Воскресенье, 24-05-05, 11:29

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 1 » BBC хабари
00:21
BBC хабари
Жиззахда фермер очлик эълон қилган
 
Оязимхон Хидирова
Оязимхон Хидирова қишлоқ хўжалиги соҳасидаги носозликларни ёритиб келаётганди
Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида қамоққа олинган инсон ҳуқуқлари фаоли Оязимхон Хидирова уч кундурки очлик эълон қилган.

Фермерлик ва фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланиб келган фаолнинг адвокатига биноан, у безорилик ва солиқ тўлашдан бош тортиш айблари билан тергов давомида қамоқда ушлаб турилиши буюрилган.

Уч кундирки ҳибсхонада сақланаётган Хидирова хонимга бу ҳақида хабар қилинганда, у ҳушидан кетган. Унга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез ёрдам чақирилган, аммо уч кун давомида овқат ейишдан бош тортиб келаётган фаолга тиббий ёрдам кўрсатилмаётганди.

Хидирова хонимнинг уйи 29 июль куни тинтув қилинган. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти аъзоси Бахтиёр Ҳамроевнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари унинг уйидан қурол, наркотик моддалар, диний китоблар ва дисклар излашган.

Оязимхон Хидирова, жамияти раиси Зиёдулло Раззоқов сўзларига кўра, Ўзбекистонда бир неча ойдан бери амалга оширилаётган фермер хўжаликларини кенгайтириш, яъни 80 гектардан камроқ ерга эга фермерларнинг ерларини каттароқ фермаларга қўшиш борасидаги ҳукумат қарорининг амалга оширилишидаги қонунбузарликларни ёритиб келаётганди.

Унинг ўзи 50 гектар ерга эга фермаси давлат тасарруфига ўтиш ҳавфи остида қолгач, бошқа фермерлар билан ерини қўшиб, 70 гектарлик фермага бошчилик қилиб келаётганди.

Яқинда ўз ҳимоячилик фаолияти учун совхоз раҳбари лавозимидан четлатилгани айтилган Хидирова хоним, ҳамкасблари сўзига кўра, янги совхоз раҳбари билан ғаллани ўриш учун зарур бўлган комбайнларнинг ижараси борасида тортишувга борган.

Тортишув ортидан жароҳат олганини айтган совхоз раҳбари шикоятига биноан, фермел аёл безориликда айбланаяпти.

У бир неча бор Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги соҳаси раҳбарларининг гўёки амалга оширган жиноятлари борасида Ўзбекистон президенти, Бош прокуратура, Омбудсманига бир неча бор мурожаат қилган.

Бахтиёр Ҳамроевнинг айтишича, Ўзбекистон парламентига сайловлар олдидан инсон ҳуқуқлари фаолларига қарши босим ҳамда репрессиялар кучайтирилган.

Куни кеча Ўзбекистонда таниқли журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дилмурод Саййид 12 ярим йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Маҳкама ҳукми унинг ҳимоячиси ва яқинларининг хабарисиз яширин равишда чиқарилган.

Самарқанд вилоят Тошлоқ туман маҳкамаси Дилмурод Саййидни таъмагирлик ва сохта ҳужжатларни тайёрлашда айбдор деб топган.

Журналистнинг ўзи айбларни рад этган. Инсон ҳуқуқлари фаоллари Дилмурод Саййиднинг журналистик ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатидаги фаолияти учун жазоланганини айтишади
Просмотров: 1066 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz