Воскресенье, 24-05-05, 17:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 7 » BBC хабари
02:09
BBC хабари

КАНАДА БАДАВЛАТ МАМЛАКАТМИ?

Салом, менинг исмим Улуғбек, асли ўзбекистонлик журналистман. Канаданинг Ванкувер шаҳрига келганимизга ҳам 1 йилдан ошибди. 2008 йилнинг 18 мартида Ванкувер халқаро аэропортига рафиқам Мунира билан етиб келгандик. Бегона шаҳарда, бегона муҳит остида, бегона одамлар орасида яшаб кета оламизми, деган ўй ва хавотир бор эди иккимизда ҳам....Чунки биз бу ерга бир ҳафта ёки бир ойлик сафарга эмас, доимий яшаш учун келгандик ва энди Ватанга қайтиш ҳақида гап ҳам бўлиши керак эмас эди. Эҳтимол, менинг Канада ҳақида ёзганларимда пафос камроққа ўхшаб кўринар, нима бўлганда ҳам бу гаплар канадалик эмас, оддий бир ўзбек эмигрантининг ёзганлари....

Канада дунё аҳлининг тасавурида ўта ривожланган ва бадавлат мамлакат сифатида шаклланган. Шунинг учун бўлса керак, бу мамлакатга яшаш учун келаётган муҳожирларнинг сонлари саноқсиз. Уларнинг фикрича, Канада бу дунёдаги жаннат.

 

Мен бу сафар канадаликларнинг қанча пул топишлари ёки уларнинг қанчалик бадавлат эканликлари ҳақида сўз юритмоқчи эмасман. Мен Канаданинг Шарқдаги серхаражат урушларда қатнашаётган ва аҳолисининг солиқларидан келаётган пуллар ҳисобидан бир қанча мамлакатларга қарзлар бераётган мамлакат сифатида, у қанчалик бой эканлигига тўхталиб ўтмоқчиман.

 

Шу кунларда Канада оммавий-ахборот воситаларида, "Бу йил мамлакатнинг бюджет танқислиги 50 миллиард долларга чиқади" мазмунидаги башорат катта шов-шувга айланган. Бу рақам аслида кўпроқдир, лекин қанчалик кўплигини Канада молия вазири Jim Flaherty нинг ўзи ҳам билмаса керак.

 

Охирги сайловларда ғолиб чиққан консерваторлар сайлов кампанияси пайтида, агар биз ғолиб чиқсак, бюджетда танқислик бўлмайди, каби ваъдалар беришганди.

 

Бироқ феврал ойида худди шу молия вазири 2009 - 2010 йилларда бюджет танқислиги 34 миллиард доллар бўлишини тан олганида ОАВ чунонам шовқин-сурон кўтаришдики....

 

Жаноб Flaherty бир ой олдин ўз башоратини тасдиқлади. Бироқ у энди 34 миллиард хақида эмас, балки ундан анча кўпроқ рақам ҳақида гапирди. Қандайдир 2 ой оралиғида анча ўсгани кўринган бюджет танқислигини ифодаловчи рақамлар жамоатчилик томонидан нохуш қабул қилинди.

 

Давлат бюджети танқислиги нима ўзи? Бу - мамлакатнинг сарф-харажати ва даромади ўртасидаги жарлик деса ҳам бўлади. Бу жарлик чуқурлашаверса нима қилиш керак? Кимдандир қарз олишга тўғри келади. Албатта фоизи билан!

 

Негадир мен Канада ОАВларида мамлакатнинг ташқи қарзлари ҳақида маълумот топа олмадим. Қидириб, қидириб, фақат интернетда 2008 йилда Канаданинг қарзи 490 ярим миллиард доллар бўлганлиги ҳақидаги қисқа хабарни топа олдим, холос. Демак, Канада молия вазирининг "ваъда"сига кўра, ушбу рақам бу йил яна 50 миллиардга кўпайиши керак.

 

Менимча, бу - Канададаги General Motors компаниясининг бу йил банкрот ҳолатига келиб қолиши ҳам, мамлакатдаги иқтисодий кўрсаткич нафақат тўхтагани, балки пастга қараб кетаётганини ҳам билдирса керак. Ахир, бу авто-гигантнинг таназзули 100 минг канадаликнинг ишсиз қолишига олиб келади! Канада иқтисоди буни кўтариши амримаҳол...

 

Шунинг учун бўлса керак, Канада Бош вазири Стивен Ҳарпер федерал ҳукумат ва Онтарио вилояти ҳокимияти General Motors ни қутқариш учун 10,5 миллард доллар ажратишини маълум қилди яқинда. Агар бу иш амалга ошса, канадалик солиқ тўловчилар General Motorsнинг 12% фоизига эгалик қила олишади.

 

Яқинда эса, автомобил саноатини қутқариш учун ажратилган маблағ 14,3 миллиард эканлиги маълум бўлди. На федерал ҳукумат ва на Онтарио вилояти бу қадар катта маблағ ажратишга қодир эмас. Демак, Канада яна қайсидир мамлакатдан қарз кўтаришга мажбур бўлади.

 

Қизиқ, қайси мамлакатдан олишар экан бунча пулни?

 

Toronto Dominion Bankининг мутахассислари яқинда бир телекўрсатувда бу кетишда яқин 5 йил ичида Канаданинг давлат бюджети танқислиги 172 миллиардга етишини айтиб қолишди. Бу эса Канада қарз ботқоғига тобора ботиб боришини кўрсатади.

 

Парламентга бир амаллаб келиб олган консерваторларнинг сайловолди ваъдаларини бажара олмаганликлари эса, Канада Либерал партияси лидери Michael Ignatieff ва унинг сафдошларини жунбушга солаяпти. Улар жамият олдига навбатдан ташқари янги сайловлар ўтказиш вақти келмадими, дея савол қўйишяпти.

 

Айни пайтда либераллар ҳам газеталар, қаҳва, бензин ва бошқа ёқилғи маҳсулотлари, янги уйлар ва ҳаттоки ўлганларни кўмиш маросимларига солинадиган маблағларни оширишни режалаштираётганликларини яширишмаяпти.

 

Сиз ҳали ҳам Канада роса бой мамлакат-да деб ўйлаяпсизми?...

 

Улуғбек, Канада

(Албатта давоми бор )

Просмотров: 1213 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz