Воскресенье, 24-05-05, 21:18

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 14 » Озодлик хабари
01:41
Озодлик хабари

Москва режаси жавобсиз қолмайди

Бишкек яқинидаги Кант базаси қаторига Қирғизистон жанубида яна бир ҳарбий база қўшилгудек бўлса¸ минтақадаги кескинликнинг кучайиши тахмин этилмоқда.

13.07.2009 Алишер Сиддиқ

Қирғизистон жанубида Россия ҳарбий базасининг пайдо бўлиш эҳтимолига тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатадиган президент Каримовнинг Москва ва Бишкекнинг бу режасига жавоб чораларини ишга солиши кутилмоқда.

Москва стратегияси муаллифларининг Марказий Осиёда Россия таъсирини сақлаб қолишга қаратилган навбатдаги қадами, расмий Тошкент жавобисиз қолмади. Зеро, гап Ўзбекистон сарҳадларига туташ Қирғизистон ҳудудида Россия ҳарбий ҳозирлигини ўрнатиш ҳақида бораётир.

Сиёсий шарҳловчи Санобар Шерматова бу борадаги расмий Тошкент хавотирларини “табиий” деб ҳисоблайди.

- Ўзбекистон кучлар мувозанатини сақлаш лозим¸ деб ҳисоблайди. Ҳар қандай мамлакат ҳарбий таъсирининг кучайиши бу мувозанатни бузади.

Ўзбекистон қўшни Қирғизистон ва Тожикистон билан сув масаласида тортишиб келади. Шу маънода Ўзбекистон маълум вазиятда Россиянинг Қирғизистон ва Тожикистон томонига ўтиши ва уларга Қозоғистоннинг ҳам қўшилиши мумкинлигини англайди. Бу ҳолда Ўзбекистон ёлғизланиб¸ унинг минтақадаги позицияси заифлашиб қолади, дейди Санобар Шерматова.

Ўзбекистон Сенати қошидаги Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси сенатор Сурайё Одилхўжаева Озодлик билан суҳбатда Қирғизистонда янги ҳарбий базанинг пайдо бўлиши минтақа хавфсизлигига ҳисса қўшмаслигини айтади.

- Мен шахсан сенатор сифатида Марказий Осиёда ҳарбий базалар қанчалик кам бўлса¸ шунча яхши деб ҳисоблайман. Хусусан¸ бу масалани муҳокама этмаганмиз ва менинг фикрим расмий позицияни акс эттирмаслиги мумкин.

Аммо бир нарсани айтмоқчиманки, Ўзбекистон ва минтақа хавфсизлиги кўплаб омилларга боғлиқ масаладир. Янги базанинг очилиши эса хавфсизликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшмайди¸ дейди сенатор Сурайё Одилхўжаева.

Расмий хабарларга кўра, 7 июл куни президент Медведевнинг махсус топшириғи билан Бишкекка борган Россия Бош вазири ўринбосари Игор Сечин ва Мудофаа вазири Анатолий Сердюков президент Қурмонбек Бакиев ва Бош вазир Игор Чудинов билан ёпиқ эшиклар ортида музокара ўтказган.

Кўп ўтмай миси чиққан бу сирли учрашувга оид хабарларда айтилишича, сўзлашувлар давомида Қирғизистон жанубида Россия ҳарбий базасини очиш масаласи муҳокама этилган. Қирғизистоннинг Ўш ёки Боткен вилоятларидан бирида очилиши тахмин қилинаётган ҳарбий иншоот Россиянинг Қирғизистондаги иккинчи ҳарбий базаси бўлади.

2003 йил сентябр ойида Россия  Қирғизистон билан Бишкекдан 20 километр масофада жойлашган Кант базасида  КХШТ нинг Тезкор коллектив кучлари таркибидаги ҳарбий ҳаво бўлинмасини 15 йил муддатга жойлаштириш бўйича келишувга эришган.

Янги ҳарбий базанинг ҳам Тезкор коллектив кучлар таркибига олишини хабар қилинмоқда. Айни пайтда КХШТ расмийлари бу борада ўз муносабатини билдирмаётир.

- Ҳақиқатан ҳам Россия вице-премьери ва Мудофаа вазири Қирғизистонга сафар қилиб, бу давлатнинг олий сиёсий-ҳарбий раҳбарияти билан учрашди. Буни ҳеч ким яширмаяпти. Лекин сўзлашувлар давомида Тезкор коллектив кучлар базасини очиш масаласи кўтарилганини тасдиқлай олмайман. Бизда бу борадаги расмий ҳужжатлар йўқ¸ деди КХШТ расмий вакили Виталий Стругавец.

Москва ва Бишкек ўртасида ҳарбий база очиш масаласи муҳокама этилгани борасида шубҳалар бўлганида¸ эҳтимол бу ҳақдаги саволни эшитгач¸ АҚШ Давлат котиби ўринбосари унга жавоб бермаган бўларди.

Аммо 11 июл куни Марказий Осиё бўйлаб сафар қилаётган АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Уилям Бëрнс Озодлик мухбири саволига жавобан Россия базасининг очилишига ижозат бериш тўлиғича Бишкек ҳукумати ихтиëрида эканини таъкидлади.

- Бу каби ҳар қандай қарорни бериш Қирғизистон ҳукуматининг суверен ҳуқуқидир. Бизнинг фикримизча, Қирғизистон суверенитети мустақиллиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлайдиган ҳар қандай қарор соғлом ақлга мосдир, деди Уилям Бëрнс.

13 июл куни жаноб Бëрнсни Тошкентда Ўзбекистон президенти қабул қилди.

- Ташрифингизни АҚШ нинг икки мамлакат узоқ муддатли манфаатларини инобатга олган ҳолда¸ Ўзбекистон билан амалий ва самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр экани тасдиғи деб биламиз, деди Ислом Каримов вашингтонлик меҳмонга қарата.

Расмий ЎзА ахборот агентлигининг бу учрашув ҳақдаги хабарида Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга ноҳарбий ва гуманитар юклар етказиб берилаётгани таъкидланади.

Таҳлилчилар фикрича, Россиянинг Қирғизистонда янги ҳарбий базани очиш режасига жавобан расмий Тошкент ўз ҳудудига тўлақонли АҚШ базасини жойлаштириш бўйича Пентагон билан музокара бошлаши мумкин. Марказий Осиё давлатлари бўйича Ғарб шарҳловчиси Дейрдре Тайнан¸ шу маънода¸ воқеалар ривожи расмий Тошкент ниятларига мос келиши мумкинлигини айтади.

- Бу ҳолат расмий Тошкентга манëвр қилиш ва АҚШ билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун ўз қадамларини оқлаш имконини беради. АҚШ нинг ҳарбий ҳозирлиги расман Афғонистонга юкларни ўтказиш мақсади билан изоҳланган эса-да, эндиликда бу ҳамкорлик янги аҳамият касб эта бошлайди¸  дейди Дейрдре Тайнан.

Ўзбекистон яқинида Россия ҳарбийларининг жойлаштирилишига жавобан Ўзбекистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан яна чиқиши ҳам эҳтимолдан соқит қилинмаётир.

“Глобал сиёсатдаги Россия” нашри муҳаррири Фëдор Лукьянов Ўзбекистоннинг КХШТ дан чиқиши янгилик эмаслигини таъкидлар экан, 2005 йил Андижон хунрезлигига ўхшаш воқеаларнинг яна такрорланиши Тошкентни яна Кремл таъсирига қайтариши мумкинлигини ҳам башорат қилади
Просмотров: 1179 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz