Тошкент
имом-хатиби пичоқлаб кетилган
Тошкентдан келаётган хабарларга
кўра, таниқли имом Анвар-қори Турсунов ўтган шанба уйи ташқарисида
номаълум шахслар тарафидан пичоқлаб кетилган.
Бир неча жойидан пичоқланган Тошкент
шаҳар имом-хатиби оғир жароҳатлар билан Ўзбекистондаги пойтахтидаги
шифохоналардан бирига олиб борилган. Маълум бўлишича, у реанимация бўлимида
қолмоқда.
Расмий манбалар ҳодиса тафсилотлари
ва имомнинг аҳволи борасида ҳеч қандай маълумот беришгани йўқ.
Анвар-қори Турсунов Ўзбекистонда
ҳукумат қўллайдиган расмий Ислом динининг энг кўзга кўринган вакилларидан
биридир.
Хусусан,
сўнгги йиллари диний-сиёсий айблар билан ўтган кўплаб маҳкамаларда айблов
ва давлат қоралов тарафи Анвар-қори Турсуновнинг эксперт хулосаларига
таяниб келган.
|