Воскресенье, 24-05-05, 16:56

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 25 » УзНевс хабари
20:47
УзНевс хабари
БМТ Самарқанддаги «Ойна» газетаси ёнини ола бошлади
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси 2001 йили Самарқанддаги 2001 йили Ойна” газетаси фаолиятининг тўхтатилиши тўғрисидаги қарорни халқаро ҳуқуқий нормаларга сўз ва фикр эркинлиги ҳуқуқларига мувофиқ эмас дея топди.

Бугун сўз эркинлигини ҳимоя қилувчи ташкилот Article 19 («19 модда») 2009 йил 19 март куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси Самарқанддаги “Ойна” газетаси муҳаррири ва ўқувчиси Раҳим Мавлонов ва Саадийлар иши бўйича қарор қабул қилди.

Шундай қилиб, қўмита 2004 йили “Ойна” ишини кўриб чиқиш бўйича Article 19 нинг даъволарини асосли деб топди, унда 2001 йили Матбуот ва ахборот бўйича Самарқанд вилоят бошқармаси муҳаррирнинг ахборотни эркин чоп этиш ва тарқатиш ҳуқуқларини ва ўқувчи сифатида Саадийнинг ахборотларни эркин олиш ҳуқуқларини бузганлиги айтилади.

Бу инсон ҳуқуқларига оид асосий ҳалқаро ҳужжатлардан бирининг илк бор бузилиши эмас. Газетанинг чоп қилиш имкониятини рад этиш билан сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро Пактнинг 27 моддаси бузилган, унда миллий озчиликнинг ўз маданияти ва она тилини сақлаш ҳуқуқлари ҳимояланади.

Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита Ўзбекистонда мавжуд оммавий ахборот воситаларини рўйҳатга олиш системасини фикр эркинлигини бузувчи дея эътироф этган.

«Ойна» газетаси фаолияти 2001 йилнинг майида вилоятдаги таълим тизимининг ачинарли аҳволда эканига оид: дарсликлар етишмаслиги, малакали педагоглар танқислиги, маошларнинг камлиги, ўқувчилар сонининг қисқарганига оид бир қатор мақолалардан кейин тугатилган.

2001 йилнинг бошида газета Ўзбекистондаги цензурага қарши, анча шов шувли акция бошлади. У ҳар бир янги нашрни бўш ўринларда цензура олиб ташлаган мақолалар борлигига ишора қилиб, оқ доғлар билан чоп қила бошлади.

Матбуот ва ахборот бўйича Самарқанд вилоят бошқармаси комиссияси эса таҳририят фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги ўз қарорини, нашр саҳифаларида “Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига зид келувчи” мақолалар чоп этилишида, газета муҳаррирининг сиёсий билим савияси эса бундай лавозимга лойиқ эмаслигида дея кўрсатилган.

Таҳририят фаолияти тиклашга оид иш бир неча бор судда кўрилди, бироқ ҳар сафар газета зарарига қарор чиқарилди.

Газета бош муҳаррири Рахим Мавлонов ва нашр ўқувчиси Саадий Ўзбекистонда адолат топмагач эркинликлар ҳимояси ташкилоти Article 19 га мурожаат қилди, у ўз навбатида Мавлолнов ва Саадийнинг Ўзбекистонга қарши ишини БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига оширди.

Қўмита қайд этиш тизими қандай талабларга жавоб бериши кераклигига батафсил жавоб бермаган бўлсада, Article 19 нинг қайд этишича, унинг қарори катта аҳамиятга эгадир, чунки у янги ОАВ учун ҳаддан ташқари кўп тўсқинликлар қўяди.

Яна ҳам муҳими, Article 19 га кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитаси ўқувчининг ахборот олиш ҳуқуқини эътиборга олгани бўлган.

«Ойна»нинг собиқ муҳаррири Рахим Мавлоновнинг БМТ Қўмитаси қарорига муносабатини билишнинг имкони бўлмади. Уни таниган самарқандликларнинг сўзларига кўра, Мавлонов ишсиз қолиб ва ўз нашри фаолиятини таклашдан умидини узиб Россияга мардикорликка кетган.

Uznews.net
11.05.09
Просмотров: 1089 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz