наманганга борди

Uzmetronom интернет газетасининг хабар қилишича¸ 2 июл куни президент Ислом Каримов республикадаги вазият билан танишув сафарини Намангандан бошлаган. Айрим манбалар¸ Каримовнинг Наманганга ҳоким тайинлашга келганини айтмоқдалар.

"Ислом Каримов вилоятдаги вазият билан танишиш мақсадида Наманганга борди. Президентнинг ëзги таътилдан аввал ҳар йили республика бўйлаб қиладиган сафари айнан шу вилоятдан бошланди" деб ëзди Uzmetronom интернет газетаси.

Бу хабар ортидан Наманган вилоят ҳокимлигининг матбуот хизматига қилинган тинимсиз қўнғироқлар жавобсиз қолди - афтидан ҳокимиятда каттаю кичик президент сафари билан банд кўринади.

Наманган вилоят ҳокимлигининг www.naman.uzpak.uz расмий сайтига кириб¸ Ислом Каримовнинг вилоятга келганига оид хабар топишнинг имкони бўлмади. Сайтнинг "Янгиликлар" деб номланган бўлимида вилоятда қурилаëтган янги саройлару қандайдир амалий ишлардан ҳақдаги хабардан бошқа янгилик кўзга ташланмади.

Президентнинг Наманган сафарига оид тафсилотларни ўрганиш мақсадида вилоятдаги мустақил журналист Носир Зокир билан боғландик.

Носир Зокир:
Эрталаб соат 8 ларда кўчага чиққанлар¸ йўлларнинг бекилганлигини айтиб келишди. Кейин мен чиқиб ўз кўзим билан кўрай¸ дедим. Биз турган микрорайон шаҳар марказидан 12 километр масофада. Шу ўртада пиëда ҳам йўл йўқ.

Энди ҳокимиятнинг олдига бориб “Ҳоким ким бўлди? Президент келдими?” деб суриштирасизку. Президентнинг келганлиги аниқ. Биласизку¸ президент келмаса¸ бунақа бўлмайди. Йўллар тўсиб ташланган. Бугун қариндошлар Тўрақўрғонда тўй қилган эди. Шофëрлар икки километрлик жойнинг ўрнига 25 километр айланиб¸ болаларни олиб бориб қайтиб келишди. Мен эрталабдан бери кўчада эдим. Мана ҳозир соат Наманган вақти билан 13.15 бўлибди. Йўллар ҳалигача очилгани йўқ.

Озодлик: Президент Наманганга нимага келган экан?

Носир Зокир:
Олдинги келганида Тўлқин Жабборовнинг ўрнига Баҳодиржон деган йигитни вақтинча ҳоким лавозимини бажарувчи қилиб қўйиб кетган эди. Шуни ë тасдиқлаши керак ëки бошқасини қўйиши керак. Баъзи бир расмий идора раҳбарларининг айтишича¸ ҳоким лавозимига шу одамнинг ўзи қўйилади¸ деган гап бор. Халқнинг орасида “Каримов Косонсойга чиқар эмиш” деган гап ҳам бор.

Озодлик: Нега Каримов Косонсойга чиқрмиш?

Носир Зокир: Косонсойда эгизак туғилган. Бир йигит¸ ўзбекча қўпол қилиб айтганда¸ пес касалига чалинган экан. У бир аëлга уйланганида кўпчилик у аëлни “Сен песга тегдинг. У қилдинг¸ бу қилдинг” деб урган. Ўшалардан эгизак туғилган. Мен ўзим кўрганим йўқ¸ менинг бир ошнам бориб кўриб келди. Мен ўзим эртага бораман Худо хоҳласа.

Шу эгизакларнинг пешонасига арабча ҳарф ëзилган¸ кўзининг ичидан Макканинг расми кўриниб туради деган гап бор. Одамлар “Президент шуни кўргани боради” дейишаяптию¸ энди президент эгизакни кўргани бормайдию. Унинг бошқа иши бўлса керак.

Бу ерда бошқа масала. Ўтган сафар ҳам шундай бўлган эди¸ бу сафар ҳам шундай: одамлар роса сарсон бўладида. Мана шу ердан стадионнинг олдигача бир километр жой. Бозор йўлнинг нариги томонида. На бозорга тушиш учун у ëққа ўтиб бўлади¸ на у ëққа ўтган одам бу ëққа ўта олади. Президент қачон келади¸ қачон кетади¸ буни ҳеч ким билмайди. Мана шу одамларни сарсон қилаяпти. Мана Россияда кўрамиз¸ АҚШда¸умуман ривожланган мамлакатларда президент бир жойга борса¸ одамлар хурсандчилик билан кутиб олади. Эҳтимол бизда ҳам хурсандчилик билан кутиб олар. Мен билмайман нима учун одамлардан бунчалар қўрқиб¸ президентни муҳофаза қилишади. Бу иш билан халқнинг орасида президентнинг обрўйи тушади¸ холос¸ дейди мустақил журналист.

19 феврал куни Наманган вилояти халқ депутатлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев қатнашган эди.

Бу йиғилишда кўрилган масалалардан бири ташкилий масала бўлиб, вилоят ҳокими Икромхон Нажмиддинов ўз вазифасидан озод этилиб¸ илгари вилоят ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаган Баҳодир Юсупов ҳокимлик вазифасига тайинланган эди.

Тошкент вақти билан кечки соат 19:30 да эфирга узатилган Ахборот дастурига кўра¸ Ислом Каримов Наманган сафари давомида¸ Косонсойга ҳам борган. Ҳозирча Каримовнинг Косонсойга ғаройиб эгизларни кўриш учунми¸ ëки бошқа мақсадда боргани ойдинлашмади
Просмотров: 1099 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz