Эрон: сунний қуролли гуруҳининг 13 аъзоси қатл этилди
|
|
Эрон "Жундуллоҳ" гуруҳини "ал-Қоида" тармоғининг бир қисми деб ҳисоблайди |
Эрон жануби-шарқида ҳужумлар содир этган сунний исёнчилари гуруҳининг 13 аъзоси қатл этилди, дея хабар беради Эрон давлат
матбуоти.
Эрон жануби-шарқидаги Зоҳидон вилояти мулозимларига кўра, қатл этилганлар ўзини "Жундуллоҳ" дея номлаган гуруҳ аъзолари бўлганлар.
Зоҳидон маҳкамасининг юқори мулозими Иброҳим Ҳамидий қатл қамоқхона ичкарисида амалга оширилганини айтган.
Дастлабки хабарларда исёнчи гуруҳ аъзоларининг халойиқ ўнгида дорга осилиши таъкидланганди.
"Жундуллоҳ" қуролли гуруҳи Эрон ҳукумат идораларида ҳужумлар содир этганини даъво қилади.
Эрон ҳукумати ушбу гуруҳни май ойида Зоҳидондаги шиалар масжидини бомбалашда айблаган.
Масжид ичкарисида содир этилган бомба ҳужумида 25 одам ҳалок бўлганди.
Зоҳидон Афғонистон ва Покистон чегараларига яқин ҳудудда жойлашган.
Ушбу минтақа Эрондан мустақил бўлиш учун кураш олиб бораётган балуж миллатига мансуб исёнчиларнинг маркази ҳисобланади.
Эрон "Жундуллоҳ" сунний гуруҳи "ал-Қоида" тармоғининг бир қисми эканини даъво қилади
|