Воскресенье, 24-05-05, 10:24

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 29 » "Эзгулик" хабари
01:15
"Эзгулик" хабари

Жарқўрғонда мудҳиш қотиллик

Шу йилнинг 26 июлига ўтар кечаси Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Янгибоғич кўчаси 13-уй 2-хонадонда мудҳиш ҳодиса рўй берди. Туманнинг Каккайди қўрғонидаги 11506-ҳарбий қисм раздеткачи-сапёри Худойберди Холмўминов беш нафар аёлни бўғизлади. Улар — Гулбаҳор Ҳасанова, Кристина Никитина, Нилуфар Мустафоқулова, Дилфуза Қаршибоева ҳамда Дилдора Бердиевалар эди. Аёлларнинг тўрт нафари воқеа жойида жон берди, бешинчиси эса Жарқўрғон Марказий шифохонасининг реанимация бўлимида ўлим билан олишмоқда.

Дастлабки суриштирув материалларига кўра, Худойберди 1981 йилнинг 18 сентябрида вилоятнинг Музработ туманида туғилган, икки сержантлик мактабини битирган. Шу йилнинг октябрь ойида тўйи бўлиши керак эди. Бироқ у ваҳшиёна қотилликда айбланиб, ҳибсга олинди. Қотиллик ҳолати ва сабаблари аянчли: хонадонннинг 34 яшар соҳибаси Гулбаҳор Ҳасанова уйида исловотхона (фоҳишахона) сақлаган. Бу гўшанинг доимий мижози бўлган Худойберди эса танфурушлардан 300 000 сўм (170 АҚШ доллари атрофида — Эзгулик) қарз бўлган. Ана шу қарзни талаб қилган Гулбаҳорни чавақлаган аскар воқеа шоҳидлари бўлган енгилтак қизларни ҳам бир ёқли қилди.

Қўни-қўшниларнинг таъкидлашича, мазкур исловатхонадан маҳаллий миршабларнинг ҳам, маҳалла фаолларининг ҳам яхшигина хабари бор эди. Қолаверса, бу маскан аввалдан можаронинг уяси бўлганки, тарафлар арзимаган чойчақа эвазига миршаблар билан тил топишиб кетарди. Маҳаллада ярим йилдан бери оқсоқол бўлмай, туман ҳокимлигини бу масала ортиқча безовта қилмаган. Оқибатда Жарқўрғонни ларзага келтирган ҳодиса содир бўлди. Энди унинг овозаси анча жойгача эшитилса керак.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Просмотров: 1218 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz