Воскресенье, 24-05-05, 14:31

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 25 » УзНевс хабари
21:07
УзНевс хабари
Суратда ўнгда:
Шаходатхон Муфтахиддинова

 
Андижонлик онанинг мактуби
 Мен Муфтахиддинова Шаходатхон Ўзбекистон фуқаросиман. 1947 йил 23 январда Фарғона вилояти қува туманида туғилганман. Олти нафар фарзандим бор. Уч ўғил уч қизим ва йигирмата набирам бор. Биз аввалдан дадаси билан болаларимиз майда бўлганлиги учун уйимизда дўппи хунармандчилиги билан шуғулланар эдик.

Ўттиз йил патент билан давлатга солиқ тўлаб ишладик. Шу йиллар ичида фарзандларимизни яхшилад тарбиялаб вояга етказдик. Мактабларни аъло бахолар билан тамомлашди. Хаммаси яхши хунар эгалари бўлиб етишишди. Хамма болаларимизни уйлаб жойладик. Ўғилларим дадасини қўлидан хунарини олишди, оғирини енгил қилишди. Фарзандларим эслик ақлллик, хушмуомала, бировга зарари етмайдиган, қўни қўшни ва махаллага ёрдами тегадиган бўлгани учун дадаси улардан жуда хурсанд бўлар эди. Аммо бу қувончлар узоққа етмади.

1999 йилда Президентимизни терроризмга қарши кураши кўплав бегунох оддий оилаларни тинчлигини бузди. Бу кураш қурбонлари кундан кунга кўпайиб тинч оилалар бошига қаро кунлар кела бошлади. 1999 йил 16 феврал куни Тошкентдаги портлаш яна катта бахона бўлиб 17 феврал куни уйимизга милитсия ходимлари келиб, ишдан эндигина келиб дам олиб ётган кенжа ўғлим Хамдамжонни олиб кетишди. Бир оздан кейин яна милитсиялар уйимизга тинтувга келишди. Биз хайрон бўлиб қолдик. Ўғлим хам хайрон. Уйларимизни остин-устин қилиб юборишди.

Бизнинг уйимиз оддий, хадик қиладиган нарса йўқлиги учун жим туравердик. Улар биздан сўрашгани хам йўқ. Хуллас хамма ёқни титкилаб қарашди. Томларга хам чиқиб қарашди. Нимани истайапти билмадим. Уйимиздан хеч нарса топа олмай битта гугурт қути ичида бир нарса бор деб, мана шу уйларингдан чиқди деб ўзлари олиб келган нарсани бизга тўнгашди. Уйимиздаги Қуръон китобини хам олишди. Бу ярамас инсонларни бу ишларини хамма билади. Кимни уйига тинтувга келишса патставка қўйишиб бегунох болаларни қамоққа олиб кетишади.

Буни хамма билгани билан кимга арз қилади. Боламни бирга олиб кетишганида дод деб боламга ёпишдим. Улар ўғлингиз халироқ қайтиб келади деб олиб кетишди. Лекин шу кетганича қайтиб келмади. Дадаси катта ўғлим билан боламни истаб милитсия идораларига боришди. Шунда бир милитсия ходимидан бўлаётган бесарамжонликлар хақида сўрашганда, эй тоға ўрмонга ўт кетди, энди хўлу қуруқ баробар ёнади дебди. Болам нонвойхонада ишларди, уни устига кечки сменадан келган қандай қилиб Тошкентдаги портлатишда қатнашган бўлади. Биз портлашлар хақида хали эшитганимиз хам йўқ эди. Тухмат қилганларни Худо жазосини берсин.

Биз нима қилишимизни билмай қақшаб қолдик. Бу ғамни кўтара олмай кексайиб қолган онам бемор бўлиб ётиб қолди. Йигирма кунда набирасини чақириб-чақириб дунёдан ўтди. Шундай аламли кунларимизда боламни суди бўлди. Судда менга ўхшаган оналар зор-зор йиғлаб юришарди. Бегунох болаларни 15-20 йилдан жиноий жовобгарликка тортишарди. Хамдамжонни суди хам бошланди. Болам жуда одобли, хушсурат келишган, гавдалик серсавлат, бақувват эркин бола бўлган. Боламни гунохи йўқ, судда озод бўлади деб кўз тутиб ўтирдик. Суд столи устида бизнинг уйимиздан олган қуръон китобига қўшимча яна хар нарсалар бор эди. Боламга жуда кўп айбларни қўйишди.

Эндигина 27 ёшга кирган уч фарзандниотаси бўлган хатто Андижондан ташқарига чиқмаган боламга Чеченистонда бўлган, яна қандайдир бир билмайдиган жойларни номини айтиб боламни айблашди. Ўғлим тан олмади чунки бу очиқ тухмат эди. Адвокат терговни бошидан бошлаш керак деб, бир қанча моддаларни далил қилиб келтириб суддан илтимос қилиб сўради. Бизларни бир оғиз хам гапиртиришмади. Суд маслахат қилади деб бизни ташқарига чиқаришди.

Хонага бешта қуролланган йигитлар киришиб эшик олдида қатор тўсиб туришди. Бизларни хонага қўймасдан ичкарида хукм ўқилди. Боламни ўн етти йилга қаттиқ режимли жаслиқдаги жазони ўташ турмасига сургун қилишди. Кўзимни қоронғулик қоплади. Ичкаридан боламни “бува” деган овози эшитилди. Кўзимни очиб қарасам қуролланган йигитлар боламни олиб чиқиб кетишди. Биз дод деганимизча қақшаб қолавердик. Шунда ичкаридан озғинроқ бир киши чиқиб паст овозда “ бир йил, йарим йил чидаб туринглар бу буйруқ тепадан” деб ўтиб кетди. Боламни турмада фақат бир марта кўрдим. Менга ўхшаб қақшаб қолганларнинг саноғи йўқ. Кейинги сафар борганимизда боламни Тошкентга олиб кетишганини айтишди.

Боламни Қўйлиқдаги диспансердан топдик. Ичкарига кирганимизда боламни ерда насилкада жуда хароб бемор холда кўрдим. Бир йилда бақувват, гавдалик, соғлом болам юргани холи йўқ насилкада ерда ётибди. Боламни кўзидан ёш тўхтамади. Бошини қучоғимга қўйиб бошини силадим. У менга “ бувижон мен борган биринчи жойни борса келмас, хозирги жойни эса кирса чиқмас дейишар экан,докторга фақат жуда холдан тойишганда жўнатишар экан. Шунинг учун бу ерга кирса қайтиб чиқмас экан деди. Мен билан келган болаларни хаммаси ўлиб қолишди.

Биз икки киши қолдик, лекин бизни хам ўлишасан ўпкаларингни ярми тугаган дейишаяпти” деб жуда эзилди. Болам у ерда тўққиз ой йотди. Болажоним 2001 йил 2 апрел куни ўша жойда қийноқларга чидай олмай вафот этди. 29 ёшида, авжи-навқирон йигитлик вақтида золимлар қўлида дунёдан ўтди. Учта боласи, ёшгина аёли бу азобдан қақшаб қолди.

Дадаси бу оғир жудоликка, бу чидаб бўлмас зулмга дош бера олмай юраги оғриб зўрға икки йил яшаб 59 йошида оламдан ўтди. Мен эса яна бир мехрибонимдан айрилиб қолдим. Азобли қоронғу кунлар борган сари янада ёмонлашди. Бегунох инсонларни тухматдан қамашлар хам тўхтагани йўқ. Тириклар ўрнига турмалардан ўликлар келар қайтиб келарди. Бу сиёсат, инсонлар хаётини заррача қадрламасдан ўзларини Худо ўрнида кўрадиганлар жуда кўп инсонларни ёстиғини қуритди. Бизнинг хаётимизга эса яна машаққат устига машаққат келди.

2004 йил июнь ойида ўртанча ўғлим Адхамжон ва куёв ўғлим Насибулло бир яқинининг жанозасига боришган жойидан миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари уларни сухбатга деб олиб кетишди. Лекин шу кетишганича қайтишмади. Улар иккалови хам бир фирмада ишлашарди. Ўғлим бухгалтер куёвим эса иш бошқарувчи эди. Улар тинмай мехнат қилишарди ва бошқаларга хам ёрдам беришар эди. Улар халқига фойдаси тегадиган хақиқий тадбиркор эдилар. Катта ўғлим уларнинг орқасидан бориб излади, адвокат ёллаб нега бекордан айбсиз инсонларни ушлаб ўтиришганини суриштирди. Аввалига улар фирма хисоб-китобини текшираяпмиз, улар албатта чиқиб кетишади дейишди. Беш ой текшириб хисоб-китобларда айб топиша олмагач бошқа уйдирма тухматларни бу болаларимга хам ёпиштиришди. Шундай қилиб болаларим етти ой бесабаб турмада ётишгач уларни 2005 йил феврал ойида суди бошланди.

Биз судгача ва суд вақтида хам ёрдам сўраб кўп идораларга хат ёздик. Лекин фойдаси бўлмади. Судга 23 та болани олиб келишди. Аввалига судни ёпиқ холда қилишмоқчи бўлишди. Суд бошланмасидан олдин машиналарда кўплаб милитсиялар катта итлари билан келишар эди. Ташқарида эса 23 тадбиркорнинг ота-оналари, оилалари , оталарига зор фарзандлари, қариндошлари ва бирга ишлаган дўстлари туришар эди. Биз судни очиқ ва каттароқ жойда хаммани олдида бўлишини талаб қилдик. Лекин хеч ким қулоқ солмади.

Судга фақат битта одамдан киритишди. 23 тадбиркорни хаммаларини Ўзбекистон Республикаси жиноий кодексини 159-моддаси билан айблашди. Айбланувчилар айбни бўйнига олишмади, ўзларини халол-пок тадбиркор эканлигига далиллар келтиришди. Адвокатлар хам оқлаш учун етарли далил-исботларни судга тақдим қилишди.

Лекин суд хеч кимга қулоқ солмади. Хатто гувох бўлиб кирганларни хам мазах қилди. Суд тўрт ой давом этди. Шунча кўргулик етмагандай уйда қолган эркакларни хам миллий хавфсизлик хизматига чақира бошлашди. Бу фалокат Ўзбекистонлик минглаб оилаларни бошига тушган. Ўн иккинчи май куни уйимизга иккита милитсия катта ўғлим Валижонни сўраб келишди. Боламни ишдалигини айтиб нима сабабдан келишганини сўрадим. Улар биз оқ дамас машиналарини текшираяпмиз дейишди. Шунча ишлардан кейин милитсияни кўрсам кўзимни қоронғулик қоплайдиган бўлиб қолган. Олдимда қолган ягона ўғлимдан хавотирга тушдим. Боламни кутиб кечаси соат ўн иккигача ўтирдим. Худога шукур болам қайтиб келди, уни хам милитсия чақирган экан.

Эрталаб хокимият олдида одамлар тўпланаётганини, митинг бўлаётганини махалладан эшитиб қолдик. Биз хам хақиқат излаб хокимият олдига бордик. Менга қизларим хамрох бўлишди. У ерда менга ўхшаган жабр-дийда ота оналар, эрларидан айрилган аёллар болалари билан, баъзиларини болалари уйда бешикда қолган. Хуллас у ерда эркагу хотин, ёш ёш гўдаклар жуда кўп минглаб инсонлар хақиқат учун йиғилган эди.

Барча инсонлар президент келар экан дардимизни айтамиз деб кутиб туришди. Лекин у ерга президент тугул хатто хоким хам келмади. Аммо уларнинг ўрнига бирдан устимизда верталёт айланиб атрофдан ўқ овозлари эшитила бошлади. Катта кўчада куппа-кундузи очиқдан-очиқ БТРларда катта машиналарда салдатлар халқни тариллатиб ота бошлашди. Хаммани дахшатли қўрқув босди, атрофни салдатлар ўрай бошлади. Хамма ёқни аёллар, ёш гўдакларни додлаган овози босди. Бу дахшатда халқ қаёққа қочишини билмай қолди. Шунда бир томон очиқ экан деб хамма ўша томонга қоча бошлади. Биз хам шу тарафга юрдик.

Йўл фақат бир томон сой тарафга очиқ эди. Ўша вақтда хаво айниб ёмғир бошлади, момгулдурак гумбирлаб чақмоқлар чалди. Биз эса қўрқувда йўлимизда давом этдик. Бирдан Чўлпон кинохонасига етмасдан яна ўқлар ота бошлашди. Бу сафар хар тарафдан қўхтовсиз ўқ кела бошлади. Хамма ерга ётди.

Бу холатни сўз билан тарифлаб бера олмайман. Қиёмат қойим бошлангандай бўлди. Бошимни кўтариб қарасам, олдимизда кетаётган сон саноқсиз эркагу-аёллар, кексалару-гўдаклар қонга бўялиб ётишарди, қон эса ариқ бўлиб оқарди. Эркаклар ярадорларни четга ола бошлашди.

Лекин ерда оёқ босгани жой йўқ, одам ўлиги кўчада тўлиб ётибди. Хамма ёқ қон. Кейин нима бўлди билмадим, барча тирик қолганлар йўл чеккасидаги бир кўчага қоча бошлашди. Ўқ овози тўхтагани йўқ. Шу кўчада тўғрига қараб, ортимиздан қувишаётгандай тезлаб юрдик. Ёмғирда хаммаёғимиз уйиган, кўпчиликни оёғида хеч нарсаси йўқ ялангоёқ бир холатда келдик. Хамма чарчаган, бир оз ерга бўлса хам ётиб олгинг келади. Озгинадан дам олиб яна йўлда давом этамиз. Хаммадан эркакларга қийин бўлди, ярадорларни занбарга солиб навбатдан кўтариб келишди. Хомиладор аёллар жуда қийналишди. Ёш гўдаклар ўқ овозидан қўрқиб тинмай йиғлаб келишди. Йўлда орқамиздан Nexia машинаси кузатиб келди.

Тонг вақти бўлиб қолган, анча йўл юриб хамма чарчаб қолган эди. Бирдан олдимиздан яна тариллатиб ўқ ота бошлашди. Биз яна ётдик. Ярамаслар тўхтамасдан отишди. Бирдан аёлни инграган овози эшитилди, бош кўтариб қарашни иложи йўқ. Опамга ўқ тегди деб шивирлади ёнимдаги аёл. Кейин бошимга тош теккандек бир муштдек нарса тегди, халиги ёнимдаги аёлни овози ўчди. Қарасам бу аёлга теккан ўқ орқасини ўпириб чиқиб менга тегипти.

Оқ рўмолим қонга бўялди. У ерда биз яна жуда кўп одамлардан айрилдик. У ерни Тешик-тош деб аташар экан. Биз махалла ичига кирдик, хеч ким эшигини очмади. Биз қаёққа боришимизни билмай қолдик, унинг устига жуда кўп ўликлар ва ярадорлар бор эди. Дунёда яхши одамлар хам бор экан, эшикларни очишма деб кетган бўлса ҳам бир одам биз ўлганларни кўмамиз, сизлар Қирғизистонга ўтиб кетинглар деб йўл кўрсатди. Касалларга доктор чақирди, олтита бола ярадорларни олиб касалхонага кетишди. Биз Қирғизистонга ўтиб кетдик. Кейин билсак касалхонага кетган болаларни хам турмага олиб кетишибди. Хуллас ўз хаққини талаб қилиб чиққан бегунох оддий халқни ўққа тутиб, ушлаганларни турмага қамашди. Кўпчилик хар томонларга қочиб кетишди. Халқни бошига жуда оғир кун бўлди бу кун.

Бизни Қирғизистон чегарачилари бешта-бешта текшириб ўтказишди. Тепаликдаги тошлоқ жойда хаммамиз ўтирдик. Тезда Қирғизистон хокимлари яна коплаб одамлар бизнинг олдимизга келишди. Бизларни ахволимизни кўришиб хаммани ичи оғриди, баъзилари йиғлаб юборишди. Тезда ёрдам кўрсатишларини айтишди. Докторлар келишди, ярадорларни шифохонага жойлашди. Бизларни оёқларимиз қавариб шилиниб кетган эди, дорилар бериб даволашди. Кейин ООН ходимлари келиб бизга ёрдам беришлигини айтишди. Палаткалар ўрнатишиб жой тйёрлашди.

Йўлдан чарчаб келган йигитлар тинмай кечгача хизмат қилишди. Атрофдан журналистлар келишди. Биз уларга кеча Андижонда борганларингизда ўз кўзларингиз билан кўрардингиз деганимизда улар Андижонга хеч кимни киргизмаяпти, йўллар тўсиб қўйилган дейишди. Андижонда фақат икки журналист бўлган экан. Улардан бири аёл журналистни сумкасига ўқ тегиб тешиб ўтган экан.

Қочиб юриб бўлса хам анча материял тўплапти. Хамма бўлган воқеани ўз кўзи билан кўрипти. Атрофдаги юртлардан хам вакиллар келишди, биз барча бўлган воқеаларни очиқ етказдик. Биз билан турган йигитлир жуда харакатчанг, хукарманд болалар экан. Улар бизга иссиқда айвонлар ясаб беришди, болаларга беланчаклар ясашди. У ерда болалар хам кўп эди. Бири беланчакда бири хали сутдан чиқмаган баъзилари энди юрган эди.

Буларни кўрган чет эллик мехмонларимиз ўзини тилида бир нарсалар деб кулишарди. Таржимондан сўрасак у “агар мана шулар террорист бўлса унда террористлар яхши одамлар эканда” деб кулишганини айтди. Кейин бизларга қочоқлик статусини беришди. БМТ ходимлари бизга жуда кўп ёрдамлар беришди. Ўзбекистонда ўзлари халқни ўқ билан қириб, қолганларини хайдаган бўлсада бизларга тухмат қилишда давом этишди.

БТРларни орқамиздан келган кўп яқинларимизни ушлаб қамашди. Шунинг учун бизларни бошқа давлатга кўчирадиган бўлишди. Биз Қирғизистон Президентига, хокимларига, хамма бизга ёрдам берган ходимларга, кечаю-кундуз бизларни қўриқлаган салдатларга, бизларга оғир кунимизда мехрибончилик кўрсатган барча мехрибон инсонларга рахматлар айтиб, Қирғиз дўстларимиз билан хайрлашиб Бишкекга йўл ўлдик. Биз энди қаёқларга кетамиз билмаймиз, аммо Қирғизистондан чиқиб кетиш биз учун жуда оғир бўлди. Яқинларимиздан, ватанимиздан узоқлашиб йиғлаб-йиғлаб чиқиб кетдик.

Бизларни хаммамизни катта самалётга чиқариб Руминияга олиб келишди. 2005йил 30 июль куни Руминияга етиб келдик. У ерда бизга жуда яхши шароитлар таёрлашиб кутиб олишди. Биз хар доим Президентимиздан юртимизга қайтинглар деган хабарни кутиб яшадик. Афсуски хеч қандай хабар бўлмади. Кейин турли мамлакатлардан вакиллар келишди. Барчани турли давлатларга бўлиб жойлаштирадиган бўлишди. Бизни яъни ўн тўрт кишини Германия давлати ўзига қабул қилди ва бизларга паспорт беришди. Биз Руминияда саксон бир кун яшадик ва 2005 йил 21 Октябрда Германияга етиб келдик. Кейинчалик Қирғизистонга қочиб ўтган кўпчилик одамлар ичида мени катта ўғлим Валижон хам бизни истаб ўтганини эшитиб қолдим.

Уни хам ООН ходимлари билан учрашиб қочоқлик статуси олганини ва уйда қолган набираларим хабарини эшитиб озгина кўнглим ёришди. Лекин кўп ўтмай изғиб юрган милитсиялар боламни хам ушлаб Ўзбекистонга олиб кетишибди. Унга хам тухмат билан суд қилиб тўққиз йил озодликдан махрум қилишибди. Шу каби Қирғизистонга ўтган жуда кўп йигитларни олиб кетиб қамашибди. Энди бизни тоқатимиз кўтара олмай қолди.

Уйда тўққизта набирам ёлғиз катта келинимга қолган, яна кичик қизимни вояга етмаган тўртта боласи хам бор. Биз тезроқ уйга қайтиб фарзандларимизни ўзимиз тарбия қилиш мақсадида, Франкфуртдаги Ўзбекистон консулига хат ёздик. Бир неча маротаба телефон қилдик, икки маротаба бориб сухбатлашдик. Улар хатларингизни Ўзбекистонга жўнатамиз, жавоб келиши билан албатта телефон қиламиз дейишди. Лекин натижаси бўлмагач Берлиндаги Ўзбекистон элчисига хам хат ёздик. Улар хам ёрдам берамиз деб ваъда беришди. Аммо мана икки йилдан бери Ўзбекистондан хеч қандай хабар йўқ.

Ёш болаларимизни келажаги учун, минглаб бегунох турмаларда ёшлик навқирон умрлари хазон бўлаётган йигитлар учун, болалари ва эрларидан узоқда айрилиқ азобини тортаётган оналар учун ва энг ўйнаб куладиган даврида ота-онасига зор бўлиб кутаётган ёш гўдаклар учун, уйда яқинларини кутиб барча оғирликларни кўтариб ўнлаб болаларни қийналиб қараётган инсонлар учун эътиборсиз қолмаслигингизни сўраб сизларга мактуб шаклида ўз бошимдан ўтказган оғир кунларимни бир қисмини ёздим холос.

Ўзбек халқини келажаги сўниб бораётган даврида, халқни шунча муаммосидан хатто биттасини хам ечиб бера олмаса, қанча орзу-умидлар билан ўзларига президент қилиб сайлаган ўз халқини террорчи, қўзғалончи, давлат душмани деб айблаб очиқдан-очиқ халқини ўққа тутиб ўлдирса, ота-оналарни болалардан ажратиб уларни бирга бўлишига тўсиқ бўлса бундай одамни Президент бўлишига норозиман. Бу одам юртбоши бўлишга нолойиқ. Мен бир шунча адолатсизлик ва зўравонликлардан сўнг ўз фарзандларидан айрилган мусофир онанинг нолаларига эътиборсиз бўлмайсизлар деган умид билан.

Муфтахиддинова Шаходатхон,

Uznews.net
18.06.09
Материал "Андижон - адолат ва тикланиш" ташкилоти томонидан тақдим этилди.
Просмотров: 1681 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz