|
|
|
|
Главная » 2009 » Июль » 10 » Озодлик хабари
|
Мусофирлик туғдирган шоир
Ўтган ҳафта Эрондаги ўзбек муҳожири Ҳазрат Жўраев ҳам Озодликка сим қоқди.
Асли
бухоролик бу йигит ўз вақтида диний эътиқоди учун таъқиблар боис,
Ўзбекистонни тарк этгани ва аввал Тожикистон, кейин Афғонистон ва ундан
сўнг Эронга бориб қолгани ҳақида ҳикоя қилиб берган эди.
Ҳозир
Ҳазрат Жўраев Эроннинг тоғли вилоятларидан бирида яшамоқда ва кичиккина
қишлоқ масжидига имомлик қилмоқда. У Ўзбекистон ҳақидаги даракларни
Озодлик орқали ҳам эшитиб боришини айтиб, вақти-вақти билан ёзиб
турадиган шеърларидан бирини ўқиб бериш истагида бизга сим қоққан экан.
-
Мен Эрон Ислом республикасидан телефон қилаяпман. Жўраев Ҳазрат
бўламан¸ бухороликман. Шоир эмасман¸ лекин икки қатор шеър ëзган эдим.
Шуни тингловчиларга ўқиб бермоқчи эдим.
Юртга келди золим султон¸ Барбод бўлди Ўзбекистон¸ Кўкка чиқди оҳу-фиғон¸ Юртни обод кўрарманми?
Ўз юртида топилмай нон¸ Иш қидириб кезган жаҳон¸ Аламлари ичда пинҳон¸ Халқимни шод кўрарманми?
Гуноҳи йўқ унинг чандон¸ Жойи бўлган қамоқ¸зиндон¸ Яна кимдир четда сарсон¸ Элни озод кўрарманми?
Таъқиб бўлиб кўп мусулмон¸ Юртда қолмай Ислом иймон¸ Ғариб бўлган ҳадис Қуръон¸ Сени бунëд кўрарманми?
Ҳозир Эронда муҳожиратда яшаган ўзбекистонлик диндор Ҳазрат Жўраевнинг ўз ватани ҳақида куюниб ёзган шеърларидан парча эди.
|
Просмотров: 1223 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|