Ирланд ҳайъати ўзбек маҳбуслар билан кўришади
|
|
Гуантанамода тўрт ўзбекистонлик маҳбус борлиги айтилган |
Ирландия Адлия вазирлиги мулозимлари дохил ҳукумат ҳайъати икки ўзбек маҳбусига бошпана бериш эҳтимолини мубоҳаса қилиш учун
Гуантанамога йўл олмоқда.
Ирландия матбуотининг ёзишича, ўзбекистонлик Ойбек Жабборов ва номи келтирилмаган яна бир маҳбус билан суҳбат ўтказади.
Аввалроқ Ойбек Жабборовнинг ҳимоячиси Ирландия ҳукумати унинг тақдири юзасидан музокаралар олиб бораётганини маълум қилган
эди.
Irish Times га кўра, Ойбек Жабборов 2001 йилда қўлга олинган пайт кекса онаси билан Афғонистон шимолида қочқин сифатида яшаётган
бўлган.
Рўзнома унинг Толибон ва Шимолий Иттифоқ ўртасидаги жангларда иштирок этмаганини ёзади.
У кейинроқ Гуантанамога кўчирилган.
Ирландия ҳукумати зиддиятли ҳибсхонани ёпишда Обама маъмуриятига кўмак беришга тайёрлигини изҳор қилган.
Халқаро Амнистия ирланд мулозимларининг ўзбек маҳбусларнинг тақдири борасида аниқ қадамлар қўйишни бошлаганини олқишлаган.
Ташкилот Ирландия ҳукуматини Ойбек Жабборовга бошпана беришга чақириб келган.
Амнистияга
кўра, Гуантанамодаги ўзбек тутқунлари ватанларига қайтарилгани тақдирда
қийноқлар ва ҳатто ўлим билан рўбарў келишлари мумкин.
Ҳимоячи Майкл Моуннинг Би-би-сига билдиришича, Ойбек Жабборов Гуантанамодаги тўрт ўзбек маҳбусидан биридир.
Аввалроқ Албания Гуантанамодаги бир ўзбек тутқунига бошпана берган эди
|