Воскресенье, 24-05-05, 10:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 31 » ВВС хабари
19:47
ВВС хабари
Ирландия ўзбек маҳбусларни қабул қилади
 
Гуантанамо ҳибсхонасининг 2010 йилда ёпилиши кутилмоқда
Ирландия ҳукумати Гуантанамо ҳибсхонасидан озод этилаётган икки ўзбекистонлик маҳбусни қабул қилишини айтган.

Бу ҳақда Ирландия Адлия вазири Дермот Аҳерн АҚШ элчиси Дэн Руни билан учрашувдан сўнг маълум қилган.

Жаноб Аҳернга кўра, ўтган ҳафта ирланд мулозимлари Гуантанамога ташриф буюриб, бу икки шахс ҳақида маълумот олишган.

Ўзбекистонлик экани айтилаётган маҳбусларнинг келаётган икки ой ичида Ирландияга ерлаштирилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Президент Обама Оврўпо ҳукуматларига мурожаат этиб, озод этилаётган маҳбусларни ерлаштиришда ёрдам сўраганди.

Ҳозирга қадар атиги бир неча давлат ватанларига қайтолмасликлари айтилаётган маҳбусларга бошпана беришга рози бўлган.

Таъқиб

Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзбекистонлик Ойбек Жамолиддинович Жабборовга Ирландиядан бошпана берилиши учун кампания олиб борган.

Ойбек Жабборовни Гуанатанамодан озод қилиш ҳақида қарор чиқарилган, аммо у қийноқ ва таъқиблар билан боғлиқ ҳавотирлар сабаб Ўзбекистонга қайта олмаслиги айтилган.

Унинг ҳимоячиси Майкл Мон ўтган йили АҚШ Конгресс қўмитасига Ойбек Жабборов 2001 йилда Афғонистон шимолида қўлга олинган пайт кекса онаси ва ҳомиладор аёли билан қочқин сифатида яшаётган бўлганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, Жабборов Толибон ва Шимолий Иттифоқ кучлари ўртасидаги жангларда қатнашмаган ва мукофот пули эвазига топшириб юборилган бўлиши эҳтимоли катта.

Июн ойида Ирландиянинг ўша пайтдаги Ташқи ишлар вазири Майкл Мартин Қўшма Штатлар расмийларига Ирладия икки маҳбусни қабул қилишини айтганини билдирганди.

Бу икки маҳбуснинг ўзбеклар экани кейинроқ АҚШ мулозимлари томонидан ошкор этилган.

Ирландия ҳукумати уларга доимий яшаш ҳуқуқини бериши кутилмоқда.

Халқаро Амнистияга кўра, Ойбек Жабборовнинг аёли ва фарзанди ҳозирда Покистондаги қочқинлар жамлоғида ва Жабборов Ирландияга ерлашгач, уларни олиб келиш имконига эга бўлади.

Президент Барак Обама Гуантанамо ҳибсхонасини 2010 йил 22 январига қадар ёпишга ваъда берган.

Ҳибсхона 2002 йил январида "душман жангчилари" дея тасвирланган гумондорларни ушлаб туриш мақсадида ташкил этилганди.

'Ваҳҳобий'

Ҳимоячи Майкл Моннинг Конгресс қўмитаси ҳузурида қилган нутқида айтилишича, 2002 йил сентябрида ўзбек расмийлари Ойбек Жабборовни сўроқ қилиш мақсадида Гуантанамога ташриф буюришган.

Ўзбек терговчилар унга Ўзбекистонга қайтганидан сўнг қамоққа ташланишини айтишган ва иқрорлик кўрсатмаларини олиш учун қийноққа солинишига ишора қилганлар.

Улар Жабборовдан Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ҳақида сўраганлар ва унинг ўзини "ваҳҳобий" деб аташган.

Ҳимоячининг билдиришича, ўзбекистонлик терговчилар Жабборовга Тожикистонга ноқонуний равишда чиқиб кетиш айби қўйилишини айтишган.

Улар шунингдек, бир қатор шахсларнинг расмларини кўрсатиб, уларни таниш-танимаслигини сўраганлар.

Ойбек Жабборов танимаслигини айтганидан сўнг, терговчилардан бири қўли билан столга муштлаб, "Ўзбекистонга қайтганингдан сўнг таниб оласан" деб ўшқирган.

Америкалик ҳимоячи унинг мижози Ҳолид Шайҳ Муҳаммаддан кўра кўпроқ Боратга ўхшашини айтган.

"Афсус,- деган у, -Ойбекнинг таржимаи ҳоли ўзбек расмийлари қўлида таъқиб, ҳибс, қамоқ ва қийноққа юз тутиши мумкин бўлган шахснинг таржимаи ҳолига мос тушади".

Майкл Мон Ойбек Ислом динига эркин эътиқод қилишни исташи, аммо у туғилиб ўсган Фарғона водийсида соқол қўйиш, дўппи кийиш ва масжидга бориш хавфсизлик хизматларида шубҳа уйғотишини айтган
Просмотров: 1140 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz