Воскресенье, 24-04-28, 18:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 24 » EU тоталитар тузум ислоҳ бўлишига умид қилмоқда
00:59
EU тоталитар тузум ислоҳ бўлишига умид қилмоқда

EU тоталитар тузум ислоҳ бўлишига умид қилмоқда

Фазлиддин

2009 йилнинг 13 май куни Швеция пойтахти Стогхолм шаҳрида мухожиротдаги ўзбек мухолифати ҳамда жамоатчилик вакиллари Андижон фожиаси 4 йиллиги муносабати билан намоишга чиқиб, Ўзбекистонда 20 йилдан буён Ислом Каримов раҳбарлигида ҳукм сураётган мустабид режимга қарши кескин чоралар кўришлик талаби билан Оврупа Иттифоқига мурожаат этишган эди.

Орадан кўп вақт ўтмасдан мазкур мурожаатномага Оврупа Комиссиясининг Халқаро муносабатлар ва инсон ҳуқуқлари дирекциясидан жавоб хати олинди.

Мазкур мактубда айтилишича, Оврупа Иттифоқи Кенгаши ўзининг 2008 йил 13 октябрдаги хулосасида Ўзбекистонда 2008 йил давомида инсон ҳуқуқлари ҳимояси борасида қонун устуворлиги тамойилларига риоя қилинишида муайян ижобий ўзгаришлар содир бўлганини олқишлаган. Хусусан, ўтган давр давомида Ўзбекистондаги бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари, шу жумладан Мутабар Тожибоева қамоқдан озод этилган.

“Кенгаш Ўзбекистонда ҳуқуқий ва қонунчилик соҳасида амалга оширилаётган бир қатор ислоҳотларни, хусусан мамлакатда ўлим жазосини бекор бўлганини, болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши конвенциялар ратификация қилинганлиги қутлайди. Ҳисоботида таъқидланишича, Ўзбекистон қамоқхоналарига Халқаро Қизил Хоч вакиллари ташриф буюриши қайта тиклангалигидан Кенгаш қаноат хосил қилган ҳамда бу каби ҳамкорликлар давом этишига умид боғлайди”,- дейилади мактубда.

Шунга қарамасдан, Оврупа Иттифоқи Кенгаши Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги айрим ҳолатлар юзасидан жиддий ҳавотирлар билдириб, Ўзбекистон хукуматини ўзининг халқаро мажбуриятларига тулиқ риоя этиб, уларни таъминлашини талаб қилмоқда.

Шу билан бирга Кенгаш ўзбек тарафини барча сиёсий махбусларни озод этишни, Хьюман Райтс Вотч халқаро ташкилотини янгитдан аккредитация қилиб, ушбу ташкилотни фаолиятига тўсқинлик қилмасликни, БМТ билан самарали ва тўлиқ ҳамкорликни йўлга қўйишни ҳамда унинг қийноқлар бўйича Махсус маърузачисини ҳисоботларига эътибор қаратишликни, Ўзбекистонда нодавлат ташкилотларни рўйхатдан ўтказишга ва уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилишга чек қўйишни даъват этишни давом этмоқда.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги барча масалаларни ҳар йили бўлиб ўтадиган ОИ-Ўзбекистон диалогида Кенгаш қайта ва қайта қўтариб чиқишни давом этиб, бу борадаги масалаларда рўй берган ҳар қандай ўзгаришларни диққат билан кузатиб боради, - дейлади Оврупа Иттифоқи Комиссиясидан келган мактубда.

Гарчи Оврупа Иттифоқи Ўзбекистондаги ноҳақликларга бефарқ бўлмасада, ўзбек ҳалқини дардини ўзбекларни ўзидек дунёда ҳеч ким хис қила олмайди. Оврупа Иттифоқи Ўзбекистондаги режим томонидан 2008 йилда ҳуқуқ ҳимоячиларни озод этилишини ижобий ўзгариш деб баҳолаши ва шу билан Каримовнинг тоталитар тузуми ўзини-ўзи ислоҳ қилишни бошлаган деб баҳоланиши ҳолатини биз хато деб ҳисоблаймиз. Чунки 2008 йил Мутабар Тожибоева халқаро жамоатчилик, ҳукуқ ҳимоячилари ва бир қатор ташкилотлар талаби босими остида ўзбек режими томонидан озодликка чиқарилган. Шу кунгача Каримов режимига хавфли деб топилган, ёзувчи ва шоирлар, сиёсатчи ва ҳукуқ ҳимоячилар, кўплаб диндорлар узоқ йиллар мобайнида қамоқда сақланиб келмоқда.

Ўзбекистонда ўлим жазоси расман беркор қилинганлигига қарамасдан Каримовнинг тоталитар тузими ханузгача қамоқхоналарда сиёсий махбусларни, шу жумладан диндорларни қийноқлар остида ўлдиришни давом этиб, уларга хавфли инфекцион касалликлар атайин юқтирилиши одатий ҳолга айланиб қолганлиги барчамизга сир эмас. Агарда Ўзбекистоннинг амалдаги ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни чуқур таҳлил қиладиган бўлсак, у ерда барча қонунлар фуқароларни ҳақ – ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўрнига, аксинча мавжуд мустабид режимни халқдан муҳофаза қилишга қаратилган.

Андижон фожиаси содир бўлганига 4 йилдан ошди, лекин бу давр мобайнида Ўзбекистонда 20 йилдан буён ҳукм сураётган ғайриконститутцион тузумни ўз-ўзини ислоҳ қилишига ва бунга қайдайдир умид боғлаш ўз-ўзини алдаш ва реалликдан узоқлашиш демакдир.

Ўтган давр давомида Оврупа ўзбекларни ҳимоя қилиш борасида, ўзининг минтақадаги геосиёсий манфаатларига зиён қилиб қўйди. 2008-2009 йиларнинг қахратон қиши оврупаликларга демократия ва умуминсоний қадриятлардан энергетикага бўлган эҳтиёж устун эканлигини кўрсатди.

Энди эса, Оврупа ўзбек диктаторига “ғазаб нигоҳи”ни эмас ҳамкорлик қўлини узатган. Бу каби демократияни ортга чекиниши қанчалик ўзини оқлаганлигини расмий Тошкентнинг ҳатти-ҳаракатларидан кузатиш мумкин. Қари айёр Каримов бу ерда ҳам оврупаликларни доғда қолдирди.

Чунки Ўзбекистон тарафи шу йили Прагада бўлиб ўтган энергетик саммитда “Набукко” газ қувури лойиҳаси доирасидаги ўз зиммасига олган мажбуриятлардан бош тортган. Мазкур газ қувури лойиҳаси Россияга альтернатив айланма энергетик лойиҳа бўлиб, у бўйича қурилиш ишлари 2010 йилда бошланиб, 2013 йилга тугатилиши режалаштирилган эди. Айрим маълумотларга кўра, газ лойиҳаси 7,9-10 млрд. еврога баҳоланиб, унинг қуввати йилига 8 млрд. кубометрни ташкил этади.

Шундай экан, мухожиротдаги ўзбек мухолифатининг айрим вакиллари “қўлимиздан келгани шу экан” ёки “ёшларга йўл бериб, жой бўшатдик” деган баҳоналар билан четга ўтиб, диктатура олдида икки қўлни кўтарган ҳолда Оврупа каби таслим бўлиш ўрнига, ўзбек халқи манфаати йўлида ўтмишда бўлиб ўтган адоват ва келишмовчиликларни унитиб, бирлашсалар ўзбек мухолифати янада кучайиши аниқдир. Бу ўз навбатида диктатурага қарши курашишда танланган ягона ва тўғри йўл бўлиб, пировард натижада бирлашган ўзбек мухолифати демократия океанига қўшилган дарёлар каби, нафақат Ўзбекистонда балким халқаро сиёсий аренада ҳам қудратли кучга эга бўлиши муқаррар.

Фазлиддин
2009 йил июль.

www.ponauz.com

Просмотров: 1167 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz