Воскресенье, 24-05-05, 10:03

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 10 » Озодлик хабари
02:01
Озодлик хабари

Собиқ жосус пушаймони

Иброҳимий¸ Теҳрон кўчаларида намойишчиларга зўравонлик қилган хавфсизлик кучлари ичидаги ўз собиқ салафларини таниганини айтади.

09.07.2009

Эронда номиëқ кўпчиликни қўрқитадиган “Ансари Ҳизбуллоҳ” айғоқчи-жосуслар гуруҳининг собиқ аъзоси ва асосчиси Амир Фаршад Иброҳимий ўз гуруҳи ваҳшийликларидан жунбушга келганини айтади.

Қаттиққўл сиёсат тарафдори бўлган “Ансари Ҳизбуллоҳ” гуруҳи асосчиси ва унинг собиқ аъзоси Амир Фаршад Иброҳимий қачонлардир Эронда ёмон ном чиқарган жосуслардан бири бўлган.

Эрондаги президент сайлови натижаларига қарши намойишга чиққан фуқаро ва талабаларнинг фуқаровий кийимдаги жосуслар томонидан калтакланиши акс эттирилган расм ва видеолар намойиш қилинар экан, жаҳон яна бир бор ушбу гуруҳ номини тилга ола бошлади.

Ҳозирда Германияда яшаëтган Иброҳимий собиқ сафдошлари томонидан Теҳрон кўчларида содир этилган хунрезликларни даҳшат билан кузатганини айтади.

У¸ шунингдек, намойишлар бостирилишида иштирок этган жосуслардан кўпини танигани ва уларнинг расмларини ўзининг шахсий блогига жойлаштирганини билдирди.

- Уларнинг ўз ватандошларини ўлдираётгани, инсоний ҳақларини талаб қилиб чиққан ватандошларнинг қонга булғаниб ётганини кўриш нақадар аянчли ҳолат. Бундай қилмишларни содир этган гуруҳнинг ташкил этилишида менинг ҳам ҳиссам борлигини ҳис этиш унданда оғир. Бу ёмон ҳис туйғу ва виждоним ҳали кўп қийналади, дейди Иброҳимий.

Фаршад Иброҳимий ва Инқилоб посбонларнинг бир неча аъзоси 1993 йилда “Ансари Ҳизбуллоҳ” гуруҳига асос солган.

Маълум бўлишича, Иброҳимий 13 яшарлик пайтида ўз ҳужжатларини қалбакилаштириб, кўнгиллилар сафида Ироқ-Эрон урушида қатнашган. Уруш давомида орттирган малакасини Иброҳимий “Ансари Ҳизбуллоҳ” гуруҳини ташкил этишга ишлатган.

Унинг айтишича, гуруҳ даставвал 1980-1988 йиллардаги урушда шаҳид бўлган аскарлар хотираси ва исломий инқилоб тамойилларини сақлашни ўзига мақсад қилган. Бундан ташқари¸ “Ансари Ҳизбуллоҳ” гуруҳи мамлакатдаги коррупция ва ижтимоий ҳаётда учрайдиган муаммоларга қарши гапиришга ҳаракат қилган.

Бироқ ҳукумат гуруҳ имкониятларини ўрганиб чиққандан сўнг, унинг фаолиятини молиялаштира бошлаган ва ундан ўз мақсадлари учун, жумладан, Эронда ислоҳотлар амалга ошириш тарафдори бўлган фуқароларга қарши қўрқитув воситаси сифатида фойдаланган.

“Ансари Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг жосуслари ва хавфсизлик кучлари яқинда Теҳронда бўлиб ўтган намойиш иштирокчиларини савалаб, бир қанча фуқарони ўққа тутдилар. Собиқ сафдошлари ҳаракатларини кўрган Иброҳимий гапиради:

- Уларнинг нақадар ваҳший эканидан ҳануз ўзимга кела олганим йўқ. Қандай қилиб Имом Маҳдий аскарлари бўлган гуруҳ, қолаверса шаҳидлар йўлидан борувчи гуруҳ мақаддас қуролларини ўз фуқароларига қарата олади, дейди Иброҳимий.

Айни пайтда Иброҳимий ўз таъбири билан айтганда маданий ва сиёсий мақсадларни кўзлаган “Ансари Ҳизбуллоҳ” гуруҳига асос солганидан афсусда эмаслигини айтади.

- Бироқ гуруҳнинг нотўғри йўлга кириб қолганидан афсусланаман. Умид қиламанки, кеч бўлмасдан улар халқ томонга ўтади ёки ўз фаолиятини тўхтатиб¸ зўравонликлардан воз кечади. Агар улар ўз қилмишларидан пушаймон бўлмаса, Ислом республикаси заифлашади ёки унинг куни битади, дейди Иброҳимий
Просмотров: 1143 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz