Хитой Халқ Республикаси раиси жаноб Ху Цзиньтаога
Ўзбекистон
мухолифати ташкилотларининг “Ҳамкорлик” Уюшмаси айни пайтда ХХР нинг
Шинжон (Синьцзян) - Уйғур Автоном республикасида содир бўлаётган
воқеалардан ўз ташвишини билдиради.
Миллатлараро кескин зиддиятга олиб келган бу воқеа бутун дунё
бўйлаб катта акс садо бераётгани вазият ғоят жиддий эканлигини
кўрсатади.
Хитой ҳукумати Урумчи шаҳрида юз берган уйғурлар ва хитойлар
ўртасидаги зиддият сабабларини чуқур ўрганиши ва айбдорларни жазога
тортиши шарт. Акс ҳолда кескинликлар кучайиши, дунё бўйлаб Хитой ХР
ҳукумати сиёсатига норозиликлар тўлқини юзага келиши мумкин.
Сиздан миллатлар ўртасини ислоҳ қилиш ва содир бўлган қотилликларни аниқлашда воқеъликка адолат кўзи билан қарашни сўраймиз.
Ҳурмат билан “Ҳамкорлик” Уюшмаси раиси Маъруфжон Абдуғаффоров,
Швеция, 2009 йил 10 июль.
Суратда: М.Абдуғаффоров 9 июль куни Стокҳолмда ўтказилган уйғурлар норозилик митингида.
|