Воскресенье, 24-05-05, 19:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 7 » BBC хабари
01:48
BBC хабари

Уйғурлар намойишида талофатлар бор

Хитой ҳукумати маълум қилишича, Шинжон Уйғур мухторияти пойтахти Урумчида юз берган тартибсизликларда камида 140 инсон ҳалок бўлган. Якшанба куни кечқурун юз берган зўравонликларда 800га яқин қиши яралангани ва юзлаб кишилар ҳибсга олингани айтилади.

Ҳукумат хабарига биноан, этник уйғурлар кўчалардаги автомобиллар ва автобусларга ҳужум қилиб, оддий аҳолига шикаст етказишган.

Расмийлар маълумотида бир ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлгани айтилади.

Бироқ, Би-би-си билан суҳбатда бўлган Лондонлик уйғур фаолинининг айтишича, Хитой ҳукумат кучлари тинч норозилик намойишга чиққан уйғурларни тарқатишга уринган ва намойишчи талабаларга қарата ўт очган.

Фаолга кўра, намойишда фақат ёш талаба йигит ва қизлар эмас, балки катта ёшдаги аҳоли вакиллари ва болалар ҳам иштирок этган.

Тартибсизлар чоғида олингани ишонилган суръатларда ёнаётган бинолар ва дераза-эшиклари синдирилган дўконлар кўринади.

Норозиликларга нима сабаб бўлган?

Уйғур фаолининг айтишича, уйғурлар норозилигига бир ҳафта аввал Хитойнинг Гуандон вилоятидаги корхонада ишловчи уйғурларга ҳужум қилиниши ва икки уйғурнинг нобуд бўлиши сабаб бўлган.

Хитой полицияси намойишларни "Уйғурлар Жаҳон Конгресси" ва унинг раҳбари, АҚШда қувғинликда яшовчи Робиқ Қодир, уюштирган деб даъво қилмоқда, бироқ уйғур фаолига кўра намойишни ҳеч ким ташқаридан ташкил қилмаган.

Хитой ғарбидаги асосан мусулмонлар яшовчи Шинжонда уйғурлар Хитой сиёсатидан ва босимидан шикоят қилиб келишади.

Пекин эса уйғур бўлгинчиларини бир қатор жангари ҳужумларда айблаган.

Би-би-си билан суҳбатда бўлган хориждаги уйғур фаолларига кўра, улар Урумчидаги ҳамкорлари билан телефон ё интернет орқали боғлана олишмаяпти. Уларга кўра, Урумчида мобил телефон алоқаси ва электр энергияси ўчириб қўйилган.

Агар сиз Урумчида бўлиб, охирги воқеаларга гувоҳ бўлсангиз, биз билан саҳифанинг ўнг томонидаги форма орқали боғланинг.

Уйғурлар кимлар:

Жавоб: Хитойнинг миллий ва диний бир шакли шамойили манзарасида айтилса, уйғурлар мусулмонлардир. Туркий миллатлардан бири ва тил ўлароқ Марказий Осиёдаги туркийзабонлар, туркман, қозоқ, қирғиз ва айниқса, ўзбек тилига яқин бир тилда сўзлашадилар. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтилса, уйғур ва ўзбек бир-бири билан ўз тилида суҳбат қилиши мумкин. Фарқсизлик шу қадар... Хитой Шинжонда йирик ҳарбий ҳозирликка эга. Шинжон ва ё Уйғуристоннинг иқтисоди асрларки асосан савдо ва қишлоқ хўжалигига таяниб келган. Қашқир каби йирик шаҳарлари эса машҳур Ипак йўлида жойлашгани учун у ерда савдо-сотиқ ривожланган...Йигирманчи асрнинг бошларида уйғурлар қисқа муддат мустақил бўлишган. Аммо 1949 йилга келиб Хитой коммунистлари минтақани ишғол қилишиб, назорат ўрнатишади. Расман Хитой Шинжонни худди Тибет каби мухтор минтақа деб атайди.

Савол: Хитой уйғурлар борасида бирор бир хавотирга эгами?

Жавоб: Агар Пекинга ишонадиган бўлсак, унда уйғур жангарилари бомбалар портлатиб, норозилик амалларини уюштириб, мустақил бир давлат барпо этишмоқчи ва ё Хитойдан ажралиб чиқишмоқчи... 2001 йилнинг 11 сентябрида Америкага ҳужумлардан кейин эса, Хитой уйғурларни бўлгинчи ва "Ал-Қоида" тарафдорлари деб тасвирлашга ҳаракат қилиб келмоқда. Пекиннинг айтишича, уйғурлар қўшни Афғонистонда исломий жангарилик сабоғини олишган...Аммо Пекиннинг бу каби даъволарини исботловчи далиллар жуда оз... Афғонистон истилоси давомида йигирмадан ортиқ уйғурлар қўлга олинганди. Улар Гуантанамода олти йил банди қилинган эсалар ҳам, бирор айб билан маҳкамага тортилмадилар. 2006 йилда Албания беш нафар собиқ маҳбусни қабул қилди. Ўтган ой Бермудада тўрт уйғурга бошпана берилиши эълон қилинди. Палау эса қолган уйғур маҳбусларни қабул қилишга рози бўлганди.

Савол: Уйғурларнинг Хитойга қарши арз-додларига ҳам тўхталсак?

Жавоб: Фаолларга кўра, уйғурларнинг диний, маданий ва тижорий фаолиятлари Хитой давлати назорати остида босқичма-босқич чекланмоқда. 1990 йилларда Хитой уйғурларнинг кўча намойишларини бостирган. Пекин Олимпиадаси вақтида ҳам худди шундай бўлган...Ўтган ўн йил ичида аксар фаол ва машҳур уйғурлар қамоққа ташланган. Айримлар террорчиликда айбланганидан кейин ватанни тарк этишга мажбур бўлишган. Хитой Уйғур бўлгинчилари деган хавфни бўрттириш ва шу йўл билан минтақадаги тазйиқларни кучайтиришда ҳам айбланади. Шунингдек, Хитой расмийлари минтақадаги асосан уйғурлар яшайдиган ерларга Хон хитойликларни кўчириш йўли билан уйғурлар таъсирини пасайтиришга уринмоқда дейилади. Бугунга келиб Хон хитойликлари Уйғуристон аҳолисининг қирқ фоизини ташкил этиши даъво қилинади.

Просмотров: 1129 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz