Воскресенье, 24-05-05, 19:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 10 » Озодлик хабари
02:05
Озодлик хабари

"Ал-Азҳар визаси бекор қилинди"

Мисрдаги машҳур Ал-Азҳар университетида ўқиш учун келган талабалар кўпчилигининг МХХ махсус рўйхатида экани тахмин қилинади.

08.07.2009 Сарвар Усмон

Мисрдаги Ал-Азҳар университети талабаси, андижонлик Ботир Тешабоев ҳозирда Қоҳира шаҳар полиция бўлимларидан бирида ушлаб турилибди. Унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.

Бу ҳақда Озодликка бош қароргоҳи Парижда жойлашган "Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" ассоциацияси раҳбари Надежда Отаева хабар қилди.

Надежда Отаевадан олганимиз маълумотни текшириш учун Мисрда яшаётган бир неча ўзбекистонлик билан боғландик.

Улардан бири Ботир Тешабоев билан боғлиқ воқеа тафсилотларини деярли тўла билар экан. Исмини айтмасликка ваъда берганимиздан сўнг саволларимизга жавоб берди.

Унинг айтишича, Тешабоев июннинг ўрталарида қўлга олинган.

- Уйидагиларнинг хабар беришларича¸ ярим кечаси соат 02.00¸ 02.30 ларда беш-олтита одам форма ва автоматларда келиб¸ ҳеч қандай тушунтиришсиз олиб кетишган.

Озодлик: Июн ойининг дастлабки кунларида ëки май ойининг охирларида собиқ совет республикаларидан келганларни қўлга олиш бўлган эди. Ўша пайтда кўпчилик қатори қўлга олинганми ëки алоҳидами?

- Алоҳида. Чунки бу одам¸ менинг билишим бўйича¸ рейдлар бўлаëтган пайтда ҳам қўлга олинган ва ҳамма ҳужжатлари жойида бўлганлиги учун бир соатдан кейин қўйиб юборилган. Тахминан бир-икки ҳафталардан кейин эса уйига келиб ҳеч қандай сабабсиз олиб кетишган.

Озодлик: Нима учун ушлаб турилгани тўғрисида сизда қандайдир маълумот борми?

- Мен иккита полиция бўлимига бориб сўрадим. Иккаласи ҳам “Бизларда йўқ” деб айтишди. Охири Миср паспорт столига олиб келишган пайтда бориб гаплашганимда¸ аниқ бир гапни айтишмаяпти. Айб қўйишмаяпти.

Чет эллик¸ францияликми билмайман¸ талабанинг қўл телефонининг ичидан номери чиқибди экан. Мен ўзим бориб суҳбатлашганимда “Сен у одамни яхши танийсанми?” десам¸ “Йўқ¸ менга ўхшаган оддий талаба. Бизларнинг университетда ўқийди. Оддий талаба бўлганлиги учун танийман. Унақа яқин таниш эмасман” деб айтдилар.

Озодлик: Ушлаб турилган жойдами?

- Ҳа¸ ўша ушлаб турилган жойга бориб¸ учрашиб суҳбатлашдим.

Озодлик: Сиздан ташқари ўзбекистонлик билан ҳам гаплшадик. У кишининг айтиши бўйича экстрадиция қилишлари мумкин экан.

- Экстрадиция қиламиз¸ деб аниқ айтишди.

Озодлик: Буни сизга ким айтди?

- Мен бориб сўрадим. Паспорт столида ўтирганлар “Ал-Азҳардан олган бир йиллик визасини ҳам йўқ қиламиз”¸ деб айтишди. Уже йўқ ҳам қилишган. “Аввал визасини йўқ қилиб¸ кейин экстрадиция қиламиз” дейишди. Муҳлат ҳам беришди.

Озодлик: Қанча муҳлат беришди?

- Якшанба кунгача муҳлат беришди.

Озодлик: Ўзбекистоннинг сўрови билан экстрадиция қилишармиш.

- Эҳтимоли бор. Паспорт столига борганимда¸ Ўзбекистон консули ўша ишларга аралашиб юрган эди. Мен у одам нима қилганлигини аниқ биламайманку¸ лекин ўша ерда шу одамнинг анча ҳаракат қилиб юрганини бир-икки марта кўрдим. Нима муносабат билан юрганини билмайман лекин.

Озодлик: Сизга маҳаллий маъмурлар бу йигитни “экстрадиция қиламиз” дедими¸ “депорт қиламиз” дедими?

- Ўзбекистонга экстрадиция қиламиз¸ дейишаяпти. Мен “Нега Ўзбекистонга? Бошқа давлатларга жўнатсангизлар бўлмайдими?” деб ўзимча қизиқиб сўраб кўрсам¸ “Йўқ¸ Ўзбекистон талаби шу бўлаяпти. Тошкентга жўнатишимиз керак. Бўлмаса биз рози эдик” деб туришган эди.

Озодлик: "Кейинги бир ярим ойнинг ичида Қоҳирадан 10 нафарга яқин талаба Ўзбекистонга депорт ëки экстрадиция қилинди" деган маълумот бор. Бу маълумотга сиз нима дея оласиз?

- Тўғри. Учтасининг экстрадиция қилинганини аниқ биламан. Ҳаттоки¸ талабалар билан шуғулланадиган одамлар билан бир суҳбатлашганимда¸ улар талабаларни Москва орқали учиришганини айтишди. Москвада уни бир одам кутиб олиб¸ уни Москва шаҳрига чиқишга ҳам қўймаган. Яъни “Бу жуда хавфли одам” деб Москва ФСБси билан биргаликда уни Моксвага чиқармасдан¸ транзит зонада сақлашган ва тўғри Тошкентга жўнатиб юборишган.

Озодлик: Улар эсон-омон уйига етиб олганми?

- Йўқ. Ўша талабалар вакилининг айтишича¸ улар 16-17-18 яшар болалар бўлишган. Тошкент аэропортида уларни МХХ ходимлари кутиб олган ва шу билан улар қайтиб чиқмаган. Икки-уч кун олдин сўраганимда ҳам “Йўқ¸ ҳали ҳеч қандай хабар йўқ. Уларни ҳали қўйиб юборишмаган” деб айтишди¸ дейди Мисрда ўқиётган талаба.

“Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси раҳбари Надежда Отаева Мисрдан экстрадиция қилиниши кутилаётган Ботир Тешабоев шахсини яхши ўрганганини айтди.

Маълум бўлишича, Ботир Тешабоев 2005 йил 13 май куни Андижонда бўлиб ўтган митингда қатнашган. Лекин орадан кўп ўтмай, Ўзбекистонни қонуний тарк этиб, Мисрга қонуний кирган.

Отаеванинг фикрича, Ботирни Андижон воқеаларига алоқадорликда айблаб жавобгарликка тортишлари мумкин.

Суҳбатдошларимиз айтган фактлар ва тахминларни текшириш учун расмий идораларга қилган уринишларимиз самара бермади.

Бош прокуратура матбуот хизмати эса, қидирув ишлари билан Ички ишлар вазирлиги шуғулланишини айтди.
Просмотров: 1161 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz