Воскресенье, 24-04-28, 14:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 25 » Бу аёл - Наталья Эстемирова
20:19
Бу аёл - Наталья Эстемирова
Наталья Эстемирова
 
Бу аёл - Наталья Эстемирова
Наталья Эстемирова билан бизнинг учрашувимиз Бокуда Андижон қирғинидан уч кун ўтгач содир бўлган эди. У ерга биз ўзбекистонлик уч нафар журналистлар, ўққа тутилган Андижон фожеасининг оғир таасуротлари билан борган эдик.

24.07.09 Галима Бухарбоева

Мен ва менинг икки нафар ҳамкасабам, Наталья Бушуева ва Матлуба Азаматовалар, 2005 йилнинг 16 майида Бокуга келишимиз билан, биз каби Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR)нинг Озарбайжондаги тренинггига келган Марказий Осиё республикалари, Кавказ давлатларидан келган журналистларнинг диққат эътиборига тушдик.

Барчани 2005 йилнинг 13 майида Андижонда содир бўлган воқеалар қизиқтирар, бу ҳақда ҳаддан ташқари кам маълумотлар етиб келган, бу хабарлар Андижондан, кейинчалик эса Ўзбекистондан чиқариб юборилган журналистларнинг ҳикоялари билан алмашди.

Андижондаги кўп минг кишилик намойишнинг шафқатсизларча ҳукуматга қарашли БТРлардан отилиши, тўкилган қон, бегуноҳ инсонлар ўлими гувохи бўлароқ, эҳтирос билан мен ўзимнинг Андижонга ҳамдард, қадрдон ҳамкасбларимга гапириб бердим.

Барча тингловчилар орасида, менинг ҳикояларимдан, ёши қирқлардаги чиройлигина бир аёл кам таъсирлангандай туюлди, унинг баданида рус ва кавказ қони уйғунлиги сезилиб турарди.

У Эстемирова эди. Машҳур Чеченистон қаҳрамони, «Мемориал» ҳуқуқ ҳимоячиси, чечен урушининг тиниб тинчимас ва бўйсунмас статисти, Россия ва дунё матбуоти учун Чеченистон ҳақидаги ахборотларнинг асосий манбаси.

Менинг гапиришимга имкон бериб сукут сақларкан, Наталья менга савол билан мурожаат этди, шу лаҳзада унинг ўз касбининг профессионали экани, ҳар қандай ҳуқуқ бузилишларига, зўровонларни судга тортиш ва адолатга эригиш учун исбот ва гувоҳликлар орқали қарашини намоён қилди.

Оҳ воҳ қилиб ўтирмай, Наталья мендан, фотосуратлар бор йўқлиги, қанча жасадни ўз кўзим билан кўрганим, ўша жойни эслаб қолишим қанчалик мумкинлиги ҳақида сўради, патронларнинг гильзаларини йиғганимда, балки улар энг яхши далил бўлишини таъкидлади.

Наталья Эстемированинг Чеченистон тажрибаси шарофати билан, нима учун Андижондаги ўқларни чийилламагани, балки гўё катта тезликда отилган жисмнинг резинага теккани каби бўғиқ товуш чиқаргани сабабини англагандай бўлдим.

У менга, бундай товуш ўқ инсон баданига текканидагина чиқишини тушунтирди, Бобур майдонида мени қуршаган юзлаб одамлар орасида ҳар бир ўқ ўз нишонига бориб теккани ажабланарли ҳолат эмас ва бундай бўғиқ товушни мен доим эшитдим.

Бироқ менинг Эстемирова билан суҳбатим, нафақат Андижон қирғини учун Ислом Каримов ҳукуматининг адолатли жазо олишига менда оптимизм ва умид бағишлади, аксинча балки бу умидларни тарқатиб юбора бошлади. 1994 йилдан буён Чеченистонда юзлаб Андижон воқеасига тенг фожеа юз бермадими?

Наталья менга Чеченистонда бўлган ўз хотираларини гапириб берди, Грознийдаги бозорда, бир куни россия танклари кириб келиб савдо қилаётган одамларга ўт оча бошлаганида ўзининг ҳам ер тишлашига оз қолгани ҳақида гапириб берди.

Бозорда отилган снаряд кукунлари ва чангга ботган, Эстемирова россия ҳарбий рахбарияти томонидан, барча гаплари ёлғон ва уйдурма эканлигида айбланди.

Наталья менга, Чечен урушининг боши 1994 йили туғилган ўзининг Лана исмли қизи ҳақида гапириб берди. 11 ёшида у, товушига қараб ҳар қандай қуролнинг фарқлай олар, снарядлар товуши остида ухлашга кўниккан, уни Грознийжаги ярим вайрона холатдаги кўп қаватли уйда яшашлари ажаблантирмасди. У ерда сув йўқ, сувни квартирага ҳар куни челакда қатнашга тўғри келарди.

Ланага оддий ҳаётни кўрсатиш учун, Наталья уни ҳар йили Россиянинг бошқа шаҳарлари, бошқа республикаларига олиб борар, бироқ ҳатто қизини деб Чеченистонни тарк этишни истамасди. У одамларни, айниқса Владимир Путин, Рамзан Қодировлар яратган вахшийлар ихтиёрига ташлаб кетишни истамасди.

Боқуда Наталья ҳар қандай жангаридан ҳам кўра Чеченистонда, "қодировчилар” ва 2004 йилги қотилликка қадар отаси Чеченистон президенти қўриқ хизматини бошқарган уларнинг командири Рамзандир.

Қодировнинг ўлимидан кейин, унинг ўғли Рамзан Чеченистон Бош вазири лавозимига тайинланди, 2007 йилга келиб 31-ёшли Рамзан бўйсунмас сепаратистик республика шохини қайириб Чеченистонни эгаллади.

Эндиликда, Натальянинг бошқа йўқлигини, унинг 15 июл куни шафқатсиз ўлдирилгани, қандай қилиб уни Чеченистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқишгани кўкраги ва бошидан отишганини англаркан, у ўзининг даҳшатли ўлимига сабаб бўлган қандайдир ғайри оддий фаолият билан шуғулланганмиди, дея ўйлайсан.

У ҳар қандай яхши тарбия кўрган инсон қилиши лозим бўлган ишларни қилди: яқинларига ғамхўрлик, лоқайд бўлмаслик, адолатсизлик, ҳукуматнинг заиф ва ҳимоясиз шахслар устидан зўровонлигини кўрганда, эзгуликка интилди, адолат ва ҳалоллик учун курашди.

Албатта, Наталья Эстемирова фавқулодда шахс эди, унинг ўлими ва яқин дугонаси ва ҳамкасби Анна Политковскаянинг ўлимидан кейин, "Мемориал” таъкидлагани каби, Чеченистонда кучли фуқаролик журналистикаси ва ҳуқуқ ҳимояси ўз поёнига етди.

Инсон ҳуқуқларининг бузилиши, одамларни ўғирлаш, қийноқлар, қотилликлар, Чеченистонда ўт қўйилган уйлар ҳақида энди ёзадиган одам йўқ.

Бироқ барибир, ўйлаш керакки, яқиндагина ёнимизда бўлган Эстемирова ва Политковская, бу йўқ қилинган буюклар, - уларнинг бўлиши норма, улар – шундай яшашлари лозим эди.

Аксинча ҳуқуқ ҳимоячисини ўғирлаганлар ва уни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб ўлдирганлар, журналистни супермаркетдан ҳарид қилиб келишини муюлишда туриб пойлаганлар, уни ўз уйининг лифти олдида отиб ташлаганлар эмас.

Галима Бухарбаева - Бошредактор Uznews.net
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1525 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz