Воскресенье, 24-04-28, 13:06

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 25 » Фарғона.ру хабари
13:47
Фарғона.ру хабари

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти адолатли бўлишга чақирияпти

22.07.2009 Фарғона.Ру

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти мамлакат расмийлари томонидан ҳуқуқ ҳимоячилари таъқиб этилаётгани ҳолатларига эътибор беришга чақирувчи навбатдаги баёнотини ёйинлади.

Бу жамият тузилганидан бери (1992 йил 2 февраль) Ўзбекистон расмийлари томонидан мунтазам таъқиб этилмоқда, дейилади баёнотда. Жамият Ўзбекистон Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтиш учун олти марта ариза берган, аммо шунга қарамай рўйхатдан ўтмаган. Ўн етти йил давомида жамиятнинг 28 нафар аъзоси сохталаштирилган айбловлар бўйича судланди, 17 киши мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Айни пайтда жамиятнинг 9 нафар аъзоси озодликдан маҳрум этилган.

Жамиятнинг аъзолари Норбой Холжигитов, Аъзам Фармонов, Алишер Кароматовлар адолатга хилоф тарзда узоқ муддатларга қамалдилар ва уларга нисбатан қийноқлар қўлланмоқда. Шунингдек, шоир ва ҳуқуқ ҳимоячи Юсуф Жума (“Саҳрои шерлар” ҳуқуқ ҳимоя жамияти) ва ҳуқуқ ҳимоячи Аъзам Турғунов (“Мазлум” ҳуқуқ ҳимоя жамияти) ҳам қийноққа солинмоқда.

Жамиятнинг қамалмаган ёки мамлакатни тарк этмаган аъзолари МХХ ва милиция ходимлари томонидан кузатув ва назорат остига олинганлар (Баҳодир Намозов, Гулшан Қораева, Маъмир Азимов, Нодир Ахатов, Нурали Кўлобов). Уларни милиция участкаларига, прокуратурага, маҳалла қўмитасига сўроққа чақириб уй қамоғида сақламоқдалар ва чет эл делегациялари, дипломатлар билан учрашишга ҳамда пикетларда иштирок этишга ижозат бермаяптилар.

Баёнотда озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячиларининг рўйхати келтирилган.

Норбой Холжигитов, 1950 йилда туғилган, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, 2005 йил 4 июндан бери турмада.

Ҳабибулло Оқпўлатов, 1950 й.т. 2005 йил 4 июнь куни ҳибсга олинган, 6 йилга қамалган

Саттор Ирзоев, 2005 йил 4 июнь куни ҳибсга олинган, 6 йилга қамалган

Аъзам Фармонов, 1978 й.т. 2006 йилда 9 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Алишер Кароматов, 1968 й.т. 2006 йилда 9 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Насим Исоқов, 1966 й.т. 2005 йил 20 декабрь куни 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Жамшид Каримов, мустақил журналист, Ислом Каримовнинг жияни, 2006 йилдан бери жиннихонада сақланмоқда.

Зафар Раҳимов, 2007 йил октябрида 6 йилга қамалган.

Йўлдош Расулов, 2007 йил апрель ойида ҳибсга олинган, 10 йилга қамалган.

Юсуф Жумаев, 1951 й.т. халқ шоири, “Саҳрои шерлар” жамиятидан. 2008 йил апрель ойида 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Машраб Жумаев, “Саҳрои шерлар” жамиятидан, шоир Юсуф Жуманинг ўғли, 2008 йил 11 март куни 4 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Абдурасул Худойназаров, 1956 й.т. “Эзгулик” жамиятидан, 2006 йилда 9,5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Солижон Абдураҳманов, 1950 й.т. журналист, 2008 йилда 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Аъзам Турғунов, 1952 й.т. “Мазлум” ҳуқуқ ҳимоя жамиятининг раиси, 2008 йил кузида 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Рўйхатга Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил ташкилотининг Фарғона вилояти бўйича раиси Аҳмаджон Мадумаровнинг ўғиллари ва жиянлари ҳам киритилган. Уларни А.Мадумаровнинг фаолияти учун жазо сифатида қамаганлар ва қийноққа солганлар. Булар:

Мадумаров Абдулла, 1972 й.т.

Мадумаров Ҳабибулла, 1974 й.т.

Мадумаров Абдулаҳад, 1972 й.т.

Мадумаров Абдусамад, 1974 й.т.

Бу йигитлар диний эътиқоди ҳамда “Ҳизбут-таҳрир”га алоқадорликда гумонланиб қамалди.

Жамият Ўзбекистон расмийларининг ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб этиши Ўзбекистон Конститутцияси, Ўзбекистон 1995 йил 28 сентябрь куни ратификация қилган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт, БМТнинг ҳуқуқ ҳимоячилари тўғрисидаги Декларация ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатларни қўпол равишда бузилиши эканлигига эътиборни қаратмоқда.

Жамият ўзининг баёнотида Ўзбекистон расмийларини зудлик билан барча ҳуқуқ ҳимоячиларини, шу жумладан, Аҳмаджон Мадумаровнинг ўғиллари ва жиянларини, журналист Дилмурод Саййидни озод этишга; ҳуқуқ ҳимоячилари қийноққа солинган, таҳқирланган, қўрқитилган ёки бошқача тарзда таъқиб этилган барча ҳолатларини текширишга; маҳбусликда ўтирган ҳуқуқ ҳимоячилари олдига қариндошлари ва адвокатларининг кира олишлари ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлашга; ҳуқуқ ҳимоячиларини жиннихоналарга жойлаш амалиётини зудлик билан тўхтатишга; ҳуқуқ ҳимоячилари эркин ва тўсиқларсиз ўз фаолиятларини юритишга шароит яратиб беришга чақирди.

Просмотров: 1109 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz