Воскресенье, 24-05-05, 21:25

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 11 » Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти БАЁНОТИ
12:36
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти БАЁНОТИ
Уйғур халқининг ҳуқуқлари тикланиши керак

9 июль 2009 й.

Охирги коммунистик империя Хитойда бир неча кундан бери уйғур халқининг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бунга жавобан, одатдагидек, мустамлакачилар бу намойишларни куч билан, қурол ёрдамида бостирмоқдалар. Шу давргача юзлаб уйғурлар ўлдирилиб, мингга яқини ярадор қилинган. Шарқий Туркистон (Шинжон-Уйғур автоном республикаси) пойтахти Урумчи шаҳри Хитой армияси ва полиция кучлари томонидан қамал қилинган ва комендантлик соати эълон этилган, шаҳарда телефон ва Интернет алоқалари узиб қўйилган.

Бир пайтлар Россия ва Хитой ўртасидаги сиёсий савдодан сўнг Хитой қўл остига ўтган Шарқий Туркистон хитойликлар мустамлакачилик сиёсатининг қурбони бўлдилар: ўн минглаб уйғурлар ўлдирилди, қатл қилинди, қамоқларга ташланди, миллионлари эса Шарқий Туркистонни тарк этишга мажбур бўлди.

Ҳар қандай тоталитар, хусусан коммунистик тузум шароитида инсон ҳуқуқлари, биринчи навбатда эса озчиликни ташкил қилувчи миллатлар ҳуқуқлари оёқости қилинади, тили, маданияти ва анъаналарини йўқ қилиш орқали уларни миллат сифатида инқирозга юз туттирилади. Бу – ҳар қандай мустамлакачилик системанинг аксиомасидир. Мазлум уйғур халқи айни пайтда ана шу жараённи бошидан кечирмоқда.

Мустақил бўлса-да, бироқ собиқ метрополия Москванинг иродасидан чиқаолмаган Марказий Осиё давлатлари уйғурлар масаласида коммунистик Хитой тарафдори бўлиб қолмоқдалар. Бу масалада Ўзбекистон ҳукуматининг позициясини тушуниш қийин эмас: Ўзбекистон ҳукумати Андижонда ўз халқини отганда Хитой уни қўллаб-қувватлади, энди Хитой ҳукумати уйғурларни қирғин қилаётган пайтда Ўзбекистон ҳукумати ким томонда бўлиши мумкин?

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Хитой ҳукуматининг ўз эркинлиги ва мустақиллиги учун курашаётган уйғур халқини қатлиом қилаётганини кескин қоралайди ва Хитой ҳукуматидан репрессияларни тўхтатишни, ўз қуролли кучларини Шарқий Туркистон ҳудудларидан олиб чиқишини талаб этади. Узоқ тарих тасдиқлаган факт – ҳар қандай мустамлака система муқаррар парчаланишини тушунган ва тан олган ҳолда Хитой ҳукумати уйғур халқига, Шарқий Туркистонга мустақиллик бериши шарт.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Ўзбекистон ҳукуматини уйғурлар масаласидаги ҳақиқатга тик қарашга ва уйғур халқи бошига тушган ҳозирги дамда уларни қўллаб-қувватлашга чақиради.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти ўзбек демократик кучларини уйғур халқи ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоясига ўз овозларини баралла чиқаришга даъват қилади.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти халқаро демократик ташкилотларни Шарқий Туркистонда юзага келган ўта хавфли вазиятга бефарқ бўлмасликка чақиради.


Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти

Просмотров: 1153 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz