Воскресенье, 24-04-28, 10:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 17 » BBC хабари
00:55
BBC хабари
Робия Қодир
Робия Қодир Хитойдаги уйғурлар ҳуқуқлари учун курашади
Уйғурлар ҳақидаги ҳужжатли фильм шундоқ ҳам яхши бўлмаган Хитой ва Австралия ўртасидаги муносабатлар янада совуқлашишига туртки бўлди.

Мельбурн Халқаро Фильм фестивали ташкилотчилари айтишларича, Хитой расмийлари уйғур ишбилармон аёли Робия Қодир ҳақидаги фильмни фестивал рўйхатидан олиб ташлашни талаб қилганлар.

Расмий Пекин Шинжон Уйғур мухтор бўлгасида рўй берган миллатларо ғаларёнларни уюштиришда Жаҳон Уйғурлари Конгрессининг муҳожиротдаги раҳбари Робия Қодирни айблади.

"Муҳаббатнинг 10 шарти" деб номланган ҳужжатли фильм Робия Қодирга бағишланади.

11 фарзанднинг онаси Робия Қодир Хитойдаги энг муваффақиятли тадбиркор аёл эди. Ишбилармон аёл сиёсий маҳбусга айланди, сиёсий маҳбусликдан сўнг мамлакатни тарк этиб, Жаҳон Уйғурлари Конгрессининг раҳбари бўлди.

Ҳужжатли фильмда уйғур аёлининг ҳаёт йўли ҳикоя қилиб берилади.

Фильмда Робия Қодирнинг мустақил ватани учун кураши, фаол турмуш ўртоғи билан муносабатларининг синовга тутилиши ва буларнинг уни Хитойни ташлаб чиқишга мажбурлаб, фарзандлари ҳаётида қандай акс этгани тасвирланади.

Ҳозир унинг уч фарзанди ҳибсда.

Фильмда Қодир хоним курашини тўхтатмаслиги ҳақида гапиради.

"Хитой ҳукумати мен ҳозир қилаётган ишларимни ҳеч қачон тўхтатмаслигимни жуда яхши билади. Улар болаларимни ушлаб туришгани мени ҳозир қилаётган ишимдан тўхтатолмайди", дейди у.

Пекин уйғурлар раҳбарини 5 июл куни Урумчида юз берган, 180 дан зиёд инсон умрига зомин бўлган этник ҳанлар ва уйғурлар ўртасидаги тўқнашувларни ташкиллаштиришда айблайди.

Мельбурндаги Хитойнинг Маданият ишлари бўйича атташеси Мельбурн Халқаро Фильм фестивали ташкилотчиларидан "Муҳаббатнинг 10 шарти" фильмини фестиваль кун тартибидан туширишни талаб қилган.

Сўров кескин рад этилган.

"Муҳаббатнинг 10 шарти" фильми режиссёри Жефф Дэниелснинг айтишича, Хитой расмийлари бу билан Робия Қодирга бирор бир матбуот минбари берилишига қарши эканликларини аниқ билдиришни истайдилар.

"Қодир хонимнинг гапириши ва ўз қарашларини ифода этиши учун бирор бир имконият бермаслик - бу Хитой ҳукумати интилаётган нарса. Қодир хоним бунга Хитойнинг ўзида ҳаракат қилган ва уни олти йилга озодликдан маҳрум этишганди", дейди Жефф Дэниелс.

Хитойнинг энг бой аёлларидан бўлган Робия Қодир ҳозир АҚШда яшайди.

У Хитойнинг ўзига билдираётган айбловларини рад этади.

Сўнгги дипломатик жанжал Хитой билан Австралия ўртасидаги шу пайтгача ҳам таранг бўлиб келган муносабатларни янада ёмонлаштирди.

Шу кунларда Австралиянинг Бош вазири Кевин Руд Хитойни австралиялик кончилик ширкати раҳбари Стерн Ху иши борасида огоҳлантириш билан чиқди.

Жаноб Руд бутун дунё Стерн Ху билан боғлиқ вазиятни кузатиб турипти, деб айтган.

Жаҳондаги йирик Австралия-Британия кончилик ширкати Rio Tintoнинг Пекиндаги идораси раҳбари Стерн Ху июл ойи бошида Хитойга қарши саноат жосуслиги билан шуғулланишда гумон қилиниб, Шанхайда ҳибсга олинган.
Просмотров: 1124 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz