Воскресенье, 24-05-05, 11:54

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 29 » Янги дунё хабари
01:10
Янги дунё хабари

Вақт ўтиб йўл қўйилган хатоларнинг асл моҳияти ойдинлашди

“Янги Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига 10 савол билан мурожаат қилди.

Бизнинг суҳбатдошимиз - “Эрк” демократик партиясининг Ўзбекистондаги иккинчи қаноти раиси, мухолифат фаоли Самад Мурод.

Қисқача ўзим ҳақимда: Самад Мурод. Қашқадарёликман. 1988 йил баҳорида бир гуруҳ маслакдош дўстлар бирлашиб, “ЭРК” жамияти номли уюшма туздик. Мақсадимиз: олдинига вилоятда, регионда ва марказда бошқарув ричагларини қўлга киритиш; Буюк учлик: Куч + Пул = Ҳокимият тугаллигига эришгач, миллий озодлик ҳаракатини бошлашдан иборат эди.

Турли соҳаларга мансуб, юзга яқин нисбатан ёш, ўқимишли ва қобилиятли йигитларни аввалига шахсий дўстлик муносабатлари бирлаштирган бўлса, кейинчалик ғоя ва маслак муштараклиги собит сиёсий платформага айлантирди. Биз ҳозир ҳам биргамиз.

1990 йил бошида “Эрк” демократик партияси дастури билан танишдик ва қўшилишга қарор қилдик. “Эрк” жамияти партиянинг вилоят бўлимига айланди.

Партиянинг 1993 йил кузида бўлиб ўтган 1V Съезди мени партия Марказий Кенгаши Бош котиблигига, 2003 йил баҳорида бўлиб ўтган V Съезд эса партия раисилигига сайлади.

Юсуф Расул: -Ўзбекистондаги мухолифат тарихи ҳақида нималарни биласиз? Бурунги замонларда ҳам бизда мухолифат бўлганми?

Самад Мурод: -Мухолифатчилик, бу кучлар орасидаги рақобат, ҳақ-ҳуқуқ талаши: истилочига нисбатан, бошқарув тизимига, ҳукуматга, шахсга ва ҳокозо. Савол аслида инсоният тарихи ҳақидадир.

Маълумки, ўзбеклар жаҳондаги энг қадимий давлатчилик тарихига эга бўлган халқдир. Биз бу ҳақиқатни биламиз ва фахрланамиз. Истибдод қаддини букиб ташлаган халқ ростланиши учун у таъсис этган давлат сувирен бўлмоғи шарт. Бу миллат учун ҳаёт-момот масаласидир.

Истибдодга қарши мухолифатни миллат қалбида чўғланиб турган эрк иштиёқи майдонга чиқарди.
Руслар истилоси бошланган кундан то советлар империяси қулаб тушган кунгача халқ қўлидан келганча ўз эрки учун курашди десак, тўғри бўлмас. Коммунистлар “босмачилик” деб номлаган партизанлик кураши тугатилгач, халқ иродаси синди. Биз то 89-йилгача эркни қумсаб, орзу қилиб яшадик. Буям ҳаракат, аммо, бу мажолсиз ҳаракатда фахрланишга арзигулик лавҳалар жуда кам.

Совет даврида қатағонга учраган зиёлилар ҳақида гапириш, кўз ёш тўкиш одат тусига кирган. Аммо, уларнинг аксарияти тузимга қарши ошкора курашгани учунмас, балки истибдодни ҳуррият тарзида етарлича мадҳ этмагани, ёки мадҳларидаги самимиятга шубҳа пайдо бўлгани учун шу кўйга тушдилар.

Ю.Р.: -Ўзбек мухолифатининг пайдо бўлиши ва шаклланиш жараёнини 1989 йилда “Бирлик” ҳаракати ташкил топиши билан боғлайдилар. Сизнингча, Ўзбекистонда мухолифат ва мухолифатдаги сиёсий ҳаракатларни пайдо бўлиши сабаблари нималар билан боғлиқ эди?

С.М.: -Болтиқ бўйи республикалари ажралиб чиққан 89-йилда совет ҳукумати “Прага баҳори”ни такрорлашга журъат этолмади. Бу ҳол унинг яшаш учун тарихдан юлиб олган лимити тугаганини фош этиб ташлади.

Ошкора бошланган бу ҳаракат барча республикалар қатори Ўзбекистонда ҳам бошланди. Миллат зиёлиларининг энг илғор қисми озодлик туғини баралла кўтариб кураш майдонига чиқди ва “Бирлик” халқ ҳаракатини таъсис этди. “Бирлик” ҳақиқатдан ҳам озодлик учун тузилган биринчи оммавий сиёсий ташкилот эди ва у ўз ғояси, шиорларида умуммиллат манфаатларини ифодалай олди.

Ташкилотчилар орасида юзага келган лидерлик учун рақобат Ҳаракат ичида фракциянинг шаклланишига, кўп ўтмай фракциялардан бирининг уюшган сиёсий куч сифатида ажралиб чиқишига сабаб бўлди. “ЭРК”демократик партияси шу тарзда сиёсий кураш майдонига кириб келди.

Ю.Р.: -90 -йиллар бошида пайдо бўлган ўзбек мухолифати мамлакат ва халқ учун асосан қандай кўзга кўринарли, тарих учун эслаш мумкин бўлган ишларни амалга оширди?

С.М.: -Миллий озодлик курашини бошлади; халқ қалбида Ўзбекистон мустақиллигига маънавий асос яратиб берди; давлат мустақиллиги учун курашиши, уни мудом ҳимоя қилиш лозимлигини кўрсатиб берди.

Ю.Р.: -Сизнингча ўзбек мухолифатининг ўша пайтда йўл қўйган энг катта хато ва камчиликлари нималардан иборат эди - мухолифат нималарга эришди-ю, нималарни бой берди?

С.М.: -Шахс сифатидаги қисматим “ЭРК” партияси қисмати билан чамбарчас боғлиқ. Демак, жавоб ҳам, асосан “ЭРК” йўли ҳақида бўлади.

“ЭРК» расмий мақом билан «фаол курашаётган» партиялар каби компартия оиласига мансуб эмас. Унинг дунёга келиши ҳам у ёки бу шахснинг номи билан боғлиқ эмас. Сиёсий партия миллий бўлиши мумкин, аммо, хусусий бўлмайди. Халқнинг истибдодни итқитиб ташлаш ва миллий давлат мустақиллигига эришиш ҳақидаги орзуси “ЭРК”нинг туғилишига сабаб бўлди
Мустақиллик учун бошланган кураш авжга чиққан 91-йилнинг баҳорида бўлиб ўтган бир суҳбат чоғида Муҳаммад Солиҳ “Мустақилликка эришгач, партия нима қилади?” деган саволга ”ЭРК” сиёсий партия сифатида ўз миссиясини тугатади”. деб жавоб берганди.

Афтидан амалдаги ҳукумат ҳам айнан шундай фикрда бўлган. Бироқ, мустақиллик қарор топгач, “ЭРК” ўз миссиясини тугатмади, балки, “Демократияга асосланган фуқаролик жамияти барпо этиш учун” шижоат билан курашга кирди. Етарлича сиёсий капитал жамғариб олган партия учун бу табиий бир ҳол эди.

«ЭРК»нинг сиёсат майдонидан сиқиб чиқарилишига шу ўгайлик қисмати, шиор алмашуви ва ташкилотчиларнинг тажрибасизлиги сабаб бўлди.

«ЭРК» ҳали сиёсий партия сифатида шаклланиб улгурмай, мамлакатда “Буюк учлик”: Куч + Пул = Хокимиятни тўлалигича тутиб турган компартия уни фаолият эркинлигидан маҳрум этиб, ўзининг коммунистик моҳиятини, бошқарувнинг мухолифат иштирокидаги чинакам демократик шаклига тоқат қила олмаслигини намоён этди.

Маълумки конструктив сиёсий рақобат фуқоролик жамиятининг асосий яшаш усулидир
«ЭРК» 1991 йилда расмий сиёсий партия сифатида адлия рўйхатидан ўтган, парламент ва президентлик сайловларида конструктив мухолифат тарзида қатнашиб, ўзининг сиёсий солиҳияти ва демократик моҳиятини намоён қилди. Эришилган натижалар партиянинг яқин келажакда етук сиёсий партияга айланиб, компартия билан жиддий рақобатга киришиш мумкинлигини кўрсатди.

«ЭРК»ни конструктив мухолифат сифатида бошқарувга олиб кириш мақсадида ҳукумат таклиф этган бир нечта вазирлик портфеллари ҳеч бир асоссиз рад этилди. Эмишки: «ЭРК» юз бераётган ижтимоий-сиёсий адолатсизликлар жараёнида амалдаги режимга шерик бўлмаслиги керак. Ўзи ҳокимият тепасига келгач, бу истибдодга барҳам беради». (Раиснинг сўзларидан). Бу 1- хато эди.

91- йилда мавж урган демократик кўтарилиш фаслида Олий мажлисда демократик мухолифат вакилларидан иборат фракция пайдо бўлди. Унинг хайрихоҳлари халқ орасида, ҳатто, коммунистлардан иборат парламентда ҳам кундан кун орта борди.

Яқин келажакда ўзбек халқига чинакам фуқаролик жамияти туҳфа этиши мумкин бўлган бу фракциянинг умрига ҳам ушбу ҳавойи делетантлик зомин бўлди. Фракция аъзолари «ЭРК» раисининг даъвати билан депутатлик мандатларини намойишкорона ташлаб чиқдилар. Бу 2—хато эди.

Мазкур қадам «Бу ҳодисадан бутун ўзбек халқи жунбушга келади ва ҳукуматни истефога кетишга мажбур этади» деган ўта хом бир мўлжал билан ташланди. Аммо, ҳукумат бу воқеани вақтида тузатилган англашилмовчилик сифатида қабул қилди ва анча енгил тортди.

Ҳокимиятга элтадиган барча конструктив йўллар бекилгач, курашнинг радикал сўқмоғидан биринчи қадам ташланди. Бу совуқ эврилиш сиёсий мухолифатдаги барча гуруҳлар иштирокида «Миллий мажлис» тузиш ҳаракати билан ифодаланди. Мазкур хом-хатала ишланиб, шошилинч тарқатилган лойиҳага кўра «Миллий мажлис» «Бўйсунмаслик» ҳаракатига раҳбарлик қилиши, мабода ҳукумат истеъфосига эришилса, бошқарувни қўлга олиши мўлжал қилинганди. Ушбу сўнги хато мухолифат раҳбарлари энди партиянинг имкониятларидан мамлакатда демократик жамият барпо этиш учун эмас, балки қандай йўл билан бўлса ҳам ҳокимиятни эгаллашда фойдаланишга уринаётганини кўрсатди. Бу 3- хато эди.

Собиқ коммунистлар ниятларига етди: «ЭРК» конструктив мухолифат сифатида қўлга киритган сиёсий позицияларини бирин-кетин бой бериб бўлди. Пойтахтда ва регионларда иш олиб бораётган таниқли ташкилотчилар муттасил тазйиқ остига тушиб қолишди.

Раис партияни ушбу сиёсий тузоққа тўла тушириб бўлгач, «жабрдийда қаҳрамон» сифатида хорижга қочди ва ўз хавфсизлигига тўла амин бўлгач, «Яқинда ижтимоий портлаш бўлиб, мавжуд режим ағдарилиши; бошқарув муқаррар тарзда «ЭРК» қўлига ўтиши» ҳақида жанговор наъралар торта бошладики, бу асоссиз, хом гапларга жон деб «ишонган» хавфсизлик органлари мамлакатда иш олиб бораётган партияга қарши ашаддий қатағон сиёсатига ўтди.

1993 йилнинг 28 сентябрида менга «Хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, “ЭРК” демократик партияси фаолиятини вақтинча тўхтатиш» ҳақидаги Олий суд қарори расман тақдим этилди.

Орадан беш кун ўтиб, Қаршидан Тошкентга қайтиш чоғида “Номаълум шахслар” менга нисбатан ваҳшиёна суиқасд уюштириб, чалажон ҳолда Чироқчи тумани ҳудудидаги даштга ташлаб кетишди.

Анқарада қувғиндаги миллий қаҳрамонлик нашъасини сураётган партия раиси «Партия Марказий Кенгаши бош котиби Самад Мурод ўласи қилиб калтакланди ва шаҳар четидаги ахлатхонага ташлаб кетилди» дея мамнуният билан муносабат билдирди.

Унинг суиқасд моҳиятидан кўра «ахлатхона» сўзига кўпроқ урғу бергани партия раиси билан бош котиб орасида жиддий рақобат борлигини фош қилиб қўйди. Очиғи, бу мен учун ҳам ўта кўнгилсиз янгилик бўлди.

Мен 1993 йилнинг октабридан 1994 йилнинг февралигача тўшакка михланиб қолдим. Оёққа турганимда эса, амалда уй қамоғига маҳкум эканлигимга амин бўлдим. Бу 1997 йил охиригача давом этди.

1993 йилдаёқ МК олдида партия тақдирига дахлдор, «Бундан кейин ЭРК ўз сиёсий фаолиятини қай тарзда давом эттиради?» деган савол кўндаланг бўлди:

Хорижда юрган партия раиси революцион кураш йўлини танлаганини яширмай қўйди. Мен эса, курашнинг демократик усулидан чекиниш партияни муқаррар ҳалокатга олиб боради деб ҳисоблардим.

Кураш тактикасидаги бу кескин тафовут кейинчалик юз берган ички парокандаликка омил бўлди десак, хато бўлмас.

Сиёсий маҳбус Мурод Жўраев собиқ «ЭРК» раисининг навбатдаги хом хаёлдан иборат «Куч билан ҳокимиятни қўлга олиш» режасининг қурбони бўлди. Бу тўртинчи ва партия учун энг фожеали хато эди.

Мақсад чет элда жанговор тайёргарликдан ўтган (қирқтача)«Озодлик лашкари»ни мазҳаб йўлида ҳукуматга қарши ғазот эълон қилган Тоҳир Йўлдошнинг (элликтача) қўшини билан бирлаштириб, мавжуд режимни ағдариб ташлашдан иборат эди. Бу моҳиятан демократик «ЭРК»ни сиёсий экстремизм кўчасига бошлаб кириб, жамоатчилик назарида бутунлай бадном этувчи режани МК қатъиян рад этди.

1994 йил кузида йигитларни хорижга жўнатишни ташкил этган Мурод Жўраев гуруҳи устидан суд бошланди. Компания пайти суиқасд туфайли хасталигим ва доимий уй қамоғида бўлганим сабабли менга нисбатан айб эълон қилишнинг имкони йўқ эди

Ушбу суд маҳкамаси ҳалигача партия раиси ва унинг тарафдорлари томонидан қасддан бузиб талқин этилмоқда. Суд олдида асло гуруҳнинг айбли ёки айбсизлигини исботлаш масаласи тургани йўқ. Чунки, айбанувчилар ўз айбларига тўла иқрор бўлишган, яширадиган ёки фош этиладиган сирнинг ўзи қолмаганди.

Даъвогарнинг мақсади “Қонуний хукуматни куч билан ағдаришга уринган судланувчилар “Эрк” партияси аъзоларидир. Демак, “ЭРК” ўта хавфли экстремистик партиядир” деган ҳукмга эришиш эди. Агар судда бу даъво исботланса, ҳукм нафақат шу саккиз нафар шахс, балки мамлакатдаги барча эркчилар, уларнинг оила аъзолари устидан ўқилиши муқаррар эди.

Ўта қалтис, ўта фожеий дамлар эди. Мен суд жараёнида судланувчилар партиясиз, ёки собиқ коммунистлар эканлигини, улар орасида Д. Исҳоқовадан бошқа «ЭРК» чи йўқлигини амалда исботлашга эришдим.

Мурод Жўраев судда ўзининг “озод демократ”ман, бошқа судланувчилар ҳам бу партияга дахлдор эмас деган кўрсатмасида қатъий туриб бермаганда биз ҳеч нарсага эришолмасдик. Унинг партияга кўрсатган энг катта ва унитилмас хизмати эди бу.

1996 йилда партия фаоли О. Орипов раис билан келишган ҳолда менинг уй қамоғида ўтирганимдан фойдаланиб, Тошкент шаҳрида кичик бир гуруҳ тузди ва ўзини партиянинг бош котиби деб эълон қилди.

Раис ўзининг наполеонча режаларни шубҳа остига қўя бошлаган ўзбошимча бош котибни, гарчи партия Низомига зид бўлса-да шу тарзда йўлдан олиб ташламоқчи бўлди.

Навбатдаги хато эса О. Орипов орқали партиянинг 2003 йил октябрида иш бошлаган V Съездида содир этилди. Сепаратчи гуруҳ Съезд залидан 25 нафар собиқ раис гуруҳини олиб чиқиб кетиб, партиядаги бўлинишни ниҳоясига етказди. Аммо Съезд 73 нафар делегат билан ўз ишини давом эттирди ва партиянинг янги раҳбариятини сайлади.

Тақдир тақозаси билан 90-йиллар бошида «ЭРК»нинг тузилишига раҳбарлик қилган шахслар эндиликда уни бутунлай йўқ қилиб ташлаш учун бор кучларини сарфламоқда. «Нима учун?» деган саволнинг жавоби эса, сўз аввалида айтиб ўтилди.

Тарихда партиявий манфаат йўлида бошини фидо қилган зотлар бўлган, аммо партияни ўз манфаатлари йўлида фидо қилишга уринишни тушунтириб бўлмайди. Бу вос-вослик даражасига кўтарилган худбинликдир.


Ю.Р.: -Каримов ҳукуматининг мухолифатга қарши аёвсиз кураши сизнингча нималарга асосланган эди ва бу ҳаракатлар қанчалик ўзини оқлайди?

С.М.: -Уни “аёвсиз” деб саволга қисман жавоб бериб ўтилди. Бошқарувни ўз қўлида тутиб туриш иштиёқи талабига “Мақсад воситани оқлайди”. Кураш шакли зўрликка асосланган ҳар қандай сиёсий кучга хос хусусият бу.

“Ғолиблар ҳамиша ҳақ”. Аммо, қачондир ҳукумат таркиби муқаррар ўзгаради ва барча амаллар ўз ажрини олади. Ўша куни “Ботирлар”, “қаҳрамонлар” нақадар кўп бўлиши мумкин.
Якобинчи М. Робъеспернинг “Революцияни фидойилар амалга оширади, хузурини эса, корчалонлар кўради” деган фикрига тўлиқ қўшиламан.

Ю.Р.: -Ўзбек мухолифатининг хорижда туриб амалга оширган ишлари ўзини оқлайдими? Хориждаги фаоллашув мамлакат ички ҳаётига оз бўлсада ўз таъсирини ўтказа олдими?

С.М.: -Шубҳасиз, агар Ватан ичидаги тарафдорлар билан ҳамнафасликка эришилса, жуда катта ижобий таъсири бор. Аммо, “ЭРК” тимсолида тамомила акасини кўриб турибмиз.

Ю.Р.: -Халқимиз қарийб 18 йилдирки деярли мухолифат фаолиятидан бехабар ҳолда яшамоқда. Мамлакат ичида янги мухолифат пайдо бўлишига қандайдир сабаблар, белгилар ёки асослар бор деб ўйлайсизми? Агар янги мухолифат пайдо бўлса, у 90 йиллардаги мухолифатни қайси хато ва камчиликларини такрорламаслигини истардингиз?

С.М.: -Халқ мухолифат ҳақида ҳамма нарсани билади. У кузатиб турибди. Шунинг учун ҳам унинг ҳафсаласини пир қилувчи ўйланмаган, хом-хатала баёнотлар ва амаллардан сақланиш керак.

Жиддий мухолифатнинг майдонга чиқиши учун сўз аввалида қайд этилган Буюк учлик: Куч + Пул = Ҳокимият тугаллигига эришган, ғоя атрофида уюшган сиёсий куч керак. Ўзбекистонда ҳам олигархлар етилмоқда. Улар, шубҳасиз, тез орада парламентда ҳам, ҳукумат таркибида ҳам ўз лоббистларига эга бўлади ва авалига иқтисодий, кейинчалик эса сиёсий рақобатга киришади. Бу муқаррар жараён.

Ю.Р.: -Бугун мухолифатнинг бир қаноти диндорлар билан ўз фаолиятини кучайтиришга урунмоқда. Дунёвий мухолифатни исломлашиши мамлакат ва халқимиз келажагига қандай таъсир этиши мумкин?

С.М.: - Бу партиявий ҳаракат эмас, балки бир ёки бир нечта шахснинг хусусий қароридир. Кимлардир жамоа бўлиб, кимдир ёлғиз ўзи ибодат қилишни хуш кўради. Бу ҳолнинг ўзбек халқи келажагига дахлини кўрмаяпман. Жаноб Солиҳ ростдан ҳам мазҳаб курашига қўшилган бўлса, ҳали бой бериб улгурмаган сиёсий обрусиниям бой беради.

Исломни жаҳон болалари нигоҳида бебурд қилишга қаратилган мултфилмларнинг соқолли персонажлари қаторига яна биттаси қўшилади, халос. Буниси энди хато эмас, балки ҳалокатдир.

Ю.Р.: -Сизнингча, ўзбек мухолифатининг бугун амалга ошириши зарур бўлган муҳим ишлари нималардан иборат бўлиши керак?

М.М.: -Биринчи навбатда ҳозир 1991 йил эмас, балки 2009 йил эканлигини; ҳар бир даврнинг ўз менталитети, ўзига хос ишлаб чиқариш муносабатлари , ўз сиёсати ва ўз сиёсий лидерлари мавжудлигини англаб етиш лозим. Ахир, замон алмашуви содир бўлди ва Ўзбекистон янги бир авлод бошқарувига ўтмоқда. Қаерда ва қачон яшаётганингни англаб етсанггина қандай яшаш кераклигини англаб етасан.

Ю.Р.: - Сиз ўз ҳаётингизни кўп қисмини мухолифатга бағишлаганингиздан мамнунмисиз ёки афсусдамисиз?

С.М.: -91- йилги президентлик сайловлари арафасида Солиҳнинг “Агар ЭРК ҳукумат тепасига келса, сиз ўз ўрнингизни қаерда кўрасиз?” деган саволига “Мен Эрк партиясига қарши мухолифат сафига ўтаман” деб жавоб берганим ёдимда.

Вақт ўтиб, йўл қўйилган хатоларнинг асл моҳияти ойдинлашди. Аммо, мен уларни содир этишга мажбур эдим. Қисматдан қочиб қутулиб бўлмайди.

Суҳбатдош: Юсуф Расул.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1274 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz