Воскресенье, 24-05-05, 18:41

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 9 » ЎИҲЖ хабарномаси
22:00
ЎИҲЖ хабарномаси
                              ҲОКИМ  СУДГА  БЕРИЛДИ
Жиззах туманига қарашли  С.Нуриев номли  Сувдан Фойдаланувчилар Уюшмаси (СФУ) ҳудудида жойлашган «Ҳошимов Меҳрибек» номли фермер хўжалиги (ф/х)нинг раҳбари  Ҳошимов Меҳрибек жорий йилнинг  29 майида  ф/хнинг  №15 хати билан ўзи, оиласи ва хўжалигига нисбатан етказган   моддий ва маънавий зарарни ундириш мақсадида  Жиззах туман ҳокими З.Х.Саидов ва шу туманнинг собиқ ҳокими Суннат Ўроқовни   Жиззах туманлараро фуқаролик  судига берди.
М.Ҳошимов ўз аризасида 2002 йил ф/х ташкил қилганлиги,  2004 йил феврал ойида ўша пайтда туман ҳокими бўлган Суннат Ўроқовнинг айби билан хўжалиги ёпилганлиги ва бунинг оқибатида  у қатор йиллар давомида ҳақиқат излаб бир қанча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга мурожаат этиб овора-ю сарсон бўлганлиги, бир неча йиллардан буён ишсиз юрганлиги, натижада эса нафақат биргина ўзига, балки оиласига ҳам моддий ва маънавий зарар етганлигини кўрсатиб ўтган.
М.Ҳошимов  2009 йилнинг январь ойида  Ўзбекистон президенти И.Каримовга мурожаатнома ёзгач, Тошкентдан Жиззахга маълум идоралардан одамлар келиб маҳаллий раҳбарларнинг “пўстагини қоқишган”. Шундан сўнг  Жиззах вилоят прокуратураси М.Ҳошимовнинг фермерлик ва бошқа ишлари   бўйича шикоятларини тўлиқ текшириб чиққан.
Прокуратуранинг текширувлари натижасида эса  суд ижрочисига  Жиззах туман ҳокими  З.Саидовдан 2009 йил 11 апрелда № 01-513 жавоб хати келган. Унда кўрсатилишича,  Жиззах туман ҳокимининг  2004 йил 30 декабрдаги №1723 қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, Жиззах вилоят хўжалик судининг 2006 йил 18 августдаги № 13-0604/7931 ҳал қилув қарори ижро учун қабул қилиниб, туман ҳокимининг 2009 йил 11 апрелда  фермерлик ерини ўз эгасига қайтариб бериш ҳақидаги №273 қарори чиқарилган.
Бироқ бу қарорнинг бажарилиши эса маҳаллий ҳокимиятнинг лўттибозлиги туфайли ҳанузгача ижро қилинмай келинаяпти.
Бундай дейишнинг сабаби шу-ки, Жиззах туман ҳокими З.Саидов Жиззах вилоят хўжалик судининг 2006 йил 18 августдаги №13-0604-7931 ҳал қилув қарорини бекор қилиб беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси  Олий хўжалик судига кассация шикояти топширган.
Қизиқ, туман ҳокими бу ҳаракати билан ўзининг чиқарган қарорини бекор қилишни сўраяпти!!
Ҳоким ҳақ бўлса нега 2009 йил 11 апрелида №273 қарор қабул қилган? Шу қарорни чиқаришида ҳоким З.Сайидовга кимдир тазйиқ ўтказганми? У ҳолда ким? З.Сайидов кимдан  қўрққанидан шу қарорни чиқарган экан? Ҳоким ишни қонун асосида юргизадими ёки қўрқув асосидами?
Жиззах туман ҳокимлигининг кассация тартибидаги шикоят аризаси эса саводсизларча ёзилиб,  М.Ҳошимовга очиқдан- очиқ тўҳмат қилинган.
Аризада «2004 – 2006 йилларда ф/хларни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги 2003 йил 30 октябрдаги №476 қарорнинг 8 –илова  17 – банди: ер майдонидан самарасиз фойдаланиб келинганлиги,  яъни ижрага олувчининг айби билан мунтазам равишда норматив кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олганлиги, ер участкаси олинган пайтдан бошлаб бир  йил мобайнида ф/х томонидан ишлаб чиқариш фаолияти юритилмаганлиги, шартнома тузишда амалдаги қонунларда назарда тутилган ҳолатларга амал қилинмаганлиги, 8 –илованинг  18 –банди: ф/х томонидан шартноманинг шартларини бажармаганлиги, ер участкасини ижрага бериш шартномаси тузилмаганлиги, шартнома бекор қилиниши сабабларини судлар томонидан мутахасисларни суд мажлисига қўшимча гувоҳ сифатида жалб қилинмаганлиги, суд тергов йули билан ҳуқуқий баҳо бермасдан, суд мажлисида келтирилган важларни муҳокама қилмасдан, далилларни асосламасдан, бир тўхтамга келмасдан барвақт хулосага келинган кўринади» - дейилади.
“Уларнинг шунча овора бўлиб ёзган нарсаларидан бир нарса тушунмасам-да, бироқ юқорида кўрсатиб ўтилган  Вазирлар Маҳкамасининг №482 қарори 8- иловасининг 17-бандини тўлиқ ўрганиб чиқдим” – дейди Меҳрибек, - бироқ бирор жойида нафақат кўрсатиб ўтилган,  балки бошқа иловаларнинг бирор бандида  ҳам  “туман ҳокимининг қарори билан ф/х ёпилсин” - дейилмаган.
Бундан илгари, Жиззах вилоят хўжалик судининг 2006 йил 18 августда чиқарилган   №13-0604/7931 ҳал қилув қарорида Вазирлар Маҳкамасининг “2004-2006 йилларда ф/х.ларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги  2003 йил 30 октябрь кунги №476 қарорининг 8- иловаси 17- ва 18-бандлари мутлақо нотўғри қўлланилганлигини  исботлаб берган.
Ўзбекистон Республикаси «Ф/х тўғрисидаги қонун”нинг 33-моддасида «ф/х қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда»  суднинг қарорига биноан тугатилиши белгиланган. Ҳоким яна ўзини –ўзи ноқулай вазиятга солиб қўяяпти. Қонунларнинг ишламаслигига ўрганган ҳоким бу иш ҳам қайта текширилмаслигига ишонади, шекилли.
У шикоят аризасида «Ҳошимов Меҳрибекнинг уйи фермерлик ер майдонига 80 -90 км узоқликда жойлашган. Шу сабабли ишларни ўз вақтида бажара олмаган» - деб важ келтирмокда. Бироқ менинг фермерлик ерим жойлашган ерда қўшни «Ота юрт», «Буюк Ислом», «Аҳатилло бобо», «Қаҳҳор» фермер хўжаликлари бўлиб, 14-15 йилдир-ки фаолият кўрсатиб, йиллик планларини ортиғи билан бажариб келишмоқда. Бироқ ўша жойнинг ўзида, яъни С.Нуриев номли СФУ ҳудудида яшаб туриб меҳнат қилаётган, менинг ер майдоним ҳам қўшиб берилган  «Еттибулоқ» ф/х бирор маротаба ҳам  йиллик планни  бажармаган. Буни қандай тушуниш мумкин?  Ҳоким ҳаммани ўзи каби саводсиз, деб билади, шекилли! Ёки ростдан ҳам қонунларимиз кимларгадир қолганда кўзини юмиб, кимларгадир келганида эса кўзини очишадими?
Жиззах вилоят хўжалик судининг 2006 йил 18 август №13- 0604/7931 қарорининг охирги бандида: «Ҳал қилув қароридан нарози томонлар  бир  ой муддат ичида вилоят хўжалик судига  аппелация шикоят (протест) беришга ҳақлидирлар» - деб ёзиб қўйилган. Бироқ орадан қарийиб  уч йил ўтгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига  кассация тартибида ариза ёзиш 2009 йил 12 майга келиб Жиззах туман ҳокими жаноб З.Саидовнинг ёдига тушиб қолибди. Буни қандай тушуниш керак?
Ёки  Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган  суд қарори  жаноб З.Сайидовга таалуқли эмасми? Унинг суд қарорлари ва талабларига бўйинсинмасликка  ҳаққи борми?” – дея куйиниб кетма-кет саволлар беради фермер.
Жиззах туман хокими З.Саидовнинг шахсан айби билан суд қарори ижро варақасининг муддати қасддан ўтказиб юборилди. “Мен судга ижро  варақасини тиклаш учун қайта ариза бердим. Суд 2008 йил 11 июнь куни тиклаб берган суд ижро варақасини мен 2008 йил 13 июнда  Жиззах шаҳар Суд ижро бўлимига топширдим. 2008 йил 16 июнь куни суд ижро ишини қўзғатиш тўғрисида суд ижрочиси А.Ўсаров томонидан №4506 қарори чиқарилиб, у шу куни  туман ҳокими З.Саидовга топширилди. Лекин З.Саидов атайлаб, қасддан, ўз мансабини суиистеъмол қилган ҳолда бу қарор ижросини ҳам таъминламади, яъни ушбу ижро варақасининг муддати ҳам шахсан З.Саидовнинг айби билан ўтказиб юборилди. 2009 йил апрель ойида ижрони тиклаш учун хўжалик судига яна мурожаат қилдим. 2009 йил 8 апрель куни  ижро варақаси тиклаб берилди.
Ҳоким шундан сўнг 2009 йил 11 апрелда №273 «Меҳрибек Ҳошимов» ф/х.нинг ерини қайтариб бериш тўғрисидаги қарорини чиқариб, шу куни суд ижрочиларининг Жиззах шаҳар бўлими суд ижрочиси С.Номозовга № 01-513 хат билан  топширган. Шу қарори билан у ўзидан юқори турувчи барча ташкилотлар (Жиззах вилоят ҳокимлиги, Жиззах вилоят прокуратураси)га «Ҳошимов Меҳрбек» ф/х.нинг аризасини назоратдан чиқаришингизни сўрайман. 2009 йил 11 апрелдаги Жиззах туман ҳокимлигининг №273 қарори билан ер эгасига қайтарилди» - деб хат йўллаган. Афсуски, менинг ерим нафақат ҳанузгача қайтарилгани йўқ, балки қайтариб бериш  хаёлларига ҳам келмаган кўринади. Акс ҳолда саводсизларча Олий хўжалик судига берилмаган бўларди” – дейди Меҳрибек.
Фермер шунча оворагарчиликларига сабабчи бўлган, ноқонуний қарорлар чиқариб, суд томонидан чиқарилган қарорларнинг ижросини  атайлаб, касддан вақтни ўтказиб юборганлиги учун туман ҳокими З.Саидовни фуқаролик судига бериб, унинг ўзига нисбатан уч йиллик ҳокимлик даври:
2008 йилда: 30 га  майдон, 60 тонна Х 450 сўм = 27.000.000  сўм;
2009 йилда: 30 га  майдон, 60  т Х 450 сўм = 27 000.000 сўм; жаъми  54.000.000 сўмни ташкил килган моддий зарарни ундириб беришни сўраган. Худди шу тартибда фермер собиқ ҳоким Суннат Ўроқовдан ҳам 210 миллион сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар учун жарима ундириб беришни сўраган.
Шунга кўра, фермер унинг оиласига путур етганлиги, югур-югур билан сарсон булиб 7 йил умри ўтганлиги, ишдан олинганлиги, ишсиз юрганлиги, обруйига путур етганлиги, соглиғини йўқотганлигини ҳам қайд этиб, ҳокимдан маънавий зарар учун яна 50.000.000 сўм ўндириб беришни ҳам сўраган.

ЎИҲЖдан: Меҳрибек Ҳошимовнинг бу ҳаракати, сўзсиз, таҳсинга сазовордир. Мамлакатда сиёсий тузум қандай бўлишидан қатъий назар фуқаролар ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишга ўрганишлари керак. С.Ўроқов ва З.Сайидов каби қароқчилар ҳали ўз мавқеиларини бермасликка ҳаракат қилаверадилар – бу қароқчиликнинг табиатидир. Бироқ судларнинг одил ҳукм ва қарорларни чиқариши кўпайган сари қароқчилар ўз позицияларидан маҳрум бўла борадилар ва жамиятда демократия элементлари шакллана боради.
Сизга ОМАД, Меҳрибек!
 
08.07.2009 й.
Просмотров: 1136 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz