Суббота, 24-04-27, 20:19

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 18 » ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИНИНГ БАЁНОТИ
15:06
ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИНИНГ БАЁНОТИ
Ўзбекистондаги қашшоқлик тўғрисида
Инсон табиатидан келиб чиққан ҳолда фикр юритадиган бўлсак, ҳар бир соғлом фикрловчи ва  ақли жойида бўлган киши ўз оила аъзоларидан бирортасининг оч-юпун қолишини ҳеч қачон истамайди. Бу исбот талаб қилмайдиган факт.
Агар у ёки бу мамлакат тарихида бўлиши мумкин бўлган урушларни, табиий офатларни  ва турли ҳил эпидемияларни ҳисобга олмаганда ижтимоий касофатларнинг энг ёмон кўринишларидан бири бўлган қашшоқлик хокимият тепасида турган кишиларнинг жиноёткорона сиёсати натижасидир.
    Давлат рахбарларининг донолиги ва ҳалкка берилган эркинлик кишиларнинг меҳнатсеварлиги ва ташаббусига қўшиладиган бўлса шу мамлакатнинг агар у табиат бойликларига жуда хам бой бўлмаса-да гуллаб яшнашига олиб келади. Бунга Япония каби давлат ёрқин мисолдир.
    Совет Иттифокининг парчаланиши натижасида бундан 18 йил аввал мустақилликка эришган Ўзбекистоннинг кўпчилик фуқаролари ҳозир қашшоқликда яшамоқдалар. Ҳалкаро Амнистия ташкилоти маълумотига кўра 2008 йилда Ўзбекистон аҳолисининг энг қашшоқ қисми 30 фоизни ташкил килди, (Бу кўрсаткич Қозоғистонда 18%  бўлди) ЮНИСЕФнинг 2007 йилдаги докладига кўра эса Ўзбекистондаги 15 фоиз болалар тўйиб овқат емайдилар. Бу ерда икки қўшни давлат аҳолиси жон бошига тушадиган даромадларни таққослаш ўринлидир - бу кўрсаткич Қозоғистонда 9700 (тўққиз минг етти юз), Ўзбекистонда эса атиги 900 (тўққиз юз) АҚШ долларидан иборат бўлди. Бу бизларнинг қўшни мамлакат аҳолисидан сал кам 11 (ўн бир) баробар камбағал бўлиб қолганлигимизни кўрсатади.
    Ўзбекистон хукмдорлари юмшоқ қилиб айтганда аҳоли қашшоқлигининг мавжудлигини инкор этадилар. Бундай ижтимоий касофатга барҳам берувчи Давлат дастурини ишлаб чиқиш у ёқда турсин қашшоқлик масалалари оммавий ахборот воситаларида ҳатто тилга ҳам олинмайди. Ушбу масаладаги Ўзбекистон раҳбарларининг тутган йўли ҳар бир яккабошлик сиёсий режимларидагидай жуда аниқ: бизнинг хукмдорларни аҳоли ғамхўрлиги эмас фақатгина шахсий бойлик орттириш қизиқтиради холос. Мамлакатни 20 йил давомида қурол кучи ва алдовлар ёрдамида бошқариб келаётган Ислом Каримов учун бу фактни тан олиш мавжуд хокимият қўл остидаги ҳамма оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиб келинаётган ривожланишнинг «ўзбек модели» инқирозга учраганлигини тан олиш билан баробардир.
    Совет даври билан таққослаганда ҳозир кўпчилик аҳоли учун таълим, медицина ва маиший хизмат сифати бир неча баробарга ёмонлашди. Жамият раки бўлган коррупция, айниқса унинг энг ёмон кўриниши бўлган порахўрлик ҳамма жойга кириб борди ва бундан биринчи навбатда ахолининг энг камбағал қатлами азоб чекмокда.
    Мустакилликка қадар ва унинг биринчи йилларида Ўзбекистон фуқаролари собиқ Иттифоқ ҳудудида бемалол юра олар эдилар. Аммо мустақил Республика ахолиси ўз юртида ҳам эркин юра олмайди ва қўшни Тожикистон и Туркманистонга визасисиз бора олмайдилар, Қозоғистон ва Қирғизистонга бориш учун эса кўп азоб чекишга тўғри келади.
Ташаббускорлик ва меҳнатсеварлик масаласида Ўзбекистон фуқароларига тенг келувчилар кам топилади – бу уларнинг қон-қонига сингиб кетган. Фуқароларнинг айнан шу хусусияти оммавий ишсизлик ва хокимият тизимидаги коррупция хамда давлат террори шароитида миллионлаб ахолининг бир парча нон топиш, ўз кунларини бир амаллаб ўтказиш учун Қозоғистон, Россия, Жанубий Корея, Европа Иттифоқи ва араб мамлакатларига меҳнат кўчманчилари сифатида кетиб қолишларига мажбур қилмокда.
Фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ташаббуслари хокимият тизимлари томонидан қўллаб-қувватланмаётир.
    Шунинг учун, бир қанча ривожланмаган мамлакатлар тажрибаси кўрсатганидек ва бу тўғрида ҳатто Ўзбекистон раҳбарлари доимо таъкидлаб келаётганидек, қашшоқлик, хокимият зўравонлиги ва жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларида эркинликнинг йўклиги экстеримизм, терроризм ва  беқарорлик манбаига айланади. “Баркарорлик”ни таъминлаш учун бизнинг хокимият прокуратура, милиция, махсус хизмат ходимлар контингентини советлар даврига қараганда ўнлаб баробарга  кўпайтирдилар. Бундай  куч ишлатувчи тизимлар фаолиятини мамлакат ахолисига қарши террордан бошқа нарса деб айтиш қийин ҳамда бу ўз навбатида жамиятда ҳақиқий бекарорликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ҳозирги пайтда милициянинг терроризмга қарши бўлинмаси ходимлари иши инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фаолиятини чеклашга қаратилган ва кўп ҳолларда бу бўлинма уларга қарши қўпол куч ишлатмокда. Лекин, биз буни хозирги Эрон мисолида кўриб турганимиздек,  “қаттик қўллик” билан ушлаб туриладиган барқарорлик узоққа чўзилмайди. Ҳақиқий ва мустахкам барқарорликка қашшоқликни таг-томири билан йўқотиш ва жамиятни демократлаштириш орқалигина эришиш мумкин.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти мамлакатни демократлаширмасдан, қонун устуворлигини таъминламасдан, эркин ахборот йиғиш, тарқатиш ва айирбошлашни (уяли телефонларни интернетга улаш, компьютер-интернет технологияларни ривожлантириш) йўлга қўймасдан, янги транспорт-алоқа воситаларига эришмасдан (автомобиль ва темир йўлларни такомиллаштириш ва денгиз портларига чикиш), ишбилармонларни, Ўзбекистондан чет элга иш излаб чиқадиган  меҳнат мигрантларини (Ўзбекистон фуқароларини), ҳуқуқ ҳимоячиларини, мустақил журналистларни, сиёсий партиялар фаолларини хокимият томонидан амалда қўллаб қувватламасдан Ўзбекистонда қашшоқликни йўқотиш мумкин эмас. Шунинг учун қашшоқликка қарши курашни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти қуйидаги амалий тадбирларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблайди:

1. Таълим сифатини бутун чоралар билан ошириш:
а) мактаб, коллеж ва лицей уқувчиларини, олий мактаб талабаларини дарсдан қолдириб дала ишларига юборишни манъ килиш, бу соҳада болалар меҳнатидан бутунлай воз кечиш;
б) мактаб, коллеж ва лицей ўқитувчилари, олий мактаб ходимлари маошини кўпайтиришнинг амалий чораларини кўриш.

2. Ахолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошира бориш:
а) медицина ходимларини қишлок хўжалиги ишларига жалб этиш амалиётидан дарҳол ва бутунлай воз кечиш;
б) медицина ходимларининг иш хақини сезиларли даражада ошириш.

3. Ўзбекистон фуқароларини жаҳоннинг барча мамлакатларига эркин бориб-келишлари учун қулай шарт-шароитларини яратиш ва шунингдек чет мамлакатлар фуқароларининг Ўзбекистонга бемалол ташриф буюришларини таъминлаш зарур. Мамлакатдан чиқиш учун виза олиш амалиёти фақат Ўзбекистондагина мавжуд.

4. Ўзбекистонни қўшни мамлакатлар ҳамда яқин ва узок чет эл давлатлари билан боғловчи автомобиль ва темир йўлларни қуриш ишларида фаол иштирок этиш.

5. Оммавий ахборот воситаларидан ҳар қандай цензурани олиб ташлаш, Интернетни блокировка  қилишни тўхтатиш.

6. Ҳукуматга мухолиф бўлган «Эрк», «Ўзбекистон Бирлик Ҳалк ҳаракати», «Озод деҳқонлар» сиёсий партияларни ҳамда «Бирдамлик» ҳалк ҳаракати ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларини рўйхатга олиш;

7. Коррупцияга қарши қоғозда эмас амалда, фуқаролик институтлари ва аҳолини кенг жалб этган ҳолда курашни кечиктирмасдан бошлаш.

8. Милиция ва Миллий хавфсизлик ходимлари, хокимият ва бошқа бошқарув тизимида ишловчи амалдорлар контингентини каматириш баробарига таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш учун етарлича бюджет маблағларини ажратиш.
9. Қишлок хўжалиги сохасида фермерларга ҳақиқий эркинликни таъминловчи ва тўймас амалдорлар зулмидан ҳимоя қила оладиган номига эмас амалий реформа ўтказиш,
10. Мамлакат бойликларини айниқса хом-ашёни (пахта, ипак, газ ва ҳоказо) кўплаб миқдорда сотиб юбориш сиёсатидан воз кечиш ва уларни қайта ишлашни йўлга қўйиш ҳамда улардан конкуренцияга чидамли матолар, пластмасса буюмлари ва бошқа товарларни ишлаб чиқариш.
11. Қишлоқ хўжалигида илмталаб, энергия ва сувни тежовчи технологияни ривожлантириш ва жорий этиш, кичик ва ўрта қишлоқ хўжалик техникаси воситаларини ишлаб чиқиш.
12. Ҳозирги замон электрон техникасини (компьютер, телефон, телевизор, кондиционерлар ва х.к.) ишлаб чиқарувчи заводлар қуриш учун  чет эл маблағларини жалб этиш.
13. Банк тизимини тубдан реформа қилиш, банк ишларига хокимият органларининг қонунсиз аралашларига бутунлай барҳам бериш.
                               
                                   24-июнь 2009 йил

Абдужалил Бойматов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти
Просмотров: 1148 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz