Воскресенье, 24-04-28, 01:56

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 18 » Ташкилотлараро “ХАМКОРЛИК” уюшмаси навбатдаги йиғилишини ўтказди
14:23
Ташкилотлараро “ХАМКОРЛИК” уюшмаси навбатдаги йиғилишини ўтказди

Ташкилотлараро “ҲАМКОРЛИК” уюшмасининг навбатдаги йиғилиши БАЁННОМАСИ.

2009 йил 16 июль                                                            Стокҳолм шаҳри.

Қатнашганлар:
1. Абдуғаффоров Маъруфжон - “Ҳамкорлик” уюшмасини раиси.
2. Муҳиддин Қурбонов - Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилар Жамияти раиси.
3. Набибуллоҳ Норбўтаев - “Бирлик” халқ ҳаракати партияси раиси ўринбосари.
4. Аваз Фаёзов - “Бирдамлик” ҳаракати раиси ўринбосари.
Кун тартибидаги масалалар:
1. Уюшмага янги аъзоларни қабул қилиш.
2. “Ҳамкорлик” уюшмаси веб саҳифасини очиш ва юритиш масаласи.
3. Швеция ҳукуматининг Европа Иттифоқига раислик қилиши ортидан Швеция парламенти билан музокараларни йўлга қўйиш.
4. Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларни озод қилинишига кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилиш.
5. “Ҳамкорлик” Уюшмасига аъзо ташкилотлардан келиб тушган аризаларни муҳокама қилиш.
6. ЭРК партиясининг Европа бўлимини 2009 йил 30 июн кунги билдиришномасига ва 2009 йил 13 июнда қабул қилган қарорига муносабат билдириш.
7. Маруфжон Абдуғаффоровни “Ҳамкорлик” Уюшмаси раиси вазифасида қолдириш ёки қолдирмаслик масаласини кўриб чиқиш.

Биринчи масала юзасидан Қувғиндаги Ижодкорлар Уюшмаси раиси Юсуф Расуловни Қувғиндаги Ижодкорлар Уюшмасини Ташкилотлараро “ҲАМКОРЛИК” уюшмасига аъзо бўлиб кириши ҳақидаги баёноти муҳокамага қўйилди ва бир овоздан Қувғиндаги Ижодкорлар Уюшмаси “ҲАМКОРЛИК” уюшмасига аъзоликка қабул қилинди.

Иккинчи масала юзасидан “ҲАМКОРЛИК” Уюшмасини веб саҳифасини очиш таклифи Абдуғаффоров томонидан киритилди ва веб сахифасини очиш ва юритишни йиғилишда интернетдаги скайп алоқаси орқали қатнашган журналист Юсуф Расулов ўз зиммасига олди.
Учинчи масала юзасидан Маъруфжон Абдуғаффоров таклифлари муҳокама қилинди У шу йилнинг 1 июлидан Швеция Европа Парламенти раислигини эгаллагани сабабли Швеция парламенти билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва музокаралар олиб бориш таклифини билдирди. Бу вазифани амалга ошириш ишлари Уюшма раиси Маъруфжон Абдуғаффоровни ўзини зиммасига юклатилди.
Тўртинчи масала ҳам олдингисини узвий давоми эди. Уюшмага аъзо ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистонда ноҳақдан қамалган сиёсий маҳбусларни озодликка чиқариш учун ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Дунё бўйлаб халқаро ташкилотлар ва Ўзбекистон элчихоналари олдида норозилик акциялари ўтказиш ва халқаро ташкилотлар, жумладан Швеция парламенти воситачилигида Евро парламентга мурожаатномалар киритишга келишилди.
Олтинчи масала, яъни Маъруфжон Абдуғаффоров билан Эрк партияси Европа бўлими муносабатларидаги зиддиятлар, уни партиядан четлаштириш ҳақида қарор қабул қилингани, шу сабабли уни “Ҳамкорлик” Уюшмаси раислигида қолиш ёки чиқариш масаласи юзасидан турли фикрлар билдирилди. Эрк партияси томонидан тарқатилган хабарларга кўра бундан бир йил муқаддам Эрк партиясининг Стокҳолм шаҳри бўйича котиби лавозими қисқартирилиб, партиянинг Швециядаги барча бўлинмалари ягона Европа бўлимига бирлаштирилган.

Маъруфжон Абдуғаффоров ўзини партиядан четлаштирилиши ва Стокҳолм бўлимини Эрк партиясининг Европа бўлимига бирлаштирилиши партия Низомига зид эканлиги ҳақида гапирди. Унинг фикрича, биринчидан Эрк партиясини Европа бўлими расмий давлат рўйхатидан ўтмаган ва шу сабабли чиқарган қарорлари ҳам партия Низомининг 6 банди биринчи қисмга зиддир. Партиянинг Стокҳолм бўлими Қурултой аъзолари чақирган Умумий йиғилиш муҳокасидан кейин ўз фаолиятини тугатиши ёки бошқа бир уюшмага бирлашиши мумкин. Бўлим раҳбари ҳам уни сайлаган аъзолар муҳокасидан сўнг ўзгартирилиши мумкин. Эркнинг Европа бўлими Маъруфжон Абдуғаффоровни партиядан четлаштириш ҳақидаги қарори билан партия Низомини туртинчи банди биринчи қисмини ҳам бузган. Унга кўра бўлим раҳбарини алмаштириш ёки ўз вазифасидан озод қилиш бўлинма аъзоларининг учдан икки қисми розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Европа бўлими номидан Дўстназар Худойназаров ва уни тарафдорлари ўтказган йиғилишда Эркнинг Стокҳолм бўлими аъзолари деярли иштирок этмаган ва кворумга риоя қилинмаган.
Ташкилотларо “Ҳамкорлик” Уюшмаси йиғилишида Маъруфжон Абдуғаффоровни Эрк партиясидан четлаштириш масаласида ўтказилган йиғилишда унга қўйилган айблов, яъни партия раисини қарийб 20 йилдан буён ўз мансаб курсисида ёпишиб олгани ҳақида матбуотда эълон қилинган фикрлари Муҳаммад Солиҳга туҳмат ёки ҳақорат эмас, балки айни ҳақиқатдир. Чунки, партия раҳбари салкам 20 йил бошқарувни ўз қўлида сақлаб келмоқда. Бу партия Низомига ва демократик принципларга ҳам зиддир.

Европа бўлими чиқарган қарорнинг 2 бандида айтилишича, Маъруфжон Абдуғаффоров Ўзбекистон Эрк демократик партияси Низомининг 1-бўлими 5-бандига мувофиқ партиянинг жамиятдаги обрўсига путур етказганлиги ҳамда Низом қоидаларига зид ҳатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун партия сафидан чиқарилган. Лекин Европа бўлими қарорида М.Абдуғаффоровни партиянинг жамиятдаги қандай обрўига зарар келтирганини далили сифатида бирор исбот келтирилмаган. М.Абдуғаффоровнинг айтишича, Дўстназар Худойназаров ва журналист Қудрат Бобожоновни партия номидан иш кўриб, товламачилик қилиб юргани ҳақидаги асосли фикрлари матбуотда эълон қилинган ва бунга унинг етарли далиллари бор. У партия Низомининг 2 банди 7 қисмига асосан партия ичидаги ошкоралик ва фикр-мулоҳазалар эркинликлари принципларига амал қилган. Европа бўлими эса айни шу бандларни бузиб унга қарши иғво ва бўҳтон уюштирган.
Шунинг Эрк партиясининг Европа бўлими йиғилишига Маъруфжон Абдуғаффоров шахсан қатнашиб, 5 июл куни ўтказилган ЭРК партияси Стокҳолм шаҳар бўлимининг навбатдаги йиғилиши баённомаси ва бўлимнинг 11 аъзоси томонидан имзоланган йиғилиш қатнашчиларини рўйхатини шахсан Дўстназар Худойназаровга тақдим этган, лекин Худойназаров бунга эътибор ҳам бермаган. Ушбу йиғилиш қарорига кўра Маъруфжон Абдуғаффаров Эркнинг Стокҳолм шаҳар бўлими раислигига қайтадан сайланган ва партия бўлими ўз фаолиятини давом эттириши ҳақида қарор қабул қилган.

Ташкилотлараро “ҲАМКОРЛИК” Уюшмаси юқорида келтирилган фактларга асосан Абдуғаффоровни ЭРК партиясининг Стокҳолм бўлими раиси эканлиги ҳақидаги бўлим йиғилиши қарорини асосли деб топди, шунга асосан уни “Ҳамкорлик” Уюмаси раиси сифатида фаолиятини давом эттиришга хақли деб ҳисоблаш қарорига келди.

Йиғилиш раиси: Маъруфжон Абдуғаффоров (Имзо).
Йиғилиш котиби: Муҳиддин Қурбонов (Имзо).

http://himoyachi.ucoz.ru/news/2008-05-14-295
http://himoyachi.ucoz.ru/news/2008-06-15-384
http://himoyachi.ucoz.ru/news/2008-07-14-413
http://www.himoyachi.at.ua/news/2009-06-28-206
Просмотров: 1265 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz