ЭЪЛОН
Ташкилотлараро
“ҲАМКОРЛИК” Уюшмаси маъмурияти уюшмага аъзо ташкилотлар вакилларини 2009 йилнинг 9 июль пайшанба куни соат 14:00
да Швеция парламенти биноси ёнида ўтказиладиган Уйғур халқининг норозилик
намойишига қўшилишга чақиради.
Бундан
бир ҳафта аввал Хитойнинг Гуандон вилоятидаги корхонада ишловчи уйғурларга ҳужум
қилиниши ва икки уйғурнинг нобуд бўлиши сабабли Шинжон Уйғур мухторияти
пойтахти Урумчида ўтказилган намойиш пайтида расмийларга кўра камида 140
киши ҳалок бўлган. Норасмий манбаълар
ўлдирилганлар сони мингдан ошиқ эканлигини айтмоқда. Шунингдек якшанба куни кечқурун
юз берган зўравонликларда минглаб уйғурлар
яралангани ва юзлаб кишилар ҳибсга олинган.
Швециядаги
Уйғурлар ҳам Хитой ҳукуматининг бундай сиёсатига норозилик билдириб номойишга
чиқмоқдалар.
Акцияга
қўшилинг!
Маъруфжон
Абдуғаффоров,
Ташкилотлараро
“ҲАМКОРЛИК” Уюшмаси раиси.
|