Воскресенье, 24-05-05, 15:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 9 » Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти БАЁНОТИ
22:13
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти БАЁНОТИ

Авторитар давлатлар кенг кўламли жиноятлар содир этишга тайёрланишмоқда

Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармаси (ЖИЭББ)нинг биз тўлиқ ишонадиган собиқ ходимидан олинган фавқулодда ташвишли маълумотга қараганда Ўзбекистон ҳукумати жорий йил давомида бир қатор жазони ижро этиш муассаса (ЖИЭМ)ларида маҳбусларнинг исёнларини уюштирмоқчи экан. Манбаънинг таъкидлашича, бу кенг кўламли жиноятлар уюштиришдан мақсад:

- сиёсий маҳбуслар (дунёвий мухолифат вакиллари, диний эътиқодли инсонлар, ҳуқуқбонлар, журналистлар)нинг бир қисмини жисмоний йўқ қилиш;

- мазкур «исёнларда» иштирок этган ва уларни бостиришда омон қолганларининг барчасига янги катта қамоқ муддати қўшиб қўйишдан иборат экан.

Юқорида келтирилган маълумотдан кўринади-ки, сунъий ташкиллаштирилаётган исёнлар сиёсий маҳбусларнинг катта кўпчилиги сақланаётган барча ЖИЭМларда уюштириш мўлжалланмоқда.

Биз олган мазкур маълумот нақадар асосли?

Бирмунча муддат илгари Ўзбекистон ҳукуматининг бу қабиҳ нияти ҳақида «Озодлик» Радиоси турмуш ўртоғи қамоқхоналарнинг бирида сақланаётган аёлнинг гапларига асосланиб маълумот берган эди. Бу аёл ЖИЭББ эри сақланаётган қамоқхонадаги маҳбуслар контингентини 50Х50 принципи бўйича, яъни маҳбусларнинг ярми сиёсий маҳбуслар, қолган ярми эса жиноятчилар (қотиллар, ўғрилар, турли тоифадаги фирибгарлар ва ҳ.)дан иборат қилиб ўзгартираётганини билиб келган. Унинг айтишича, ҳозирги кунда иккинчи гурух маҳбусларни биринчи гурух вакилларига қарши гиж-гижлатиш авжга чиққан.

Ислом Каримов қамоқхоналарида ҳукумат томонидан маҳбуслар «исёни»ни уюштириш янги нарса бўлмаса-да, бироқ маҳбуслар «исёнлари» унинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га раислик қилиши даврида уюштирилиши мумкинлиги диққатга сазовор.

Ислом Каримовнинг муҳим халқаро саммитга ёки бирор мамлакатга давлат ташрифи билан боришидан бир неча кун олдин Ўзбекистонда негадир кутилмаган фавқулодда ҳодиса рўй беради. У Бразилияга (26 май) ва Екатеринбургга (15 июнь) сафаридан олдин, 25 дан 26 майга ўтар кечаси ўзбек-қирғиз чегарасида жойлашган Хонобод шаҳарчасига террористлар ҳужум қилишган. Бу жиддий воқеага негадир Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари (ОАВ) деярли эътибор беришмади. Бироқ, мамлакатнинг ҳуқуқ-тартибот органлари зудлик билан қидирув ишларини амалга ошириб, 15 дан ортиқ одамни қамоққа олди. Уларнинг суд маҳкамаси яқин кунлар ичида бошланиши кутилмоқда. Бу воқеанинг ажабланарли томони шунда-ки, Хонободдаги воқеалар Ислом Каримов Бразилияга учишидан икки соат олдин содир бўлса-да, у орқасига ўгирилиб ҳам қарамади. Яна бир факт: Ислом Каримов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Истамбул самматига 1999 йил 18 ноябрда учиб кетган бўлса, ундан уч кун олдин Тошкентдан юз километр нарида жойлашган Янгиобод шаҳарчасига гўёки Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) жангарилари ҳужум қилишган. Ислом Каримов саммитда биринчи бўлиб сўзга чиқиб, ЎИҲ ҳужумини ғазаб билан қоралаб ва терроризмга қарши курашишга Ғарб давлатларидан пул сўраб зални тарк этди ва Тошкентга учиб кетди. Аччиқ тилли одамлар у ўзининг сафаридан олдин кимлар биландир қаттиқ келишув тузади, деб жиддий гапиришади.

Муштарийларнинг диққатини яна бир муҳим фактга, Олий Мажлисга сайловлар ўтказиш билан Ўзбекистонга ташқаридан ҳужумлар уюштирилиши орасидаги боғлиқликка қаратиш лозим:

1999 й.: Тошкентдаги портлашлар рўй берди (16 февраля) – Олий Мажлисга сайловлар ўтказилди (декабрь);

2004 й.: Тошкент ва Бухорода терактлар бўлиб ўтди (март) –Олий Мажлисга сайловлар ўтказилди (декабрь);

2009 й.: Хонободга ҳужум бўлди (май) ва қамоқхоналарда маҳбуслар «исёнлари»ни уюштирилиши мумкинлиги (?) –Олий Мажлисга сайловлар ўтказилишининг мўлжалланганлиги (декабрь).

Қизиқ ва айни пайтда қўрқинчли қонуният!

Ҳаммага маълум-ки, ШҲТга коммунистик Хитой ва собиқ СССР ҳудудларида жойлашган, Россия Федерацияси бошчилигидаги бир қатор авторитар давлатлар киради. ШҲТнинг яқинда Екатеринбург шаҳрида ўтган саммити ҳужжатларидан кўринишича мазкур ташкилотга аъзо давлатлар лидерлари ўзаро келишиб, дунё демократик ҳамжамиятига диний оқимларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллашаётганини Марказий Осиёда экстремизм ва терроризмнинг кучайиши тарзида тақдим этган ҳолда, аслида эса мазкур минтақада демократик, либерал кучларни сиёсий саҳнадан йўқотиш ёки ҳеч бўлмаганда биринчи босқичда уларни кучсизлантиришни мўлжалламоқдалар. Ўзбекистонда диний экстремизм ва терроризм масаласида ҳамма нарса аён – бу Ислом Каримовнинг умрининг охиригача мамлакатни бошқариш масаласидаги эгарланган отидир. Бироқ бу масалада, яъни диний экстремист ва террористлар масаласида Қирғизистон президенти Қурмонбек Боқиевнинг позицияси қандай экан? Демократ сифатида у терроризмнинг ҳар қандай кўринишига нафрат билан қараса керак. Икки қўшни давлат раҳбарларининг Екатеринбургда бўлган якка, юзма-юз сўҳбатидан кейин Қирғизистон спецнази (махсус қуролли кучлари) тўсатдан ЎИҲ ёки «Исломий жиҳод»нинг кичик-кичик гуруҳларини бирин-кетин «йўқ қила бошлади». У ҳолда, нега расмий қирғиз ҳукумати Ўзбекистон ҳукуматининг: «Жангарилар Ўзбекистонга Қирғизистон ҳудудидан ўтиб келган» дея баралла айтган иддаосини тўлиқ инкор қилган эди? Боз устига яна ўша аччиқ тилли одамлар Ислом Каримов террористларнинг кўзга кўринмас ва ҳатто мавжуд бўлмаган катта гурухларини тор-мор қилишда зўр тажрибага эга, ва у бу тажрибани Тошкент (1999 й. февраль), Тошкент ва Бухоро (2004 й. март), Тошкент (2004 й. июль) ва Андижон (2005 й. май) воқеаларидан кейин «террористлар»ни тутиш ишларида орттирган, деб гапирмоқдалар. Бу воқеаларда бир факт мавҳумлигича қолмоқда: нега Ўзбекистон президенти ва унинг энг яқин атрофи (мас., ИИВ, МХХ бошлиқлари) портлашлар, отишмалар ва ҳужумлардан икки соат ўтар-ўтмас: «Биз буларни ким содир этганини биламиз» дея баёнот бериб, дарҳол, шу заҳотиёқ одамларни қамоққа олишни бошлаб юборишади?

Қуйида жорий йилнинг дастлабки ярмида Ўзбекистон ҳукумати ва ШҲТнинг бошқа баъзи аъзолари ҳаракатининг тўлиқ бўлмаган рўйхатини келтирамиз:

- Хонобод воқеаларидан бир неча кун ўтгач Ўзбекистон шошилинч равишда ўзбек-қирғиз чегараси бўйлаб хандақ ариқлар кавлай бошлади;

- ўзбек қамоқхоналарининг бирида «Хизб ут-Тахрир» диний партиясининг яширин буғини «фош» қилинди;

- Ўзбекистоннинг сиёсий маҳбуслар сақланадиган барча ЖИЭМларида уларни руҳан синдириш («раскрутка») ва уларга янги қамоқ муддатлари қўшиб бериш бормоқда;

- Қирғизистон, юқорида айтганимиздай, қаёқдан келгани номаълум бўлган ўзбек террористларини йўқ қила бошлади;

- Қирғизистонда террористларга қарши кураш ажабланарли ҳолда мамлакат президенти сайловолди кампанияси пайтига тўғри келди;

- бир неча кун олдин икки қўшни мамлакат кучишлатар органлари биринчи раҳбарларининг йиғилиши Қирғизистонда бўлиб ўтди;

- одатда аксиламерика сиёсатини олиб борувчи Россия и Хитой Марказий Осиёда ўз таъсирларини мустаҳкамлаш мақсадида бу минтақадаги баъзи мамлакатларга салмоқли кредитлар ажрата бошладилар;

- Россия ШҲТ доирасида ҳозиржавоб кучли ҳарбий группировка тузиш ҳаракатини бошлаб юборди.

Юқорида айтилганлар, ўйлаймиз-ки, баёнот бошида қўйилган: «Бизга келган маълумот асослими?» - деган саволга тасдиқ жавобини бериш учун тўлиқ етарлидир.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти қамоқхоналарда сақланаётган сиёсий маҳбусларни жисмоний йўқ қилиш йўлидаги жиноий режаларини кескин қоралайди.

ЎИҲЖ Ўзбекистоннинг барча демократик кучларини Ўзбекистон ҳукуматининг ўз мухолифларидан фашистик усуллар билан қутулиш йўлидаги мудҳиш ниятига қарши ўз овозларини кўтаришга чақиради.

Биз халқаро демократик ҳамжамиятини Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги демократик ва диний мухолифатни бостириш ва йўқ қилиш сиёсатини қоралашга чақирамиз.


Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти

Просмотров: 1168 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz