Воскресенье, 24-04-28, 01:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 17 » ВВС хабари
01:20
ВВС хабари
Исроил аскарларининг 'ларзага солувчи иқрорлари'
 
Исроил аскарлари
Исроил расмийлари уруш олиб бориш қоидалари бузилганини рад этишади
2009 йил бошида Ғазо бўлгасида ўтказилган ҳарбий амалиётларда иштирок этган баъзи исроиллик ҳарбий хизматчилар урушнинг “рухсат берилган” усуллари ҳақида ҳикоя қилиб берганлар.

Жумладан, ҳарбийлар уларга шубҳали кўринган ҳар қандай бино ёки ҳар қандай шахсга қарата ўт очиш буйруғи берилгани ҳамда тинч аҳолидан “жонли қалқон” сифатида фойдаланилганини баён қилганлар.

Ушбу маълумотларни ҳарбийлар исмларини ошкор этмаслик шарти билан исроиллик ҳарбийлардан тузилган Breaking the Silence ташаббус гуруҳи тўплаган.

Исроил ҳукумати уруш қонун-қоидалари бузилганини рад этди ва гуруҳ тўплаган маълумотларни “уйдирма” дея атади.

Бироқ Breaking the Silence ташаббус гуруҳи ҳарбийлар иқрорини «мувозанатли, пушаймонлик ҳиссига тўла ва инсонни ларзага солувчи” дея баҳолайди.

Исроил жамиятига «чақириқ»

Кўрсатмалар Исроил ҳарбий амалиётини «мувозанатсиз ва тартибсиз» дея баҳолаган инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг баёнотларига уйғун келади.

14 ҳарбий хизматчи ва 12 заҳирадаги ҳарбийлардан олинган иқрорномалардан қуйидаги хулосалар чиқарилган:

· Жанг олиб бориш қоидалари ё аниқ бўлмаган ёки оддий фаластинликлар эвазига бўлса ҳам ўз ҳаётларини хавф остига қўймаган аскарлар рағбатлантирилган;

· Ҳарбийлар хавафсизлигини таъминлаш мақсадида тинч аҳолидан фойдаланилган;

· Ер ости йўлига улангани ёки миналангани гумон қилинган шахсий уйлар ва бинолар қаторасига вайрон этилган;

· Кўплаб ҳарбий хизматчилар ўзларини тажовузкорона тутганлар;

· Фаластинликлар уйларини талаш ҳоллари кузатилган;

· Ғазо аҳолиси кекскин сув тақчиллигидан азоб чекаётган бир пайтда ҳарбийлар сув резервуарларини ўққа тутганлар;

· Аҳоли ҳудудларида, кўплаб ҳарбий хизматчилар фикрича, оқ фосфор кенг қўлланилган;

· Кўплаб ҳарбий хизматчилар фаластинлик қуроллилар билан очиқ тўқнашувлар жуда кам бўлганини айтганлар.

"Ҳисоботимиз Исроил жамияти ва раҳбарларига ўзларига келиш ва амалларимиз натижаларини яна бир бор қайтадан кўриб чиқишга чақириқдир ", - дея баёнот берди Breaking the Silence гуруҳининг вакили.

Икки тараф ҳам айбланмоқда

Исроил Қуролли кучларининг вакили подполковник Авитал Лейбович гуруҳ тақдим этган ҳисоботни "уйдирма ва ҳасрат"дан иборат ҳужжат дея атади. "Исроил Қуролли кучлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи яна бир ташкилотнинг исботланмаган умумий баёнотлар билан чиққанидан афсусда, " деди Авитал Лейбович.

Исроил армиясининг Ғазодаги амалиётига оид бир неча текширувда ҳам Исроил армияси, ҳам Ғазо бўлгасини назорат этаётган «Ҳамас» гуруҳи ҳарбий жиноятларда айбланган.

Исроил армияси томонидан ўтказилган ички текширув «Исроил қўшини, баъзи камчиликлар инобатга олинмаса, уруш қонунларига мувофиқ жанг олиб борди,» деган хулосага келган эди.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Исроилдан Ғазодаги БМТ мулкига етказган зарари учун 11 миллион доллар товон пули тўлашни талаб қилганди.

БМТ ўтказган текширув Исроилни БМТ иншоотларига қилинган тўққизта ҳужумнинг олтитасида айбдор деб топган эди.

Айни дамда Араб Лигасига аъзо давлатлар текширув гуруҳи Исроил армиясини уруш ва инсониятга қарши жиноятлар содир этишда айблаб, жавобгарликка тортиш учун етарли маълумотлар тўплаганини маълум қилган. Гуруҳ шунингдек «Исроил ҳарбий раҳбарияти ҳам ушбу жиноятлар учун масъул» эканини исботловчи ҳужжатларга эга эканини маълум қилган.

Араб Лигаси текширув гуруҳи аъзолари фаластинлик қуроллиларни ҳам тинч фуқароларга қарата «палапартиш ракета ҳужумлари»ни содир этишда айблаганлар
Просмотров: 1131 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz