Суббота, 24-04-27, 18:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 24 » ВВС хабари
01:21
ВВС хабари
Крейг Маррей парламентни ахлоқсизликдан тозаламоқчи
Крейг Маррей
Крейг Маррей иккинчи бор парламентга сайланишга уринмоқда


Буюк Британия парламенти аъзоларининг сарф-харажатлари ошкор этилиши ортидан парламентда бўшаб қолган ўрин учун бугун Норвич шаҳрида илк сайлов бўлиб ўтмоқда.

Норвич шаҳрининг парламентдаги вакили, ҳукуматдаги Лейбористлар партиясининг нуфузли аъзоси Иан Гибсон ўз қизи ва куёви яшаётган иккинчи уйи учун халқ пулини сарфлаганликда айбланиши ортидан, яқинда лавозимидан четлатилган.

Унинг парламентдаги ўрнини эгаллашга уринаётган номзодлардан бири - Британиянинг Ўзбекиcтондаги мубоҳасали собиқ элчиси Крейг Маррей.

Ўзбекистондаги абгор инсон ҳуқуқлари вазияти ва қийноқлар, ҳамда Вашингтон ва Лондоннинг "Террорга қарши уруш" кампанияси йўлида бу қийноқларга кўз юмишини қоралаган Маррей сиёсатдан четлатилганига қарамай, мана иккинчи марта парламентга сайланишга уринмоқда.

Унинг шиори - "Тўғрисўз сиёсатчини парламентга сайланг!"

2005 йил парламент сайловларида Крейг Маррей Британия шимолидаги Блакбэрн шаҳрида ўша даврда британ ташқи ишлари лавозимида бўлган Жак Строга қарши номзодини илгари сурганди.

Бироқ унинг Ироқдаги урушни якунлаш ва қийноқлар қўлланишига қарши тарғиботи сайловчилар орасида кўп қизиқиш уйғотмаган ва у парламентга сайланиш ниятига ета олмаганди.

Уй тўла тарғиботчи

Норвич шаҳри Буюк Британия шимолидаги Шарқий Англия вилоятининг маъмурий маркази бўлиб, тарихда бир вақтлар Лондондан сўнг иккинчи энг йирик ва муҳим шаҳар саналган.

Норвич
Норвичнинг парламентдаги ўрни учун кураш асосан уч партия ўртасидаги пойга деб кўрилади
Унинг аҳолиси 120 мингдан ортиқ бўлиб, жаноб Маррей эгаллашга уринаётган Норвич шимолий сайлов участкасида 80 мингдан ортиқ сайловчи қайд қилинган.

Лондондан поездда икки соат юриб, ёмғир қуйиб турган Норвичга етиб келдим.

Бекатдан кўчага чиқар эканман, дарҳол сайловдан дарак берувчи ишораларни қидира бошлайман. Ҳеч бўлмаса, деворларга тарғибот плакатлари осилгандир?

Йўқ, маълум бўлишича деворларга ҳар қандай эълонлар осилиши маън этилган, номзодлар фақат уйма-уй юриб одамлардан ўз уйлари деразаларига тарғибот плакатларини осишни илтимос қилишлари мумкин.

Такси ҳайдовчисига Крейг Маррей ижарага олган уйнинг адресини бераман. Шаҳар бўйлаб таксида сафар қилар эканман, сайловга икки кун қолганига қарамай, сайловдан бирон нишон йўқ.

Такси тўсатдан йўлдан ўнгга бурилиб, дарахтлар зич ўсган кичкина йўлакка кириб боради. У қиролича Виктория даври меъморчилик услубида қурилган ҳашаматли уй олдида тўхтар экан, тўғри манзилга келдимми-йўқми деб ҳайрон бўлдим.

Ҳайдовчи билан хайрлашиб, бу "сарой"нинг ёнидаги эшигидан ичкарига кирдим. Уч қаватли уйнинг ёнига туташтириб қурилган каттагина ойналик айвонда тилла балиқлар сузиб юрган ҳовуз, унинг атрофида тропик дарахтлар ўсиб ётибди.

Дарахтлар ва гуллар остида антиквар устар ва курсилар, устар устида қават-қават тарғибот плакатлари, бўш пиво шишалари, жаноб Маррей қаламига мансуб китоблар... Бурчакда Британ мустамлакачилиги давридан қолган ҳабаш боланинг ҳайкали кулибгина курсида ўтирибди.

Ичкарироқ кириб, "Ким бор?" деб чақираман.

Айвон
Маррей ўз сайлов кампанияси учун танлаган уй осори-атиқаларга тўла
Кўп ўтмай Крейг Маррейнинг ўзбекистонлик рафиқаси Нодира зинадан тушиб келиб, мени қарши олади. Қуюқ ўзбекча салом-аликдан кейин у мени узун даҳлиз орқали ошхонага бошлайди. У ерда уйқусираган бир ёш йигит ва қиз нонушта қилишмоқда.

"Бу Крейгнинг ўғли, у ҳам бизга сайлов тарғибот варақаларини тарқатишда ўзининг калифорниялик қиз дўсти билан ёрдам бераяпти," - дейди Нодира.

"Елкангизга нима тақиб олгансиз," - деб сўрайман Нодирадан кичкина асбобчага ишора қилиб.

"Ҳозиргина боламни ухлатиб чиқдим, йиғлаб қолса мана шу асбоб орқали эшитаман."

Бу иморатда бир хонада бола йиғласа, бошқасида эшитиш осон бўлмаса керак. У шунчалик йирикки, хоналарнинг сон-саноғи йўқдек. Боққа чиқар эканмиз, ям-яшил дарахт ва гуллар орасидаги олма дарахти устига қурилган тахта кулбачага кўзим тушади.

Унинг остида эса пластик чодир. Нодира кулади. "Кулбачада ҳам, чодирда ҳам бутун дунёдан келган тарғиботчиларимиз ухлашади. Улар Австралия, Швейцария, Франция, Колумбиялардан келишган, ҳаммаси Крейгнинг сиёсатини унинг интернетдаги саҳифаси орқали кузатиб боришар экан. Ўнта ётоқхона ҳам етмай қолди"

"Сарой" бўйлаб бурчаклардаги осори-атиқаларни айланиб ўтиб сафаримни давом эттирар эканман, бир хонадаги 150 ёшли пианино ёнида учта тўшак, яна бошқа хонада сочилиб ётган тарғиботчилар матраслари деворга осилган баҳайбат оилавий суратлар қизиқ контраст бўлиб намоён бўлади.

"Варақа тарқатишга ёрдам беролмайман, фарзандимга қарашим керак, лекин тарғиботга келган кўнгиллилар учун ҳар куни овқат пишириш билан машғулман. Баъзи кунлари йигирма бешталаб одамга ош пишираяпман. Ўзим ҳам билмагандим бундай талант менда борлигини," - деб ҳазил қилади Нодира.

Нодира ва тарғиботчилар
Нодира дунёнинг турли бурчакларидан тарғибот учун келган кўнгиллиларга овқат пишириш билан овора
Нодиранинг яна бошқа бир таланти кўп британияликларга таниш. У Ўзбекистонда тунги клубда раққоса бўлиб ишлаган вақтида британ элчиси билан қандай учрашгани, Ўзбекистондаги абгор болалигию, аёллар ҳуқуқларининг топталиши ҳақидаги "Британ элчисининг раққосаси" театр пъесаси билан кўпларга яхши танилган.

Аҳлоқсизликка қарши кураш

Крейг Маррейни топиш илинжида мен ҳам, Нодира ҳам бир неча бор унга қўнғироқ қиламиз. Жаноб Маррей бир радиостанциядан иккинчи радиостанцияга сафар қилиб, тарғибот интервьюлари билан овора.

Тарғиботчилар билан ошхонадаги катта устар атрофида ўтириб ўзбекча димламани ер эканман, Крейг Маррейни кутиш анча ёқимли тажрибага айлангандек.

Ниҳоят жаноб Маррей кириб келиб, дарҳол чойнакка сув тўлдиради. "Парламентга номзодман-у, чойимни ўзим дамлайман," - дея ҳазил қилади у.

Мен эса унинг вақти тиғизлигини сезиб, дарров суҳбатни бошлайман. Нимага парламентга сайланмоқчи бўлаяпсиз?

"Яқинда британияда биз парламент аъзоларининг сарф-харажатлари борасида чиққан можарога гувоҳ бўлдик. Унда депутатлар рухсат берилганидан кўпроқ миқдорда халқ пулини сарфлаётгани ошкор бўлди. Менимча, бу одамларнинг кўзини очди, улар тушуниб етишдики, барча сиёсий партиялар ва парламент аъзолари бу ҳолатдан хабардор бўлишган ва биргаликда шундай амал қилишган. Оддий одамлар англаб етдики, кўп депутатлар халққа вакиллик қилиш учун сиёсатга кирмаган, балки каръера қуриш, ё имконқадар чўнтагини қаппайтириш мақсади билан сиёсатга кирган. Ўз халқингга хизмат қилиш нияти билан сиёсатга аралашиш каби тушунча буткул унутилган. Мен одамларга ана шундай ҳолатга қарши овоз бериш имконини бермоқчиман."

Айвон
"Тўғрисўз сиёсатчини парламентга сайланг" дейилади тарғибот плакатида
Бу узун жавобни жаноб Маррей кун бўйи бир неча бор қайтарган бўлса керак, ҳар қалай унинг парламентга сайланиш йўлидаги бу сафарги қуроли "парламентдаги ахлоқсизликка якун ясаш".

Лекин, Крейг, сиз ахлоқсизликка қарши курашиш учун тўғри номзодмисиз? Ҳар қалай ўзингизга қарши ўтмишда бир неча бор ахлоқсизлик айбловлари янграган (Крейг Маррей элчилиги даврида секс эвазига виза бериш, ичкиликбозлик ва элчихона автомобилидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишда айбланганди). Унинг устига сиз ҳозир нималар билан машғулсиз, тадбиркорлик қилар экансиз, сиздан бу ҳақида очиқ гапиришни сўраб қолишса, шаффоф бўла оласизми?

"Мени парламентга сайлашадими, йўқми, нималар билан машғул эканим борасида ҳар доим шаффоф бўлишга тайёрман. Ҳаётимда ҳеч қандай сир йўқ. Мен мутлақо очиқ тарзда олиб борилувчи бир қатор бизнес лойиҳаларига қўшилганман. Бу ширкатларнинг ҳеч сирли томони йўқ. Мени Британияда Ироқ уруши ва қийноқлар қўлланишига қарши дипломатик каръерасидан воз кечган, таъбир жоиз бўлса, шарафли шахс деб билишади. Тўғри, ҳукумат турли айбловлар билан шаънимга доғ туширишга уринди. Бироқ, уларга биров ишонди ё ҳозир ишонади деб ўйламайман. Ҳатто терговлар ҳам айбловлар асоссиз эканини исботлади," - дейди Крейг Маррей.

Аммо, парламентга сайланишга уринишдан асл мақсадингиз нима ўзи? Барча оммавий фикр сўровлари сизнинг ғолиб чиқишингизга шубҳа қилади. Яна ўз обрўингизни кўтариш учун ҳаракат қилаяпсизми, ёки ҳукуматнинг жиғига тегмоқчи бўлаяпсизми?

"Агар имкон топилса, ҳукуматнинг жиғига тегиб туриш - ҳар доим ҳам ажойиб фикр. Мен сайловда қатнашиб, бирон шов-шувга интилмаяпман. Менинг мақсадим - оддий бир одам сиёсий партияларга қарши чиқа олиши мумкинлигини намоён қилиш. Одамлар кимдир мафкураси ва қарашлари учун эмас, балки пул топиш учун парламентга сайланади деб ўйлашади. Бундай бўлиши шарт эмас. Мен каби нопрофессионал сиёсатчи, мустақил одамга ҳам овоз бериш мумкин! Мен бу орқали молиявий манфаат кўрмайман, аслида тарғиботим учун ўз чўнтагимдан тўлаяпман" - дейди у.

Кимга нима

Саймон
Крейг Маррейга ёрдам бериш учун атайлаб Франциядан келган Саймон тунни чодирда ўтказади
Крейг Маррей билан хайрлашиб, у кўтариб чиқаётган "парламентдаги ахлоқсизлик" ва "ҳаддидан ошган депутатлар" масаласи Норвич халқи учун нақадар муҳим экани, ўзи ҳеч муҳимми, ва улар Крейг Маррей кимлигини ҳеч билишлари ё йўқлигини билиш учун Норвич марказига микрофонимни кўтариб чиқдим.

Норвичликлар анча очиқ халқ кўринди - микрофонимдан деярли ҳеч ким қочмади. Аммо, мен суҳбатлашган аёл ва эркаклардан деярли ҳеч бири Крейг Маррей ҳақида эшитишмаган экан. Фақат қимматбаҳо костюм-шим кийган бир йигит у ҳақида варақани кўргани, лекин синчиклаб ўқимаганини айтди.

Бироқ, депутатлар сарф-харажатлари ва парламентдаги ахлоқсизлик мавзуси норвичликлар учун муҳим экан, лекин уларнинг овоз беришидаги энг асосий омил эмас. Бир суҳбатдош унга Норвичда магистрал йўллар аҳволи муҳимроқ эканини айтса, иккинчиси таълим тизимидан шикоят қилади.

Яна бири эса парламентдаги вакилининг қанча пул сарфлаётгани эмас, балки ўз сайловчилари ҳақида қанчалар қайғуриши унинг учун муҳимроқ эканини айтади ва яқинда лавозимидан четлатилган депутат Иан Гибсон нақадар яхши инсон бўлганидан гапиради.

Оммавий фикр сўровларига кўра, Норвичдаги сайлов ҳукуматдаги уч партия - лейбористлар, консерватор ва либерал-демократлар ўртасидаги пойгадир, Крейг Маррей каби мустақил номзодлар эса ҳатто сайловолди телевизион дебатларга чақирилмаган.

Крейг Маррей норвичликлар учун муҳим кўринган масалани ўзига шиор қилиб олган бўлиши мумкин, аммо у бу шиор билан парламентдан ўрин олиши эҳтимоли камдек
Просмотров: 1296 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz