Воскресенье, 24-05-05, 16:17

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 29 » BBC хабари
22:55
BBC хабари
Сўнгги йилларда қаттиққўл исломий Толибон ҳаракати Афғонистондаги жанг қилувчи куч ва афғон ҳукуматига асосий таҳдид сифатида қайтадан ўртага чиқди.

 

Покистон жануби ғарбидаги минтақаларни назорат қилаётган ва қатор суиқасд ҳужумлари учун масъул бўлган Толибон қўшни Покистоннинг барқарорлигига ҳам таҳдид солмоқда.

 

Толибон шўро қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши ортидан 1990-йиллар бошида Покистон шимолида пайдо бўлган.

 

Асосан пуштунлардан иборат ҳаракат Афғонистонда 1994 йил кузида танилди.

 

Толиблар Саудия Арабистони маблағлари ҳисобига фаолият юритган ва қаттиққўл Сунний Исломни тарғиб қилувчи мадрасалардан чиққан, деб ишонилади.

 

Толибон Афғонистон ва Покистоннинг пуштунлар яшайдиган минтақаларида тинчлик ва шариат қонунларини ўрнатишга ваъда берган.

 

Улар ҳар икки давлатда исломий жазо усулларини жорий этишган ёки қўллаб-қувватлаганлар.

 

Бу жазо усуллари орасида ҳукм этилган қотиллар ва зинокорларни омма олдида қатл этиш ёки ўғриларнинг қўлларини кесиш сингари амаллар бор.

 

Толибон эркакларнинг соқол ўстириб, аёлларнинг эса бурқа-паранжида юришларини талаб қилган.

 

Мадрасалар

 

Толибон шунингдек, телевидение, мусиқа ва кинодан ҳазар қилган ҳамда 10 ва ундан катта ёшдаги қизларнинг мактабга боришларини маъқулламаган.

 

Покистон Толибонни ўзи яратгани ҳақидаги даъволарни рад этиб келган.

 

Аммо толибларнинг сафларига қўшилган кўпчилик афғонларнинг Покистондаги мадрасаларда таҳсил олганларига шубҳа йўқ.

 

Покистон, шунингдек, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари билан бир қаторда Толибонни, у 1990-йиллар ўрталаридан 2001 йилгача Афғонистонда қудратда бўлган пайт расман тан олган уч давлатдан бири бўлган.

 

Покистон Толибон билан дипломатик алоқаларни узган охирги давлат бўлган.

 

Дунё 2001 йил 11 сентябрида Нью Йоркдаги Жаҳон Савдо Ташкилотига ҳужумлардан сўнг Афғонистондаги Толибонга эътибор қаратди.

 

Толибон ҳужумлар учун масъул, деб кўрилган Ал-Қоида ва унинг раҳбари Усома Бин Лодинга бошпана беришда айбланди.

 

11 сентябр ҳужумларидан кўп ўтмай Америка бошчилигидаги коалиция Афғонистонда Толибонни ҳокимиятдан кетказди, аммо на унинг раҳбари Мулло Умар ва на Усома Бин Лодин қўлга олингани йўқ.

 

Сўнгги йилларда Толибон Афғонистонда қайтадан ўртага чиқди ва Покистонда кучлироқ бир шаклда бўй кўрсатди.

 

Толибоннинг Байтуллоҳ Масъуд раҳбарлик қилаётган асосий қаноти Покистонда ўнлаб суиқасд ва бошқа ҳужумлар учун масъул, деб кўрилади.

 

Аммо шунга қарамай, кузатувчилар Покистон давлатига қарши ягона, бирлашган исёнчиликнинг мавжудлигини бўрттириб кўрсатмаслик кераклигини айтишади.

 

Афғонистондаги Толибонга ҳануз қишлоқдан чиққан дин пешвоси ва 1980-йилларда шўроларга қарши урушда бир кўзидан ажралган Мулло Умар бошчилик қилаётганига ишонилади.

 

Шўролар Афғонистонни тарк этгач, мужоҳидларнинг ўзбошимчаликлари ва ўзаро жангу жадаллардан чарчаган афғонлар Толибон Афғонистон саҳнасида биринчи марта пайдо бўлган пайт, умумият-ла, уларни қўллаб-қувватлашган.

 

Толибларнинг дастлабки муваффақиятларига порахўрлик вам коррупцияга барҳам берилиши, қонунсизликк қарши кураш, йўл ва жойларда осойишталикнинг таъминланиши ва натижада тижоратнинг гуллаб-яшнаши сабаб бўлган.

 

Толибон Афғонистон жануби - шарқидан таъсирини тезда бутун Афғонистонга ёйди.

 

Улар 1995 йил сентябрида Эрон билан чегарадош Ҳирот вилоятини қўлга киритдилар.

 

Орадан роппа-роса бир йил ўтиб эса, Президент Раббоний ва унинг мудофаа вазири Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг тузуми ағдарилгач, пойтахт Кобул толиблар қўлига ўтди.

 

1998 йилга келиб, Толибон Афғонистоннинг қарийб 90 фоизини назорат қилаётган эди.

 

Толибон инсон ҳуқуқлари бузилиши ва маданий ёдгорликларни вайрон этишда айбланган.

 

Шулардан бири марказий Афғонистондаги Бомиён Будда ҳайкалларининг портлатиб юборилиши эди.

 

Халқаро ҳамжамият Толибоннинг бу каби амалларидан ғазабга келган.

 

Американинг ҳужумлари

 

2001 йил 7 октябрида Қўшма Штатлар бошчилигидаги коалиция Афғонистонга бостириб кирди ва урушнинг биринчи ҳафтасидаёқ Толибон қулади.

 

Мулло Умар ва Толибоннинг кўпгина раҳбарлари, шунингдек, Усома Бин Лодин ҳамда юқори мартабали бошқа Ал-Қоида аъзолари ҳужумлардан омон қолишди.

 

Дунёдаги энг йирик "ов"дан омон қолишга муваффақ бўлган Мулло Умар ҳануз Толибон исёнчилигини бошқараётганига ишонилади.

 

Ўтган вақт мобайнида Толибон Афғонистон ва Покистонда қайта ташкилотланди, аммо ҳозирда Покистон армияси ва Нато кучларининг босими остида қолган.

Просмотров: 1265 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz