Воскресенье, 24-05-05, 14:05

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 4 » БУ ГАЛ КОНУН КИМНИ ХИМОЯ КИЛАРКАН ? …
20:37
БУ ГАЛ КОНУН КИМНИ ХИМОЯ КИЛАРКАН ? …

БУ ГАЛ КОНУН КИМНИ ХИМОЯ КИЛАРКАН ? …

 Оязимхонинг камалганини эшитиб куйидаги вокеалар эсимга тушди

2005 йилнинг 1 феврал куни Дустлик тумани фермерларининг норозилик акцияси  булиб утиши керак эди. Турли  томонлардан фермерлар Дустлик туман хокимлиги биноси олдига кела бошлашди. Шу пайт туманнинг спорт мактаби болалари норозилик акцияси утказиш учун келган фермерларни калтаклашга тушди. Хукук химоячиси сифатида кузатувчи булиб бориб бу вокеаларнинг гувохи булганман.

Айнан шу куни яъни 2005 йил 1 февралдан 2 февралга утар кечаси тунги соат 21, 22 лар атрофида Пахтакор тумани Халк банкининг юристи А. Абдулхакимов уйимга бостириб бориб болаларимнинг  каршилигига карамасдан хавлимда турган тракторимни олиб кетган.

Тракторни олиб кетиш бахонаси шуки менинг фермерлигимнинг « банкдан 750.000 сум карздорлиги бор» деб судга берилган эди. Мен айнан шу юрист А. Абдулакимовга бу пулларнинг 70 % дан купроги Жиззах шахар халк банкида менинг номимга омонат дафтарчаси очилиб уч ойдан буён сакланаётганлигини, бундан мен якинда хабар топганимни, банкнинг бундай харакат килиши жиноят эканлигини айтиб менинг фермерлигимга кредит хисобига ажратилган пуллар Пахтакор туман халк банкидан Жиззах шахар халк банкига утказилганлиги тугрисидаги банк випускаларини уз вактида курсатганман.

Юристнинг карзни ундириб олишга, тунда боскинчиларча  бориб тракторни тортиб олиб чикиб  кетишига хакки йуклигини била туриб , конундан куркмаган холда (агар буюрилмаганда  юрист бундай харакат килишдан курккан  буларди) дадил харакат килиши аслида менга нисбатан одамларнинг фикрини узгартириш, куркитиш , мени йулдан кайтариш ва менга рухий зарба бериш максадида буюрилган иш эди.

Углим билан 2005 йилнинг 2 феврал куни бу тугрида туман  прокуратурасига ёзма шикоятнома ёзиб ташлаб келаётганимизда бозор олдида шу йигитни учратиб колдим ва олдига бордим. Солом аликдан сунг карз ундириш юристнинг вазифасига кирмаслигини, суд ижрочиларисиз уйимга тунда бориб зурлик билан тракторни олиб кетиши боскинчиликка киришини тушунтирдим. Бирок у «Боравер кимга арз килсанг килавермайсанми? Кандай харакат килишимни узим биламан. Сендан сурамайман» деди. «Сенлама. Сендан анча ёш каттаман. Бошинг осмонга етган булса хам сенлама» дедим. Шу пайт у «Сенласам кулингдан нима келади. … » деб яна бир гап айтдики адабиётда унга жавоб буладиган суз тополмай колдим. Шу пайт беихтиёр кулларим кутарилиб юристнинг юзига шаполок тортиб юбордим. Юрист эса касалхонага ётиб олди. Тунда буровнинг уйига бориб боскинчилик килган юристни Конун кули билан оклади,  мени эса жаримага тортди.

Оязимхонни яхши танийман. Куп сухбатда булганман. У  тадбиркор аёл. Узи рахбарлик  килган  «Бухоро» хужалигини хам  илгорлар каторига чикишида жуда катта  мехнат килган, ростгуй, хакикатга тик  карайдиган аёл.

Афсуски бундай кишиларимиз бармок билан санарли даражада. Агарда купрок булганда эди жойлардаги рахбарларимиз томонидан ерлар туя килинмаган буларди.

Оязимхонинг хакикатни  баралла айтаётгани жуда катта микдордаги ерлар рахбарлар томонидан талон  тарож килинаётганлигини ва давлат ерларидан келаётган фойда давлат чунтагига эмас балки рахбарлик лавозимида туриб олган карокчилар чунтагига тушаётганлиги  хакида юкори ташкилотларга маълумот  берганлиги кимларгадир ёкмабди.

Тугри, Оязимхоннинг вокеаларнинг асл холатини очик айтиши катта микдордаги ерни туя килиб олинган, ердан келаётган ёгни мехнатсиз зуликдек суриб ётган рахбарларга ёкармиди? Йук албатта! Демак , нима килиш керак?

Айни кунларда ер уз хосилини деярли етиштириб булди. Ковун тарвуз пишди. Пиёз пишди. Писта  ва макка пишиш арафасида. Жимгина йигиб олиш керак холос.

Ахир бунинг баридан Оязимхон хабардорку? Етилган  хосилни йигиб олишларига халакит  берадику?

Унда нима килиш  керак? Битта йул бор, Кандай булмасин Оязимни йулдан олиш керак! Тамом!

Мехнаткаш, кузатувчан, талабчан соддадил тадбиркор фермер аёл Оязимхон туманда булаётган конунбузарлиукларга, талон -тарожликларга куз юмиб туролмайди ва шу йилнинг 5- июн куни Узбекистон Республикаси президенти И.А. Каримовга Жиззах вилояти Арнасой туманида жуда катта микдордаги ер майдонлари рахбарлар томонидан жумладан туман хокими Ф.Салохиддинов, хокимнинг кишлок хужалиги буйича муовини И Абдуллаев, хокимнинг иктисод буйича муовини М. Эшимов, туманнинг ер тузувчиси бошлиги Абдувайид ходимлари Хусниддин ва Олмослар, туман прокурори, адлия кичик маслахатчиси Д.С. Бойназаровлар билан узаро жиноий тил бириктирган холда туманнинг жуда катта микдордаги ерларини талон- тарож килинганлиги тугрисида маълум килиб, очик хат ёзганди ва хатнинг нусхаларини Узбекистон республикаси бош вазири Ш.М.Мирзияевга, Узбекистон Республикаси МХХ раиси Р.Иноятовга, Узбекистон Республикаси бош прокурори Р.Х.Кодировга, Узбекистон Республикаси Инсон хукуклари буйича Омбудсмони С.Рашидовага, Узбекистон инсон хукуклари миллий маркази директори А.Саидовга, Жиззах вилоят хокими вазифасини бажарувчи М.П.Холбутаевга, Жиззах вилоят прокурори П. Бобожоновга юборган эди.

Оязимхон президент  И.А.Каримовга йуллаган хатида шундай ёзганди. «Мен биринчи навбатда бевосита давлат рахбарлари хурматли Ислом Абдуганиевич Каримов, Рашитжон Кодиров ва Рустам Иноятовларнинг бегараз ёрдамларига умид киламан» деб ёзганди.

Оязимхонинг бу хатига бир катор ташкилотлардан жавоб хатлари хам келганди. Жумладан Узбекистон бош прокуратурасининг  хатига кура  28 июн куни (Оязимхон хбисга олинган кун) Оязамнинг хатига Жиззах вилоят хокимлиги  ва  Жиззах  вилоят прокурори жавоб беришлари керак эди.

Оязамхоннинг  хбисга олиниш вокеаси айтишларича  шундай булган.

Шу йилнинг 25 июн куни соат 16 ю 20 да бугдойини  урдириш максадида «Топпас Даулет» фермернинг даласига комбайинчиларни излаб боради. Камбайинчилар билан бирга хужалик рахбарини хам шу ерда учратади. Улар овкатланиб, спиртли ичимлик исътемол килишиб утиришган булади. Оязимхон «менинг бугдойимни качон уриб берасизлар? Бугдойим тукилиб кетмокда, далани бегона ут босиб кетаяпти» дея сурайди. Шунда хужалик рахбари унга караб «Урмайди. Сенинг далангга камбай бормайди!» дейди. Иккаласининг орасида жанжал чикади. Шунда маст булган хужалик рахбари Оязимхонни «Онангни…» дея хакоратлай бошлайди. Хакоратланган, хурланган, хакикат излаб чарчаган, рахбарининг сукишини эшитиб изза булган, аёллик хурмати топталаётганига бардош беролмагн Оязимнинг куллари беихтиёр кутарилади ва директорнинг ёкасидан ушлайди.

Айни шу фурсатни кутиб турган рахбарларга бу холат жуда кул келади ва  буйин кисми Оязимхонинг тирноклари ботиб кетганлиги учун хужалик  рахбари Олмос Содиков касалхонага бориб ётиб олади.

Бу вокеа Оязимхондан кутилиш йулини кидираётганларга жуда кул келади ва  Оязимхон Хидировани 28 июн куни   хбисга олинади.

Энди куйидаги саволлар тугулади: Давлатга ким зарар  етказаяпти ? Ерни хохлаганча талон- тарож  килишга рахбарларнинг хакки  борми?

Оязимхон давлатнинг жуда катта микдордаги  ерлари рахбарлар томонидан талон- тарож килинаётганлигини Узбекистон давлат рахбарларига  хабар берганлигига айбдорми?

Оязимхон кимнинг  фойдасини кузлаяпти ?

Давлат фойдасини  эмасми?  Конун кимни химоя  киларкин ? Асил  хакикат кимгадир керакдир?            К у т а м и з . . .

Оязимхонга сабр-бардош тилаймиз.

Саида Курбон .

Жиззах вилоят

Пахтакор тумани.

31.07.2007
Просмотров: 1608 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz