Воскресенье, 24-05-05, 11:11

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 29 » "Эзгулик" хабари
01:56
"Эзгулик" хабари

ОДАМЛАР НЕГА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИДАН НОРОЗИ?

Фуқарода миллий ифтихор, Ватанига, унинг давлатчилигига эҳтиром туйғуси ҳеч қандай фармон, куч ва зуғумга бўйсунмайди. Аксинча, ижтимоий адолат заиф жамиятда одамлар қонунни ҳурмат қилгани учун эмас, балки зуғумлардан қўрққани учун итоатда яшайди. Пастдарғом туман давлат солиқ инспекциясининг собиқ катта нозири Акбар Исломов тақдири мисолида ана шу ҳолатни кўриш мумкин. Зотан, у Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясини битирган номенклатурадаги шахс ўлароқ, келажакда давлат ҳокимияти бошқаруви бўғинларидан бирини эгаллаши эҳтимол эди. Лекин шу кунда унда ўзи яшаётган жамият истиқболига ишонч қолмаган.

Мана қаранг, у ўзи ишлаётган давлат Солиқ инспекцияси қарори ҳамда ҳокимлик ҳузуридаги текширишларни тартибга солиш, мувофиқлаштириш бўйича комиссия рухсати билан 2006 йилнинг 13 январида Пастдарғом тумани “Чандиробод” ширкат хўжалигида текшириш ўтказган. Текширишлар давомида ширкат хўжалиги раҳбарияти томонидан давлат ва хўжалик манфаатларига 27 190 035 сўм зарар келтирилгани аниқланган. Солиқ инспектори қонунга кўра, мазкур жиноят юзасидан материалларни туман прокуратурасига тақдим қилган. Уни туман прокурори Баҳодир Умаров ҳузурига чақириб, далолатномани бошқатдан ёзишини, зарар миқдорини кўрсатмаслигини таъкидлаган.

Орадан бироз ўтиб, солиқ инспекторига жиноят иши қўзғатилди. Туман прокуратураси терговчиси Учқун Бутунов солиқчининг ўзини “Наврўзтепа” деган фермер хўжалигини яқин ўтмишда ноқонуний текширганликда айблаб, жиноятчига айлантирди. Мазкур фермер хўжалигида ҳокимнинг сохта қарори билан давлат реестридан чиқарилиб, даромадбоп экинлар экиб келинадиган 80 гектар ер майдонидан прокурор бошчилигидаги гуруҳ фойдаланиб келарди. “Кўпам судларга ишонаверма, одил судлар ҳинд кинофильмларида бўлади, бизда судлар прокурорнинг айблов хулосасини тасдиқлаб бериш учун ташкил этилган” деди терговчи дангал. Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман суди судъяси Рустам Мардиев эса: “Акбаржон, айбсизлигингизни биламиз, бизга отвод ёзиб, ишингизни бошқа туманми, вилоятгами ўтказишга ҳаракат қилинг” деди. Шундан сўнг жиноят ишлари бўйича Нуробод тумани суди “Исломов Акбарнинг айблилик масаласи ҳал қилинмасдан унга нисбатан жиноий ҳаракат ҳаракатдан тўхтатилсин” деган ажрим чиқарди.

Юқори суд ажримни бекор қилди, ундан ҳам юқорироғи иш ижтимоий аҳамиятини йўқотган, деб топди. Олий суд оқлов ҳукми чиқариш ўрнига маҳаллий доирадаги жиноятларни ёпиш учун солиқчини “амнистия”га туширди. Шу тариқа қуйида таъкидлаганимиз, ҳақиқий жиноят иши — талон-тарожлик, халқ мулки бўлган ерларни ўзлаштириш жиноятлари очилмай қоди. Даромадбоп экинлардан келган фойда эвазига ҳоким, прокурор хизмат пиллапояларидан янаям юқорироққа кўтарилди. Шу билан кичик давлат хизматчисининг каръераси синди, қалбида ижтимоий адолат, давлат ҳокимиятига бўлган ишонч синди. Бундай фуқаролар сони геометрик прогрессия шаклида ўсмоқда.

Бу — ёмон кўрсаткич. Замонавий идора услубларини даъво қилаётган ҳар қандай ҳукумат бундан хавотирга тушиши, кескин чоралар кўриши керак. Бундай ҳолатларни жамоатчиликка етказиши, коррупцияга барҳам бериши лозим. Афсуски, бизнинг ҳукуматнинг бу борадаги ҳисоботлари тамоман тескари; матбуотнинг қулоғи кар, кўзи сўқир.

O’zbekiston Inson Huquqlari ”EZGULIK” Jamiyati

Human Rights Society of Uzbekistan “EZGULIK”

Raisi – Vasila Inoyatova. Tashkent — 700000, Navoiy ko’chasi 24.

Tel: (99871) 131-48-72; 395-30-66 Fax: 142-85-88;

E-mail: vasilaez@dostlink.net Website: http://www.ezgulik.org

Пресс-релиз №28
27.07.2009 йил

Просмотров: 1107 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz