Воскресенье, 24-04-28, 05:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 18 » ЎИХЖ хабари
14:15
ЎИХЖ хабари
СУД ЗАЛИДАН ЮЗЛАШТИРИШ ХАРАКАТИНИНГ
 «КАЙЧИЛАНГАН ТАСВИРЛАР»И (ВИДЕОТАСВИРЛАР)

Мунтазам хабарлаб келинаётган ва хар бир махкама йигини кутилмаган вокелик билан утаётган ЖИБ Тойлок туман суди 15 июлда уз ишини давом эттирди.
Судланувчи Д.Саидов (Дилмурод Саййид) нинг «Илтимоснома»си каноатлантирилиб, 2009 йил 30 март куни утказилган юзлаштириш харакатлари видеотасвирлари намойиш килинди.
Жабрланувчи С.Боймуродов билан Д.Саидов уртасида 30 март куни утказилган юзлаштириш харакати видеотасвири нафакат судланувчи Д.Саидов ва унинг адвокати Р.Комиловни, хатто судлов хайъати ва суд иштирокчиларини хам хайратда колдирди. Сабаби…
30 март куни олинган видеолавханинг карийб туртдан уч кисми киркиб ташланган, факат охирги 2-3 дакикалик лавха колдирилган эди.
«Иш» жилдидаги «Юзлаштириш баённомаси» матни хам видеолавханинг асосий кисми кайчиланганлигини, колдирилган лавха эса, монтаж килинганлигини тулик тасдиклаб турарди. Колдирилган кичик лавхада эса, «Юзлаштириш утказиш талаблари» (коидалари)га мутлако зид холат акс этган.
30 март куни видеога олинган яна бир тасвир – «Гувох Аннакул Рахмонов билан Д.Саидов урталарида утказилган юзлаштириш харакати»га тааллукли эди. Ушбу тасвирда А.Рахмонов томонидан аник килиб айтилган маълумотлар, яъни Д.Саидов унинг уйига Т.Эргашев ва М.Ёкубов билан бирга келганлиги хакидаги курсатув «Баённома»да терговчи С.Мажидов томонидан: «…2008 йил бахор ойларида кучада кетаётганимда Эргашев Тура билан яна бир киши келаётган экан ва биз учрашиб колдик…» шаклида ёзилган.
Энг эътиборлиси, терговчи С.Мажидов гувохга «БОЯГИ САВОЛ» деб таъкидлаб, кейин саволни келтирган. Бу билан терговчи гувохлар олдиндан тайёрлаб куйилганлигини сездириб куйган.
Судланувчи Д.Саидов юкоридаги жихатларга бахо ва гувохлик бериб, шундай деди:
-Максад мени каматишга каратилганлиги сабаб тасвирлар кайчиланган, курсатувлар эса, тахрир килинган.
Мен бу видеотасвирларни куйиб берилишини шунчаки талаб килганим йук. Бунинг боиси, унлаб юзаки «Жиноий иш» материалларини урганиб, суд жараёнларида журналист, ишончли вакил сифатида катнашганман. Сочларим шу фаолият йулида окарган. Терговчиларнинг конун эмас, манфаат йулида нималарга кодир эканликларини жуда яхши биламан. С.Мажидов хам конунга эмас, балки манфаатга хизмат килаётганини илк куришганимизда билганман. Бу – 2009 йил 16 март куни булганди. Ушанда С.Мажидов менга караб:
-Мен терговчиман. ВАЗИФАМ Сизни айблаш, сиз эса, узингизни оклашингиз керак,-деган.
Шунда унга жавобан:
-Сиз уз позициянгизин очик айтганингиз учун рахмат, аммо менга юклаётган вазифангиз Узбекистон ЖПК 23-моддаси талабига хилоф, деб айтганман.
Бугунги курган видеотасвирлардаги ва уларнинг «Иш» жилдидаги мавжуд баённома-матнларига суд хукукий бахо беради, деган умиддаман. Колаверса, юзлаштириш харакатлари юзасидан мен 4 апрел куни С.Мажидовга «Илтимоснома»лар жунатганман. «Илтимоснома»ларим рад этилган эмас, факат жавобсиз колдирилган. Бугунги курсатувимда бир фикр айтгандим, шуни яна бир кара эслатаман:
«Конундан уз манфаатини юкори санайдиган А.Уринбоев, С.Боймуродов, В.Хужакуловга ухшаш гараз максад ва паст ниятда тухмат ариза берувчилар, И.Шеров ва С.Мажидовга ухшаш хукукшунос-терговчилар токи бу жамиятда бор эканлар, сохта айблов ва уйдирма жиноят ишлари тайёрланаверади. Мен ва менга ухшаш айбсиз айбдорлар камалаверадилар!»
Бундай услуб нафакат шахс хукукига нисбатан, балки мамлакат Конституцияси (Асосий Конун) 13-, 118-моддалари таъкидларига, колаверса, Узбекистоннинг давлатчилик борасидаги принципларига нисбатан хам очикдан-очик беписандлик, тускинликдир, деб хисоблайман.
Видеотасвирлар буйича барча эътироз ва эътирофлар раислик этувчи Н.Мирмухамедов томонидан ёзиб олинди. Ва бу борада суд тарафидан хукукий бахо берилишини таъкидлади. Судланувчи Д.Саидов томонидан хам алохида «Илтимоснома» киритилди.
А.Уринбоевнинг гараз ва паст ниятда Департаментнинг Самарканд вилоят бошкармасига 2009 йил 17 феврал куни ёзган аризаси асосида уюштирилган сохта айблов ва уйдирма «Жиноят иши» факатгина битта максад – Дилмурод САЙЙИД (Саидов)ни камашгагина каратилган йуналишда тайёрланганлиги эндиликда очик-ойдин исботини топди.
Жабрланувчиларнинг Д.Саййидга нисбатан асоссиз, гараз, хусумат ва бухтондан иборат курсатувлари; гувохларнинг ёлгон курсатмалари; тергов давомида тайёрланган материаллардаги сохталиклар тулик юзага чикди. Мазкур вокеликлар хусусида жахон ЭОАВда етарлича маълумотлар бериб борилмокда.
Таникли журналист Дилмурод Саййид, жомбойлик фермерлар Анор Пулатов, Тура Эргашевга нисбатан килинаётган бу нохакликлар, энг аввало, рухий ва маънавий КИЙНОК сифатида эътироф этилиши зарур. Бу борада БМТ Инсон хукуклари, ташкилотлари, дунёдаги инсон хаклари химоячилари Узбекистон хукуматига уз холис муносабатларини маълум килишларини истар эдик.
РАЙХОНАБЕГИМ
САМАРКАНД-ТОЙЛОК
Просмотров: 1370 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz