Воскресенье, 24-04-28, 19:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 24 » Зулмга мухолиф бўлганим учун хурсандман
01:09
Зулмга мухолиф бўлганим учун хурсандман

Зулмга мухолиф бўлганим учун хурсандман

“Янги Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига 10 савол билан мурожаат қилди.

Бизнинг суҳбатдошимиз - Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Алишер Юсуфжон ўғли.

Қисқача ўзим ҳақимда: Мен Алишер Юсуфжон ўғли 1982 йилда Бухоро вилояти Қоракўл туманида Каримов зиндонида туҳматлар билан ҳибсга олиниб Гитлер Буханвалдидан баттарроқ бўлган Жаслиқ турмасида сақланаётган шоир Юсуф Жумаев оиласида туғилганман. Ўрта мактабни 1996 йилда тугатганман. 1997-2007 йилларда Бухоро Давлат Университетининг икита - Таббииёт ҳамда Иқтисидиёт йўналишларида тугатганман.

Юсуф Расул: -Ўзбекистондагини мухолифат тарихи ҳақида нималарни биласиз? Бурунги замонларда ҳам бизда мухолифат бўлганми?

Алишер Юсуфжон ўғли: -Инсоният яралганки инсонлар орасида мухолиф фикрлар ҳар доим бўлган. Биз халқимиз тарихига қарайдиган бўлсак ҳамма замонларда Хонларга, Амирларга мухолиф ҳаракатлар бўлган. Қўзғолонлар қилинган. Айрим шоҳлар ўғиллари оталарига қарши исён кўтарган. Шохларга мухолиф бўлган Бобораҳим Машраб, Махтумқули сингари шоирларимиз яшаб ўтган.

Ҳатто қонхўр Чор Россияси ҳукмронлик даврларида ҳам Ватан ва Халқ озодлиги йўлида жонини тиккан баҳодирлардан ташкил топган гуруҳлар бўлган. Буларга Дукчи Эшон, Номоз Баҳодир, Мадаминбек, Шермуҳаммадбек бошчилигидаги гуруҳларни мисол қилиб айтишимиз мумкин. Мадаминбек Чор Россияси давридаги ўзбек мухолиф кучлари ичида энг етуги бўлган ва ўз атрофига бошқа қўрбошиларни ҳам бирлаштириб Фарғона водийсининг асосий қисмини жуда қисқа муддатда бўлса ҳам ўз назоратига ўтказган.

Биз ўзбек мухолифати тўғрисида тўхталганимизда ҳеч қачон Маҳмудхўжа Беҳбудийни унутмаслигимиз керак. Беҳбудий Ҳазратлари ўз шогирдлари билан руслар зулмига қарши катта мафкуравий кураш олиб борган. Ўз муҳаррирлигида Самарқанд шаҳрида “Ойна” газетасини нашр қилган. Ленин билан Туркистон мухторияти ҳақида кескин баҳслар, музокаралар олиб борган.

Айнан Ватанимиз Ўзбекистон деб ном олганидан кейинги мухолифатнинг тарихига назарда тутадиган бўлсак, мухолиф фикрлилар Ўзбекистонда жуда кўп бўлган, аммо уларда бирлашиб, очиқ бир ташкилот тузиш имконияти бўлмаган. Мухолиф фикрлиларни қамашган, отишган. Бунга мисол қилиб 37- йиллардаги Сталин қатоғонига учраган Абдулла Қодирий, Чўлпон, Усмон Носир, Фитрат сингари ёзувчи ва шоирларни айтишимиз мумкин. 80 йиллар мухолифат тарихига келадиган бўлсак, мен буни Буюк хофиз, шоир, қисқа қилиб айтадиган бўлсак ўзбекнинг даҳоси Дадахон Ҳасаннинг номи билан чамбарчас боғлайман. 1989 йил 11 ноябр куни Дадахон Ҳасан ташаббуси билан униг уйида “Бирлик” Ҳаракати тузилган. Албатта, Мухолифатнинг куч ўлароқ майдонга чиқишига Михаил Гарбачёв олиб борган ошкоролик сиёсати ҳам катта ҳисса қўшган.


Ю.Р.: -Ўзбек мухолифатининг пайдо бўлиши ва шаклланиш жараёнини 1989 йилда “Бирлик” ҳаракати ташкил топиши билан боғлайдилар. Сизнингча, Ўзбекистонда мухолифат ва мухолифатдаги сиёсий ҳаракатларнинг пайдо бўлиши сабаблари нималар билан боғлиқ эди?

А.Ю.: Ўзбек мухолифатининг пайдо бўлиши ҳақида биринчи саволда тўхталиб ўтдик, бу ўзбек халқининг келиб чиқиши билан чамбарчас боғлиқ. Парчаланган Ватанимизнинг Ўзбекистон деб ном олган парчасида у шу номни олгандан буён мухолифат ва мухолифатдаги сиёсий ҳаракатларнинг пайдо бўлиши сабаблари ҳақида тўхталадиган бўлсак, асосан Ватаниниг босқинчилар томонидан топталишига , халқнинг эзилишига тоқат қила олмайдиган мардларнинг майдонга отилиб чиқишлари асосий сабаб бўлган. 1980 йиллар охиридаги мухолифат ва сиёсий ҳаракатларининг пайдо бўлиши, юқоридаги сабаблар билан бир қаторда Михаил Гарбачёв ошкоролик сиёсати билан боғлиқ.


Ю.Р.: - 90 -йиллар бошида пайдо бўлган ўзбек мухолифати мамлакат ва халқ учун асосан қандай кўзга кўринарли, тарих учун эслаш мумкин бўлган ишларни амалга оширди?

А.Ю.: -Ўзбек мухолифати 80 йиллар охиридаги ошкоролик даврида анча кучайган. ўзбек тилининг ўзбекистонда давлат тили бўлишидек маваффақиятга эришганлар. Маьлум куч ўлароқ ҳақиқий мухолифат сифатида Ҳукуматни мухолифат билан музокара қилишга мажбур қилган бўлсалар ҳам 90 йилларда Каримовнинг якка ҳокимликка асосланган сиёсати бошланган даврда ўзбек мухолифати ҳеч қандай ютуққа эриша олмаган деб ҳисоблайман.

Уларнинг асосий ютуқлари эса аъзолари жуда кам ва заиф бўлсада мухолиф куч сифатида ҳозиргача сақланиб келаётганларидир.


Ю.Р.: -Сизнингча ўзбек мухолифатининг ўша пайтда йўл қўйган энг катта хато ва камчиликлари нималардан иборат эди - мухолифат нималарга эришди-ю, нималарни бой берди?

А.Ю.: -Энг катта хато мухолифат раҳбарлари орасидаги келишмовчилик сабаб мухолифатнинг бўлингани ва Каримовнинг сиёсатига алданганларидир. Мухолифат ўша даврда қўлга киритиши мумкин бўлган ҳукуматни қўлдан чиқариб юборган. Фақат ўша вақтда, Беҳбудий, Фитрат, Қодирий, Дукчи эшонга ўхшаган буюкларимиз орзу қилган озодликни қўлга киритишлари мумкин эди, минг афсуски улар буни эплай олмади. Ўз қўллари билан ҳукуматни топширдилар ва халқнинг ҳам ўзларининг ҳам бошларига тугамас, битмас, охири йўқ бало орттирдилар.


Ю.Р.: -Каримов ҳукуматининг мухолифатга қарши аёвсиз кураши сизнингча нималарга асосланган эди ва бу ҳаракатлар қанчалик ўзини оқлайди?

А.Ю.: -Каримовнинг ўзбек мухолифатига қарши кураши зўровонликка асосланган ва ҳеч қачон ўзини оқламайди.

Ю.Р.: -Ўзбек мухолифатининг хорижда туриб амалга оширган ишлари ўзини оқлайдими? Хориждаги фаоллашув мамлакат ички ҳаётига оз бўлсада ўз таъсирини ўтказа олдими?

А.Ю.: -Хориждаги мухолифатнинг Ўзбекистон ичига таъсир ўтказиши жуда қийин масала, лекин нима бўлганда ҳам, зотан Ўзбекистонда бирор иш қилиш йўллари ёпилган экан, хорижда ҳам қараб турмаслик керак. Ўзларини ўйлаб тирикчилик ғамида юраверсалар, ҳеч қачон ўзларини оқлай олмайдилар.

Ю.Р.: -Бугун мухолифатнинг бир қаноти диндорлар билан ўз фаолиятини кучайтиришга урунмоқда. Дунёвий мухолифатнинг исломлашиши мамлакат ва халқимиз келажагига қандай таъсир этиши мумкин?

А.Ю.: -Дунёвий мухолифат ўзининг дунёвий қонунлар асосида тузилган низомидан воз кечмаган ҳолда диндорларни ўз сафларига қабул қилаётган бўлса бу мухолифат дунёвий мухолифат бўлиб қолаверади.


Ю.Р.: -Халқимиз қарийб 18 йилдирки деярли мухолифат фаолиятидан бехабар ҳолда яшамоқда. Мамлакат ичида янги мухолифат пайдо бўлишига қандайдир сабаблар, белгилар ёки асослар бор деб ўйлайсизми? Агар янги мухолифат пайдо бўлса, у 90 йиллардаги мухолифатнинг қайси хато ва камчиликларини такрорламаслигини истардингиз?

А.Ю.: -Мен Ўзбекистон ичидан чиққанимга 2 йил бўлаяпди. Халқимиз мухолифат фаолияти ҳақида камдан-кам эшитади. Лекин мухолифат бир иш қилса, халқ албатта эшитади. Ўша вақтдаги шароитдан келиб чиқиб айтсам, Ўзбекистон ичида мухолифат пайдо бўлиши фақат мўъжиза рўй бергандагина мумкин. Ҳеч қачон ҳеч бир кичкина хатони ҳам такрорламасликка ҳаракат қилиш, энг муҳими бўлинмаслик керак . Нимага эришилса биргаликда эришиш мумкин.


Ю.Р.: -Сизнингча, ўзбек мухолифатининг бугун амалга ошириши зарур бўлган муҳим ишлари нималардан иборат бўлиши керак?

А.Ю.: -Энг аввало бир сафда шахсий ғараз, ишқий мажоролардан ва манфаатлардан воз кечиб бирлашишлари ва ягона лидерга эга бўлишлари керак. Хориждаги минг-икки минг мухолифатчини бир амаллаб бирлаштиролмаган одам, Ўзбекистонга бориб президент бўлиб 30 миллионга яқин халқни бошқараман дейиши кулгили албатта. Энг аввало, савод даражаси баланд, имкониятли, сиёсий йўли тўғри бир шахсни ўзларига лидер қилиб сайлашлари керак. Менимча мухолифатга бу аҳволда на Америка, на Европа, на бошқаси, умуман ҳеч ким ёрдам бермайди.

Ю.Р.: -Сиз ўз ҳаётингизни кўп қисмини мухолифатга бағишлаганингиздан мамнунмисиз ёки афсусдамисиз?

А.Ю.: -Мен мухолифатчи оиласида туғилганман, умримни мухолифат сафларида ўтказяпман . Зулмга мухолиф бўлганим учун хурсандман.

Суҳбатдош: Юсуф Расул.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1379 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz