Воскресенье, 24-05-05, 15:14

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 13 » Янги дунё хабари
13:28
Янги дунё хабари

Маъруфжон Абдуғаффоров нега ЭРК партиясидан чиқарилди?

Бугун ЭРК демократик партиясининг расмий сайтида партиянинг Оврупо бўлими ўтказган йиғилиш ҳақида хабар эълон қилинди. Унда партиянинг Оврупо бўлими раҳбари ўзгарганлиги ҳамда партиянинг Стокҳолм бўлими ва Ташкилотлараро “Ҳамкорлик” Уюшмаси раҳбари Маъруфжон Абдуғаффоровни ЭРК сафидан чиқарилгани баён қилинган. М.Абдуғаффоровни партиядан чиқарилишига сабаб қилиб уни “Янги Дунё” саҳифасига берган суҳбати асос қилиб келтирилган.

Йиғилиш баёнидан иқтибос: “Маруфжон Абдугаффаровнинг “Янги Дунё” вебсаҳифасига Эрк партиясига нисбатан тажаввузкорона (?) рухда ҳамда тухмат бўхтонларга таянган ҳолда (?) берган интервьюсида келтирилган ҳолатлар муҳокама қилингач мажлис иштирокчилари томонидан улар асоссиз деб топилиб, бир овоздан қораланган ҳолда М.Абдугаффаровни партия сафидан чиқариш таклифи кўпчилик овоздан маъқулланган”.

Маъруфжон Абдуғаффоровни “Янги Дунё”га “тажовузкорона” ва “туҳмат бўҳтонга таянган ҳолда берган интервьси”да нималар ҳақида гапирганлиги ҳам йиғилишда айтиб ўтилган - у ҳам бўлса ЭРК партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳни қарийб 20 йилдан буён партия раиси вазифасидан кетмаётганлигини танқид остига олганидир. Мана сизга тажовузкора туҳмат ва бўҳтон. Ахир ҳақиқатдан ҳам шундайку! Муҳаммад Солиҳ 1993 йилдан буён партия раиси-ку! Буни ким инкор қила олади ва уни партия Низомига зид равишда ўз лавозимида маҳкам ёпишиб олгани бошқа мухолифат фаоллари томонидан ҳам танқил қилиб келинмоқда-ку! Бунинг учун уларни, масалан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматовни, “Бирдамлик” ҳаракати еткачиси Баҳодир Чориевни ва бошқа мухолифат фаолларини ҳам бўҳтон қилганликда айблаш керак эканда?!

ЭРКнинг Оврупа бўлими йиғилиш баёнида яна шундай дейилади: “Муқаддам Маруфжон Абдугаффаров, асоссиз ўзини партиянинг Стокхолм бўлими котиби деб таништириб, унга тегишли ваколат берилмаган бўлсада, ташкилотлараро “Ҳамкорлик” Уюшмаси раиси вазифасига сайланганлиги, шунга кўра бундан Оврупадаги Эрк партияси аъзолари бехабар бўлиб, уларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлганлиги боис мазкур ҳолат Ўзбекистон Эрк демократик партияси Оврупа бўлими томонидан Эрк партиясини обрўсизлантиришга ҳамда жамоатчилик фикрини чалғитишга қаратилган ножўя ҳаракат деб баҳоланиб, М.Абдугаффаровни бу ҳақида огоҳлантирганди. Шунга қарамасдан, М.Абдугаффаров ўзига тегишли хулоса чиқармай, партия ичида носоғлом муҳитни келиб чиқишига сабабчи бўлиб, партия аъзоларини ҳақорат қилиб ҳамда уларни ўртасида низо солишни давом этган”.

Маъруфжон Абдуғаффоровнинг айтишича  ЭРКнинг Стокҳолм бўлими партия Низоми бўйича фаолият олиб бормоқда. Яқинда бўлиб ўтган партия аъзолари йиғилишида Маъруфжон Абдуғаффоров қайтадан ЭРКнинг Стокҳолм бўлими раҳбари этиб сайланган. Йиғилиш ҳужжатлаштирилган. Партиянинг Оврупо бўлимини эса асоссиз, туҳмат айблар билан уни партиядан четлаштириш ҳақида қарор чиқариши Низомга зиддир. “Мени партиянинг Стокҳолм бўлими аъзолари раҳбарликка сайлаган. Муҳаммад Солиҳни танқид қилганим учун Европа бўлими шошилинч ўтказган йиғилишда Стокҳолм бўлими аъзолари иштирок этишмади. Шу сабабли бу йиғилиш қарори партия Низомига зиддир. Чунки, раҳбар сайлаш ва уни вазифасидан озод этишга Низом бўйича ташкилот Умумий Йиғилиши ҳақли” -дейди Маъруфжон Абдуғаффоров.

Афтидан ЭРК партияси ичидаги муҳит анча жиддий тус олган. Стокҳолм бўлими аъзолари партиянинг Европа бўлими фаолиятидан норози. Улар бир неча марта партия Марказий Кенгашига ва партия раҳбари Муҳаммад Солиҳга мурожаат қилишга чоғланишган, бироқ ММК ва раҳбар билан умуман алоқа бўлмагани боис бунга муяссар бўлишмаган.

Маъруфжон Абдуғаффоровнинг айтишича, ЭРК ичидаги сиёсий муҳитга дарз кетган. 1993 йилда 5 йилга сайланган, раислик муддати ўтиб келган партия раиси Муҳаммад Солиҳ билан алоқага чиқиш имконияти йўқ.

“Раис ўринбосари ёки Бош котиб нима иш қилаётгани билан ҳеч ким қизиқиб ҳам кўрмайди. Партия ичида парокандалик кучайгани сабабли минглаб фаоллар ЭРК сафларини тарк этишди. Партиянинг Марказий Кенгаши ёки Бошкарув Ҳайъати умуман фаолият кўратмайди ёки улар кимлардан иборат эканлиги ҳозиргача номаълум қолмоқда. Бу эса партия ичига сиёсий жиҳатдан гўл ва саводсиз, турли хил товламачи, фирибгарлар уя қуриб олишига имкон яратмоқда. Партияни номигагина бошқариб турган М.Солиҳга бу ҳолатдан норози бўлиб мурожаат килган фуқаолар эътирозларига ҳеч ким қулоқ солмайди. Бундай ҳолатда қандай қилиб партия ўз фаолиятини давом эттириши, ўз олдидаги мақсад ва вазифаларини амалга ошириши мумкин?”, дейди у.

Шунга қарамай Маъруфжон Абдуғаффоров партиядан ҳайдалди. У бундан кейин ўз ҳақ- ҳуқуқлари учун курашишни, демократиядан анча узоқлашиб кетган ЭРК демократик партияси ичида демократия ўрнатишга бор кучини сарфлашини билдирди.

Биз Маъруфжон Абдуғаффоровни ЭРК партияси сафидан чиқарилиши қанчалик демократик принципларга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматов фикрларини сўрадик.

-Маъруфжон Абдуғаффоровни ЭРК партиясидан чиқарилиши партиянинг ички иши. Мен уларни ички ишига аралашишни хоҳламайман. Лекин мени мухолифатдаги партиялар ҳақида ўз фикрим бор ва уларни билдиришга ҳақлиман, -деди А. Бойматов.

Унинг фикрича “Бирлик” ва ЭРК партияларида демократия йўқ. Ислом Каримов тузган партияларда ҳам шундай. Бу уч лидерлар- Ислом Каримов, Абдураҳим Пўлатов ва Муҳаммад Солиҳ дунё жамоатчилиги ва Ўзбекистон халқини мамлакатда эркинлик ва демократия ўрнатамиз деб чалғитиб келмоқда. Аслида бу шахслар демократ эмас, улар тузган партияларда ҳам демократия йўқ. Бу шахслар ва улар тузган партияларни демократ эмаслигига уларни қарийб 20 йилдан буён Ўзбекистонни ва партияларни бошқариб келаётгани мисол бўла олади. Улар ўз ўрнини бошқа Ўзбекистон фуқароларига беришни хоҳлашмайди. Бу демократия принципларини ўта қўпол равишда бузишдир.

Маъруфжон Абдуғаффоровнинг “Янги Дунё” саҳифасига берган суҳбати билан эса қуйида танишишингиз мумкин:

Юсуф Расул, мустақил журналист.

****


ЭРК - демократиясиз демократик партия…

28 июнь куни тарқатган хабаримизда Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти маълумотларига асосланиб айни жамиятнинг Швеция пойтахти Стокҳолмдаги офисида бўлиб ўтган ташкилотлараро “Ҳамкорлик” Уюшмасининг навбатдаги йиғилишида ЭРК партиясининг Стокҳолм бўлими котиби Маъруфжон Абдуғаффоров “Ҳамкорлик” Уюшмасига раис этиб сайлангани ҳақида маълум қилган эдик.
Мазкур йиғилиш баённомаси ИХҲЖнинг интернетдаги сайтида (қаранг:http://himoyachi.at.ua/news/2009-06-28-206) эълон қилинган ва жамоатчиликка тарқатилган эди.

Эрк партиясининг Европа бўлими томонидан кеча тарқатилган билдиришномада “бундан бир йил муқаддам Эрк партиясининг Стокҳолм шаҳри бўйича котиби лавозими қисқартирилиб, партиянинг Швециядаги барча бўлинмалари ягона Оврупа бўлимига бирлаштирилгани” , Маъруфжон Абдуғаффоров ва Юсуф Расулов (Юсуф Расуловни бу йиғилишга нима алоқаси борлиги маълум қилинмаган)га партия номидан иш кўриш ваколати берилмагани таъкидланади.

Ўзини ЭРК партиясининг Стокҳолм бўлими котиби деб ҳисоблайдиган Маъруфжон Абдуғаффаровнинг бизга маълум қилишича, у ва бошқа партия аъзолари ЭРКни Стокҳолм бўлими қисқартирилганидан хабарлари йўқ. “Ахир ЭРК партиясининг Стокҳолм бўлимини бизлар ташкил этганмиз. Ташаббускор гуруҳ ҳеч қачон бўлимни ёпиш ҳақида қарор чиқармаган. Европа бўлими номидан хабар тарқатган жаноблар наҳотки шу оддий нарсани англаб етишмаган”, дейди у.

Афтидан ЭРК партиясининг Швеция бўлими аъзолари ўртасида анчайин жиддий зиддиятлар пайдо бўлган.

-Мен ва бошқа фаолларимиз партия ичида яхши муҳит пайдо бўлиши тарафдоримиз. Бу ҳақда партия раиси Муҳаммад Солиҳ жанобларига ҳам бир неча марта билдирганмиз. Лекин негадир бизни талаб ва эътирозларимиз эътиборсиз қолиб кетди. Тўғриси, мен олдинлари бу партияни жиддий бир сиёсий ташкилот деб ўйлаган эдим. Кейинчалик бу партия эмас, оддий болалар боғчаси, деган хулосага келдим, дейди М.Абдуғаффаров.

Унинг айтишича, ЭРК партиясининг Европа бўлимига Дўстназар Худойназар раҳбар этиб сайланган илк дақиқилардан бошлаб, у ишни партияга янги аъзо бўлиб кирганларга солиқ солишдан бошлаган. Шахсан Маъруфжонни ўзидан олдинига 2500 крон (250 евродан ошиқ) пул олиб, бу пулларни ўз шахсий манфаатига ишлатиб юборган. Орадан кўп вақт ўтмай мардикорлик қилиб кун кечирадиган Маъруфжон Абдуғаффоровдан партия иши учун дея, бир ойда қайтариш шарти билан 17 минг крон (салкам 2000 евро) пул олган. Д.Худойназар Швецияда қочқинлик мақоми сўраб базур кун кечираётган кўплаб ўзбеклардан (уларни рўйхати тузилган) уларга қочқинлик мақоми олиб беришга ваъдалар бериб турли миқдорда маблағлар олиб юрган. У ЭРК партиясининг Европа бўлими номидан Швеция Муҳожирлик хизматига гўёки бу қочқинлар ЭРК партиясига аъзо бўлиб киришгани, улар ватанга қайтса ҳаётлари хавф остида қолиши мумкинлиги ҳақида узундан узоқ хатлар уюштирган. Фикрлари исботи билан бўлиши учун ўзи пул олган муҳожирларни авраб мухолифат фаоллари ташкил қилган турли хил пикетларда суратга тушуриб ЭРК тарафдорлари томонидан ташкил қилинган қўлбола сайтларда чиқартирган ва бу суратларни Муҳожирлик хизматига тақдим этиб келган.

-Олдинига ҳаммаси яхши кетаётганди. Биз Дўстназарни чақириқларига биноан қишнинг совуқ кунларида Стокҳолм марказидаги Медбореплатс майдонида бир ой совуқ палатка ичида яшадик. Акция мақсадсиз ташкил этилганди ва натижаси ҳам шунга муносиб бўлди. Лекин мен палатка ичида яшаб, ЭРК партияси учун ҳаракат қилиб топганим бўйрак касаллиги бўлди. Совуқдан бўйракларим шишиб кетди. Ҳозиргача улар менга тинчлик бермайди. Бир гал Дўстназар ака мени қўлимга 1500 крон пул бериб партия аъзолари олдида ўзига Ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар оиласига ёрдам учун дея берасиз, бу бошқаларга ибрат бўлиб улар ҳам кўпроқ пул берадилар, деб қолди. Мен пулни олдим. Лекин мен уни айтганларини қилмадим. Ошхонага кириб кетиб бу ёлғон, қаллобликни қилмаслик учун узоқ қолиб кетдим. Лекин у барибир тўпланганлардан анча пул йиғиб олди. Лекин у пуллар айтилган жойга етиб бормади, деб эслайди Маъруфжон.

Маъруфжон Абдуғаффоров бир куни ЭРК партиясини Стокҳолм бўлими фаолларини йиғиб партия раиси Муҳаммад Солиҳга мактуб йўллашганини гапириб берди.

-Дўстназарни фирибгарликлари ҳаммага аён бўлиб қолганди. У мендан ташқари яна кўплаб одамларни қон қақшатиб кетган эди. Охири шундай оғир вазиятга қолдикки, Дўстназар пикетларда тушган суратларимизни Муҳаммад Солиҳни ҳамюрти Қудрат Бобожонов томонидан ташкил қилинган турли сайтларда эълон қилиб ташлагани учун ватанга -Ўзбекистонга қайтиб бориш биз учун ҳақиқатдан хавфли бўлиб қолди. Аслида кўпчилик “янги ЭРКчилар”нинг мухолифатга умуман алоқаси йўқ. Улар мардикорлик қилиб пул ишлаш мақсадида Швецияга келиб қолган меҳнат муҳожирлари эди. Ўз ҳаққимизни талаб қилиб туриб олганимиздан сўнг Дўстназарни кўя туринг партия раиси М.Солиҳ ҳам биз билан алоқага чиқмай қўйди. Кейинчалик маълум бўлишича, партия аъзолари ичида норозиликлар кўпайиб боргач, М.Солиҳ ҳамюрти Қудрат Бобожонга Дўстназардан ЭРК печатини олиб қўйишга буйруқ берган. Қудрат Бобожон эса печатни олиб, уни ўрнига Йўлдош Очил деган сиёсатдан узоқ бир одамни партияни Европа бўлимига раҳбар этиб тайинлабди. (???) Қизиқ, партияни Европа бўлимини бошқарув ҳайъати ёки ташаббус гуруҳи йўқми? Қудрат Бобожоновни печатни олиб қўйиш ва бошқа бир одамни бу вазифага тайинлашга ҳаққи борми? Умуман, биз ташкил қилган партия бўлимига раҳбар Низом бўйича МС томонидан тайинланмайди, балки партия аъзоларининг умумий йиғилишида овоз бериш йўли билан сайланади. ЭРК Муҳаммад Солиҳни шахсий томорқаси эмас-ку! Ахир уни ўзини партияга раислик муддати тугаб кетганига кўп йиллар бўлиб кетмадими?

Маъруфжон Абдуғаффоров ЭРК партияси келажагига ачиниб куюниб гапиради.

-Агар ЭРКни Стокҳолм бўлими қисқартирилган бўлса, нега бундан партия аъзолари хабардор эмасмиз? Нега халқимизнинг шундай катта партияси ўғрилик, мутаҳамлик билан кун кўриб келган Дўстназар Худойназар, Қудрат Бобожонга ўхшаган нобакор одамлар қўлига қўшқўллаб бериб қўйилган? Дўстназар Худойназар ёки Қудрат Бобожонни товламачилик, фирибгарлик қилиб юришидан нега партия раиси кўз юмади? Каримовни Ўзбекистонда нима бўлаётганидан хабари бўлмагани каби Солиҳ акани ҳам партия ичида нима бўлаётганидан хабари йўқми? Лекин мен бундай деб ўйламайман. Шу битта одам, яъни Дўстназар бутун мухолифатни ЭРКка қарши қилиб қўйди. Мен бу одамларга эмас, халқимиз келажагига ачинаман. Ўзбекистонда болаларим, оилам қийналиб яшашмоқда. Қора меҳнат қилиб топган пулимни бу ўғрилар олиб қўйишса, арзи додимга ҳеч ким қулоқ солмаса додимни кимга айтаман? Лекин кейинги кунларда партияни бу текинхўрлардан тозалаш ва номини оқлаш учун охиригача курашишга қарор қилдим. Мени қўллайдиган одамлар кўп. Мухолифат ичидаги адолатли инсонлар бу борада менга ёрдам берадилар деган умиддаман.

Маъруфжон Абдуғаффоров ўзини ҳақли равишда ЭРК партиясини аъзосиман дейишга маънавий ҳаққи борлигини айтади. У кўплаб норозилик акцияларини ташкил қилди. Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётган диний ва сиёсий маҳбусларни озод этилишига ёрдам беришларини сўраб Швеция парламенти аъзолари билан учрашувлар ўтказди. Европа Парламенти депутатлари билан ЭРК аъзолари учрашувларини ташкил қилди. Парламентдагиларга Ўзбекистондаги сиёсий аҳвол ҳақида етарлича маълумот бериб келди. Уларга турли аризаларни тақдим этишдан эринмади.

-Бугун 1 июлдан бошлаб Европа Иттифоқига раислик вазифаси Швецияга ўтди. Олти ой амал қиладиган бу раҳбарлик даврида кўплаб ишларга улгуришимиз, халқимизнинг овозини уларга етказишимиз керак. Зотан бизнинг асосий вазифамиз ҳам шу - муштипар, бечора халқимиз дардига малҳам қўйишдир,-дейди у.

Маъруфжон Абдуғаффоров ўзбек мухолифати партияларини ўзаро боғлаб турган Ташкилотлараро “Ҳамкорлик” Уюшмасига раис этиб сайланди. Тиришқоқ ва ҳаракатчан бу йигит демократик ЭРК партияси томонидан қувғинга учрагани сабаби оддий- у демократик партия ичида демократия бўлишини, партияни ислоҳ қилишни истайди холос.

Юсуф Расул, Швеция.

Просмотров: 1200 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz