Воскресенье, 24-04-28, 13:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 25 » УзНевс хабари
20:26
УзНевс хабари
Солижон
 Абдурахмонов

 
Абдурахмонов ҳимоясиз қолди
Қорақалпоғистонлик маҳкум журналист Солижон Абдурахмонов бирданига ўзининг икки адвокати ҳимоясидан маҳрум бўлди. Ҳар иккала юрист, апрел ойида мамлакатда ўтказилган қайта аттестациядан ўта олмай ўз фаолиятлари лицензиясидан ажралишди.

Даставвал адвокат сифатида фаолият юргизишга бўлган лициензиясидан, Солижон Абдурахмоновнинг тошкентлик ҳимоячиси, сиёсий қатағон жабрдийдаларини ҳимоя қилишдан қўрқмаслиги билан Ўзбекистондаги энг камёб ҳуқуқшуносларнинг бири саналган Рустам Тўлаганов маҳрум этилди.

Журналистнинг иккинчи ҳимоячиси ва унинг қадрдон акаси, июннинг охирида аттестациядан ўта олмай Қорақалпоғистондаги ишсизлар армиясига қўшилган Баҳром Абдураҳмоновнинг айтишича бунинг сабаби «сиёсат»дир.

Давлат аттестацион комиссияси нохолис хулоса чиқарганига, Бахром Абдурахмонов шубҳа қилмайди. Унинг сўзларига кўра, комиссия аъзолари, ҳуқуқ ҳимояси, сиёсий маҳкумлар ҳимояси билан, давлат зўровонлиги ҳолатлари билан шуғулланган барча адвокатларнинг «танобини» тортиб қўйишни мақсад қилган.

Абдурахмановнинг сўзларига кўра, у комиссиянинг деярли барча саволларига жавоб берган, бироқ бир неча кун ўтгач мутлақо ажабтовур жавобни олган, у аттестациядан ўта олмаган. Абдураҳмонов қайта топшириш учун аппеляция шикояти бериб ўтирмади, гарчи аввалига шуни мўлжаллаган эди.

«Мен, биринчи дафъа аттестациядан ўта олмаган адвокатларнинг қайта синовлардан ҳам йиқилганига гувоҳ бўлдим, улар қанчалик тайёрланишмасин, уларни тағин йиқитишди, - дейди Абдурахманов.

Баҳром Аблураҳмоновнинг лицензиясини йўқотгани, 2008 йилнинг октябрида ўн йилга озодликдан маҳрум этилган Uznews.netнинг Қорақалпоғистондаги мухбири 59-ёшли Солижон Абдурахмонов ишига аллақачон ўз таъсирини ўтказди.

Ўта йирик миқдордаги наркотик моддаларни сотишга қасд қилиш каби уйдирилган айбнома билан ҳукм қилинган, Солижон Абдурахмонов ва унинг ҳимояси, 2008 йилнинг июнида унинг машинаси юкхонасидан топилган, унинг ҳибсга олинишига асос бўлган гиёҳванд моддаларга даҳли йўқлишини бир неча бор исбот қилган эди.

Ҳукм чиқарилгач, унинг адвокати Бахром Абдурахмонов аппеляция шикояти билан Коракалпоғистоннинг юқори инстанцияларига марожаат қилди, бироқ беҳуда, суд ҳайъати, бирламчи суд қарорини ўз кучида қолдирди.

Ўзбекистон Олий судига ёзилган иккита мурожаат ҳеч бир натижа бермади. Тошкент шикоят аризасини Қорақалпоғистон Олий судига қайтарди, ўз навбатида бу маҳкама, ҳеч бир изоҳсиз, журналистнинг айбдорлиги ва унга чиқарилган ҳукмнинг адолатли эканлиги ҳақида қарор чиқарди.

Бироқ, адвокат Абдурахмоновнинг сўзлаприга кўра, барча ҳуқуқий имкониятлар бой берилганича йўқ, журналист ишини Ўзбекистон олий судидла кўрилишига эришиши мумкин, бироқ буни унинг ўзи амалга ошира оглмайди, чунки у ишга рухсат берадиган лицензиясидан маҳрум.

«Бир йилдан кейин менинг қайта аттестациядан ўтишимга яна имконият туғилади. Бироқ шу нарса аёнки, менинг укам Солижон шунча узоқ кутиши мумкин эмас, шусиз ҳам у айбсиз бир йилдан ошиқ ўтирибди», - дейди Бахром Абдурахмонов.

Айнги пайтда, Солижон Абдурахмонов, яқинларининг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг жануби, Қарши шаҳридаги турмада, маҳкумликни мардонавор кечирмоқда.

Душанба куни, 20 июлда, Абдурахмонов билан унинг иккита ўғли Зокиржон ва Темур учрашган. Уларнинг сўзларига кўра, унинг ўзини яхши тутаётгани маълум, у ёмон муносабатдан шикоят қилмаган, колония маъмурияти унга ортиқча мулозамат кўрсатмаётганини, бироқ унга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинмаётгани, уни жимсоний ва руҳий синдиришга ҳаракат қилишмаётганини айтган.

Uznews.net.
23.07.09
Просмотров: 1299 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz