Воскресенье, 24-04-28, 15:56

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 19 » ШАГАЕВНИНГ КАБИРА ГУНОҲИ
09:45
ШАГАЕВНИНГ КАБИРА ГУНОҲИ
ШАГАЕВНИНГ КАБИРА ГУНОҲИ

20 июндан 21 июнга ўтар кечаси жаҳон бокс ишқибозлари Германиянинг 70 йиллик тарихида энг йирик бокс олишуви деб баҳоланган спорт муштлашувини - ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев билан украиналик боксчи Владимир Кличко ўртасидаги яккама-якка жангни телеэкранларда томоша қилишди. Германиянинг Гелзенкирхен шаҳрида шу олишув бўлиб ўтган стадионнинг ўзига 61 минг томошабин тўпланди. “Мана, мен!” деган зўрларни, жумладан сўнгги бор (2007 йил апрелида) жаҳон чемпиони, ғолибликни ҳеч қўлдан бермаган рус боксчиси Николай Валуевни ҳам енган боксчимиз бу гал таслим бўлди. Ушбу енгилиш Р.Чагаевнинг профессионал бокс соҳасидаги биринчи мағлубиятидир. Лекин Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) унинг В.Кличко билан учрашувига ижозат бермагани ва жанг WBA бўйича кечмагани сабабли Руслан чемпионлик камаридан ҳали маҳрум бўлгани йўқ.

Албатта, енгилиш муждаси ўзбекистонликлар учун хушхабар эмас. Лекин уларни ўз юртдошларининг мағлубияти эмас, балки йирик бокс жангидан бехабар қолганликлари ранжитди. Ахир биронта маҳаллий газета, радио ёки телевидение канали (ҳатто “Спорт” телеканали) жаҳоншумул мазкур мусобақа ҳақида ундан на аввал ва на кейин ҳеч қандай хабар бермади-да. Тўғри, айримлар бундан Россиянинг баъзи телеканаллари ахборотлари орқали воқиф бўлишди. Боз устига, мусобақани жонли эфирда олиб кўрсатишни ўз дастурига киритган Россиянинг ягона “Биринчи канали” ҳам сўнгги куни ниятидан воз кечди (бу, ишончли тележурналистга кўра, Ўзбекистон ҳукуматининг босими натижаси экан).

Ажабо, Ўзбекистоннинг Андижонида туғилиб ўсган, оғир вазн тоифаси бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони бўлароқ “Оқ Тайсон” лақабини олган, Каримов режими томонидан “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан сийланган, татар миллатига мансуб 31 ёшли Руслан Шамил ўғли Чагаев қандайин кабира гуноҳ қилдики, у режим учун энди “нул” фуқарога айланди? Қарангки, ҳали ҳам ўзининг Ўзбекистон учун “ифтихорман” деган сароб мулоҳазаси билан яшаётган Руслан мазкур мусобақа олдидан берган интервьюсида, “12.uz” порталининг хабар қилишича, жангни ютса, бу ютуғини ўз оиласи ва жонажон Ўзбекистонига бағишлашини айтибди.

Киборлар доирасидан чиққан гапларга қараганда, Руслан Ўзбекистон президентининг оиласига, хусусан унинг қизи Гулнора Каримовага иснод келтирган эмиш. Бунга боксчининг никоҳ билан тугамаган ва ўзидан 6 ёш катта бўлган Гулнора билан кечган ишқий саргузашти сабаб бўлган. Дарҳақиқат, икки йилча муқаддам одамлар ўртасида Руслан билан Гулноранинг тўйлари бўлиши ҳақида ҳам узунқулоқ гаплар юриб қолган эди.

Хуллас, Чегаев энди ўз юртига қайтолмайди. Оиласи билан муҳожиротда - Германиянинг Гамбург шаҳрида яшашга мажбур.

ШАМС

Тошкент, 22 июн.

“Эрк” веб-сайти учун махсус

Просмотров: 1080 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz